Эркин Самандар (1935-2024)

Эркин Самандар (асл номи Самандаров Эркин) (1935.22.3, Хива тумани) — ёзувчи, драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1989). Хоразм педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факултетини тугатган (1957). Хоразм вилоят радиоэшиттириш қўмитаси ўзбек эшиттиришлари таҳририяти муҳаррири (1959-61), Ўзбекистон КП Хоразм вилоят давоми…

Йўлдош Сулаймон (1935-2004)

Йўлдош Сулаймон 1935 йили Қўқон яқинидаги Ойдинбулоқ қишлоғида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, ўқитувчилик ва мураббийлик қилди. 1960 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтини битиргач, ўрта мактабларда ўқитувчи, Фарғона вилоят газетасида адабий ходим ва бўлим мудири бўлиб ишлади. Кўп давоми…

Тўхтамурод Жўраев (1934-2008)

Жўраев Тўхтамурод Жўраевич (1934.25.10, Тошкент – 2008) — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1989), Ўзбекистонда хизмтг кўрсатган фан арбоби (1991), физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1973). ТошДУ ни тугатган (1958), Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти давоми…

Учқун Назаров (1934-2016)

Ёзувчи, кинодраматург ва кинорежиссёр Учқун Назаров 1934 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомчилик институтининг режиссёрлик бўлимида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини Қўқон шаҳридаги Ҳамза номли драма театрининг бош режиссёри сифатида бошлаб, кейин кинорежиссура билан шуғулланган. У дастлаб «Одамлар» давоми…

Тўра Сулаймон (1934-2005)

Тўра Сулаймон (1934.15.2, Бахмал тумани – 2005) — Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг ўзбек филологияси факултетини тугатган (1964). «Гулистон», «Сирдарё ҳақиқати» газеталарида ходим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлимида масъул котиб (1972—77), адабий маслаҳатчи (1977—81) бўлиб ишлаган. Ижоди 50-йиллардан бошланган. давоми…

Ўлмас Умарбеков (1934-1994)

Ўлмас Умарбеков (1934.25.1, Тошкент — 1994.10.11) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1984). Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган (1956). Республика телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитасида муҳаррир, бош мухаррир (1956—71), Ўзбекистон КП МКда сектор мудири (1971—74), давоми…

Охунжон Ҳакимов (1934-2020)

Охунжон Ҳакимов 1934 йилнинг 20 февралида Фарғонанинг Лоғон қишлоғида дунёга келган. Ўзбекистон халқ шоири (2006). Фарғона давлат педагогика институтини тугатган. «Коммуна» номли вилоят, «Совет Ўзбекистони» (ҳозирги «Ўзбекистон овози») республика газеталарида, «Меҳнат ва турмуш» журналида фаолият кўрсатган. «Достонлар» (1970), «Кўлларим кўксимда» давоми…

Нормурод Нарзуллаев (1934-2006)

Нормурод Нарзуллаев (тахаллуси Нарзий) (1934.7.7, Касби тумани – 2006) — Ўзбекистон халқ шоири (2000). Ўзбекистонда хизмат курсатган маданият ходими (1984). Охунбобоев номидаги Қарши педагогика билим юрти (1948), Самарқанд педагогика институтининг тил ва адабиёт факултетини тугатган (1956). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг давоми…

Азим Ҳожиев (1933-2012)

Азим Ҳожиев (1933.18.12, Тошкент вилояти Тошкент тумани – 2012) — тилшунос. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (2000), филология фанлари доктори (1968), профессор (1977). Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган (1956). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт давоми…

Маҳмуд Салоҳиддинов (1933-2018)

Салоҳиддинов Маҳмуд Салоҳиддинович (1933.23.11, Наманган шаҳри – 2018.27.04, Тошкент) — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984), физика-математика фанлари доктори (1967), профессор (1969). Ўрта Осиё университетининг физика-математика факултетини тугатган (1955), шу университетда аспирант (1955— давоми…


Мақолалар мундарижаси