Сабоҳат Раҳмон. Яшил хилқатлар мамлакатида (ҳикоя)

— Тошкент — чиройли қиз…— Нима-а? — афтини буриштирди Ўша.Қиз ўзини эшитмаганга олди ва ёнгинасидаги буткул хазон рангига бурканган қирга оёқ қўйди… У кўкка ўрлади. Яна ва яна. Қиз эса сукут сақларди. Қалби қувончдан ёрилиб кетгиси келар, бироқ у ҳам давоми…

Омон Жорқинбоев. Портрет (ҳикоя)

Йўлдош ака бир қўлини кўча эшикнинг кесакисига тираб тархашлик қилади, кулганча «зорланади»:— Қўйиб, юбор-э, кирмайман, даданг мени ёмон кўради.Беш яшар ўғилчам йиғламокдан бери бўлиб унинг қўлидан тортқилайди.— Неварам бояқишни қийнамай, қирақолинг энди, тоғаси, — дея «ёлворади» ойим.— Оббо, тирмизак-эй, қўймадинг, давоми…

Қиличбек Мустафо. Халоскор қоғозлар (ҳикоя)

Марғуба остона ҳатладию, меҳмонхонадан келаётган таниш овозларга сергак тортиб қулоқ солди.— Етти минг сўм камми?— Еттитангиз киссангизда турсин, Мавлонбек! — бу тўнғич ака бўлмиш Тўлқиннинг товуши. — Бу ҳовли аслида тўнғич ўғилники бўлиши керак, бир вақтлар сал аҳмоқлик қилиб чиқиб давоми…

Наргиза Ғуломова. Шаҳарлик келинчак (ҳикоя)

Саҳар осмондаги тун рангини артди. Аммо қуёш ҳали кўрингани йўқ. Уни баланд тоғлар тўсиб турибди. лтлар вовиллаб, хўрозлар қичқирди. Қишлоқ уйғона бошлади. Ҳовлиларда челак, супурги ушлаган келинчаклар кўринди. Сиз ҳам уйқунгизнинг энг ширин дамларидан кечиб ташқарига чиқсангиз, ажойиб манзаранинг гувоҳи давоми…

Илҳом Шералиев. Баланд-баланд булутлар (ҳикоя)

Аввал улар қишлоқдаги энг бахтли оила эдилар.Баланд-баланд тоғларнинг бағридаги гўшада яшайдиган ёшу қари борки, яқиндагина бунёд бўлган оилага — Мансуржон ва Нозималарга ҳавас билан қарашарди.…Мансуржон панжарани маҳкам сиқаркан, ўша саодатли онларни эслади… * * *Тўйдан кейин ўзини жаннатга тушиб қолгандай давоми…

Тоҳир Шомуродов. Никоҳ узуги (ҳикоя)

…Тўртинчи қаватдаги уйнинг деразасидан мўралаган тонгги қуёшнинг заррин нурлари ётоқда мириқиб ухлаётган Валижоннинг бетини беозор қиздирди. Валижон эринибгина кўзларини очди. Сўнг нимадир эсига тушгандек сесканиб кетди ва ўрнидан учиб турганча столда соатга қаради. Соат миллари роса етти яримни кўрсатарди.Валижон ноз давоми…

Башорат Омонова. Сабина (ҳикоя)

Йўл ёқасида поезд ўтишини кутиб турган Талъат ногаҳон ҳамроҳини туртди:— Анавини қара!Иккиси шиддат билан учиб бораётган поэзддан пастга сакраган одам қорасини кўриб қолишди.— Кетдик.Улар етиб борганларида ерда аёл киши юзтубан ётарди.— Фонарни ёқ.Талъат аёлнинг бошини кўтарди. Ёшгина жувон кўзларини аранг давоми…

Муҳаммад Ражаб. Зумрад пошшо (ҳикоя)

— Ер ютгур Асқад, ергина ютгур Асқад! — Улусликлар бу тонг одатдагидай хўрозларнинг қичқириғидан эмас, Зумрад кампирнинг юракни ларзага солувчи чинқириғидан уйғониб кетишди.Маълум бўлишича, ер ютгур Асқад онасйнинг охиратини куйдириб, укаларининг ризқини қийиб, етмиш сўмнинг ҳаммасини ўғирлаб, шаҳарга кетиб қолибди. давоми…

Муҳаммад Ражаб. Малакали муҳаббат (ҳикоя)

Абдураҳмоннинг ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетди. Қаэрданам малака оширишга борди-я. Боришга-ку борди, қаэрданам қўқонлик дўндиқ қизчага ёрдам берди. Жимгина ўз йўлига кетаберса бўлмасмиди? Йўқ. Ҳамма жим кетса кетади-ку, Абдураҳмон индамасдан кетолмасди. Унинг табиати шунақа, оқкўнгил. Бировнинг кўнглига озор етказгиси келмайди. Бировни давоми…

Ҳабибулло Ҳайдар. Қор элаган кун (ҳикоя)

Тонг-ла аёлимнинг ҳиқиллашидан уйғониб кетдим.– Нима бўлди?– …Онам… онам бечора қор тагида қолдилар. Йиғлайвериб кўзлари шишиб кетибди.Дераза оша ташқарига нигоҳ ташладим. Ишкомлар ва девор усти оқариб кўринди. Икки қарға ёнғоқ шохида қўнишиб ўтирибди. Қайнонам омонатини топширганига уч ой бўлди. Дафнидан давоми…


Мақолалар мундарижаси