Абдулла Чимирзаев. Ёлғиз кабутар (ҳикоя)

Ҳалим дудуқнинг деразасига қарши тушган бир уй бор эди. Ҳалим у ерда ёлғизлик яшайди деб ўйларди. Ўша «ёлғизлик» эрта тонгда уйғониб оларди, пиёлага чой қуярди-ю, аммо кўпинча ичмасди. Дераза пардаси тонгги шаббодани қўлтиқлаб ичкари тортарди. Сабо «ёлғизлик»нинг сочларини тортиб-тортиб безор давоми…

Қилич Нурмуҳаммедов. Супергрант (ҳажвия)

Боймурод билан Шоймурод синфдош. Cинфдошгина эмаc, қариндошлиги ҳам бор уларнинг. Шу сабаб ҳамиша бир партада ўтиришган. Устига-устак муаллимларидан қоп-қоп ваъда эвазига баҳо олишган. Аммо икковининг фикри доим бир жойдан чиқади: омад ва тасодиф тўғрисида оғизларидан бол томиб гапиришади.“Бизнинг ҳам омадимиз давоми…

Истам Ҳамроев. Келин (ҳикоя)

Йигитлик чоғларида нафақат туман, балки қўшни вилоятда ҳам ном таратган Ҳамдам полвоннинг уйи синиб, кампиридан айрилганига ҳам уч йил бўп қолди. Чол-кампир олтита ёшига етиб-етмай нобуд бўлган болаларидан кейин элликнинг остига бориб, тилаб олган ёлғиз ўғиллари Турдимурод бояқишларнинг пешонасига сиғмаган давоми…

Муродулла Ғафуров. 22-хона (ҳажвия)

– Бу – менинг ишим! – деди у 22-хонанинг эшигини қаттиқ ёпиб ичкарига кираркан. Аёлнинг икки юзи қизариб кетганидан бир кор-ҳол бўлганга ўхшайди. – Яна хафа қилишдими? – сўрадим унга ачинган бўлиб. – Менинг ишимни ҳеч ким эплолмайди! Ўн икки давоми…

Собиржон Жумаев. Сўзбоши (ҳажвия)

Машҳур олим, ёзувчи, драматург, санъатшунос Шонли Номдор оппоқ қошлари ва оппоқ мўйлабларини силаб, кўз ўнгида деразанинг очиқ даричаси сари урилаётган тамаки дудига термулиб, қандай енгил сузаркин-а, деб хаёл билан ўтирган эди. У неларни хаёлидан ўтказаётган эди, бир ўзига ва Яратганга давоми…

Аcрор Cулаймонов. Тушлик ҳам ўтди (ҳажвия)

Телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим.— Лаббай, эшитаман.— Бу таҳририятми?— Шундай. Cаломалайкум.— Билаcизми, мен газетангиз мухлиcиман. Унда нима чоп этилcа битта қўймаcдан ўқиб бораман. У шеърми, ҳикоями, мақолми, маталми, қўйингки, рекламаю хабарларгача назаримдан четда қолмайди. Мухлиc дегани шундай бўлади-да, а, нима дедингиз?—   давоми…

Зокир Худойшукур. Узилмаган қарз (ҳикоя)

Холиёр овчининг, уч-тўртта овчи жўрасини ҳисобга олмаганда, дўсти йўқ ҳисоб. Унинг дўсти — тоғу тош, ҳайвон, гиёҳ ва ўт-ўлан. Қирқ йилга яқин овда ёлғиз юраверганидан одамлардан узоқлашиб, табиатга яқинлашди. Баъзида ўзини борлиқнинг танҳо эгасидек тутиши шундан.У яна овга чиқмоқчи. Фарзандлари, давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Боғбон қиз (ҳикоя)

— Тез-тез нормани бажарамизу кетамиз, — деди Нозик дугонаси Санамга далда берган бўлиб.— Менга бекорга ишоняпсан, — деди Санам илжайиб. — Мен умримда…— Вой, узум узиш ҳам гап бўптими? Узум узиш меҳнатмас, роҳат-ку! — Кўрамиз, — кулимсиради Санам…— Агар билсанг, давоми…

Юсуф Зиёдов. Меҳр (ҳикоя)

Телефон жиринглади. Гўшакдан аёл кишининг ниҳоятда ёқимли, мулойим ва ийманиш оҳангидаги овози эшитилди. Билсам, у бизнинг соҳамизга унчалик тегишли бўлмаган масала юзасидан қўнғироққилибди. Чекка вилоятдан эканлиги, кимга мурожаат қилишни билмаганлигини айтиб, иложи бўлса ёрдам беришимизни сўради. Телефон орқали ҳал қилса давоми…

Суюндик Мамиров. Ота (ҳикоя)

Расул ота бизга қўшни маҳаллада яшайди. Жуда нуроний, фариштали мўйсафид. Бир пайтлар ҳамқишлоқ бўлганимиз учун (ҳозирда шаҳарда яшаймиз) у кишининг уйига ҳол-аҳвол сўрагани бориб тураман. Қизларини тагли-тугли жойларга узатган. Чол-кампир ўғли ва келини билан бирга яшашади. Уларнинг хонадонидаги тартиб, озодаликка давоми…


Мақолалар мундарижаси