Баҳодир Саримсоқов. Унутилган одам (тугалланмаган қисса)

Бу йил баҳор кечикиброқ келди. Қишнинг қаҳрли панжалари баҳорнинг нозик ва сўлим қанотларини жон-жаҳди билан қайириб, кўкка парвоз қилишига имкон бермасди. Йилнинг бу кўркам фаслини интиқлик билан бутун мавжудот кутар эди. Аммо ўжар табиат ўз ҳукмини шафқатсиз адо этиб, на давоми…

Шуҳрат Маткарим. Чорраҳадаги «аҳмоқ» одам (ҳикоя)

Аввалига қаттиқ қўрқиб кетдим. Кейин ўз танимни ўзим ҳис қилмай туриб қолдим. Чурр!!! Ҳуштак яна қаттиқ чириллаганида ҳушимга келиб атрофга аланг­ладим. Теварагимда машиналар “шув-шув” ўтар, ҳайдовчилар менга норози бақраярдилар.Чуррр!Энди ҳуштак чалаётган кишини кўрдим. У йўл четида турар, қўлига қизил латта давоми…

Шуҳрат Маткарим. Фикрсиз одам (ҳикоя)

Бу одамнинг юзи йўқ. Демак кўзи йўқ, қоши йўқ. Умуман боши йўқ.Унинг силлиқ таралган сочи бор, холос. Яна оғзи ҳам. Лекин лаблари йўқ. Чунки, лаблар қимтилиши ё кулиши муқаррар. Шунинг билан бирор кайфият ифода этилиши мумкин. Бу эса хавфли. Сабабики, давоми…

Ўткир Ўсаров. Ҳаёт (ҳикоя)

“Мен ҳар куни шу йўлакдан ишга қайтаман. Турли одамларни кўраман, турли хил воқеаларга гувоҳ бўламан. Бир оз синчковроқман. Ҳамма нарсага эътибор қаратишни ёқтираман. Буни кўрганлар балки сал ғалатироқ деб ҳам ўйлаши мумкин. Лекин бу мени қизиқтирмайди. Тўғри, журналистика соҳасида айтарли давоми…

Асрор Аллаёров. Шундай бўлиши керак (ҳикоя)

“Тўққиз, саккиз, етти, олти, беш, тўрт, уч, икки. Йўқ. Аввал ўйлаб кўриш керак” Бухоро амирлари барпо этган тарихий Ситораи Моҳи Хосса саройидаги ўриндиқлардан бирида ўтирган йигит кўзларини ёнидаги севгилисига тикди. Севинчдан ял-ял ёнаётган нигоҳлар унга анчадан буён тикилиб турарди. Қизнинг давоми…

Абдужалол Раҳимов. Одамлар (ҳикоя)

Осмонда ликопчасимон ғаройиб учар жисм пайдо бўлди. Лекин буни ҳеч ким пайқамади. У бир кўриниб, бир кўринмай пастлай бошлади. Зум ўтмай, пахта даласидан анча узоқда, кимсасиз қирлар ортида ғойиб бўлди.Учар ликопча ўтлари сувсизликдан қовжираган майдонга қўнди. Бу техник қурилма кўринишидан давоми…

Малика Бойхон. Текин дори (ҳажвия)

Вой, нималар деяпсиз, овсинжон. Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим-ку. Э-э-э, сизда нима ташвиш, уйингиз бошқа, жойингиз бошқа. Келинг, мундоқ ўтиринг, ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Яхши кўринсин, деб диванни шу ерга жойлаштирганман. Ана, ана келдилар бизнинг қариб қуюлмаган қайнотамиз. Нақ Мажнун давоми…

Истам Ҳамроев. Тазарру (қисса)

Марҳум Ғаффорқулнинг тўрт йилдан бери Тошкентда ўқиётган ўғли Акмал катта бир танловда ғолиб чиқиб, Англияда магистратурада бепул ўқиш йўлланмасини қўлга киритибди. Ўқишга бориши ҳали гумон, чунки ўқиш бепул бўлгани билан уч-тўрт кун ичида йўлкира ва бошқа анча-мунча харажатлар учун нақд давоми…

Турсунбой Боймиров. Мирзоқул (ҳикоя)

Кайфияти эрталабдан бузилди. Нонушта пайти хотини етишмовчиликлардан гап очиб қолди. Яна қанд-қурс, гуруч, ёғ, болалар учун ул-бул… Пича кўз ёши… Аёлларнинг таъби шундай: баланд келади, паст бўлади, кейин эса рўзғорнинг ишларига кўмилиб, кўнгил ғуборлари баҳорнинг кўчманчи булутларидай тарқаб кетади.– Болаларнинг давоми…

Воҳид Исмоилов. Қўшиқ ҳам сўнади (ҳикоя)

У бўш вақт топди дегунча, шаҳар марказига – икки чети бўйлаб ҳовли-жойлар тизилиб кетган кўчага жўнайди. “Бахтлар водийси” деб аталадиган бу кўча унинг учун бир мўъзиза, сирли олам бўлиб туюлади. Бундан бирон-бир наф чиқадими-йўқми, унга барибир, ўша ерга шошилаверади. Саратоннинг давоми…


Мақолалар мундарижаси