Абдулҳамид Чўлпон. Муттаҳид фронтимизнинг биринчи вазифалари (1923)

Ниҳоят, Тошкент ёшлари Туркистоннинг марказида ишлаб юрган масъул маориф ходимлари маориф ва мадания­тимиз устига келаёткан зўр таҳликани англадилар. Газетамизнинг Янги йил сонида босилған «Ерлик халқ мао­рифида муттаҳид фронт»* сарлавҳалик хитоблари билан жаҳолат ва таассуб отлиқ «қора бало»га қарши бирлашиб қўзғолдилар. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Жойлардағи маблағлар (1922)

Сўнгғи бир-икки йил орасида ҳукуматимизнинг юргузиб келган сиёсати ҳаммамизга маълум. Шу бир-икки йил ичида энг кўб аҳамият берилган нарса хўжалик ва молия ишлари бўлди. Янги иқтисод сиёсати номи билан юргузилган ва мамлакатни бузғунликдан қутултириш мақсадига тақалған бу сиё­сат жуда зўр давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Руҳимиз ўлмасун (1922)

Сўнгғи вақтларда матбуотимиз маориф масалаларидан кўп­ги­на баҳс қилмоққа бошлади. Таъминот тўғрисидан кў­пин­ча халқ­нинг ўз бўйниға юклатилган мактаб ва ўқуш иш­лари кўп куч ва ғайрат сарф қилмоқ билангина истакка му­вофиқ юруб борса мумкиндир. Йўқ эса, аввалдан келган қўрамаслик ва эъти­борсизли­ғимизнинг давом давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ҳақиқий инқилоб (1922)

Биз бир неча йилдан бери инқилобнинг энг қайнаған муҳитида турамиз. Биз инқилобнинг энг кучайган асрида яшаймиз. Ўктабр ўзгаришидан бери бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз, ҳар бир қимирлашимиз инқилобга томон, ўзгаришга қараб ясалди. Чириган, бузулған ҳаётимизни тузатмак учун ҳар йўл билан ўзгариб, давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ҳаёт-мамот масаламиз устида (1922)

«Туркистон» бошқармасиға ўлкамизнинг ҳар томонидан ҳар кун дегудек тўп-тўп хатлар келадир. Газета бошқармасиға келатурған хатлар, албатта, маҳалларнинг кун ўтказиши, тириклик қилишини ҳар тарафдан яхшилаб кўрсатса керак эди. Локин ул хатлардан олған хабарлар билан газетанинг ўлка ҳаётий қисмини кенг, яхши ва давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Истиқбол учун кураш (1922)

Бизнинг кенг ва улуғ тарихимиз шу қадар оз ва кам текширилган, ковланганким, шу кунда бўлуб турған жуда кўп воқеа­ларнинг ўхшашини ўткан замонлардан кечкан ҳаётимиздан топ­моқчи бўлсак, шошиб қоласан. Бир воқеанинг ўткан замонда ўхшаши бўлуб-бўлмаслиғи ул воқеанинг аҳамиятини ўлчашда кўб катта давоми…

Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар» ҳам «Ўткан кунлар» танқиди устида баъзи изоҳлар (1929)

Меним «Ўткан кунлар»им тўғрисида Сотти Ҳусайннинг[1] катта танқиди босилиб, яқинда тамом бўлдиким, бу муҳтарам «Шарқ ҳақиқати» ўқуғучиларининг маълумидир. Ижтимоий ёш олимимиз С. Ҳусайн ўзининг кўб вақтини сарф қилиб, танқидчилиқ бобидағи бирмунча нуқсонларимизни тўлдурушқа буюк жасорат ва ғайрат кўрсатдиким, бунинг учун давоми…

Абдулла Қодирий. Ўқуш — ўрганиш (1936)

Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак Майда ҳикоялар устаси Чехов сўз тўғрисиға келганда ҳаддан ташқари хасис, ортиқча сўзлар сарф қилиш у ёқда турсин, керакликларидан ҳам мумкин қадар юлишга ҳаракат қилади. Ўзи айтади: «Майда ҳикоялар ёзганда сўзни ортиқча исроф қилғандан давоми…

Назир Тўрақулов. Ўзбек қариндошларимизнинг диққатларига (1922)

Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл. «Оқ жўл» газетасининг ўткан нўмирларининг уч-тўртида Сирдарё-Еттисув музофотларининг Қозоқистонға муносабати ҳақида мақолалар босилиб эди. «Ўйиндан ўт чиқар» дегандай бу мақолалардаги бир-икки қўпол иборалар ўзбек ёшларининг нафсига тегиб кетканда ўйланмаған, кутулмаган жойдан маюсият пайдо бўлган. давоми…

Абдулла Авлоний. Саное нафиса (1922)

Инсон болалари энг эски замонларда йиртқич ҳайвонлардан ўзларини сақламоқ учун тоғ тешукларида, ғор (моғора)ларда яшаган вақтларида тинч ётмаганлар, жим турмаганлар. Секин-секин тоғ тешукларидан бошларини чиқариб, табиатнинг ясаган ва ўсдирган, вужудга чиқарган жонлиқ ва жонсиз нарсаларини синчиклаб текшириб қарай бошлаганлар. Кўнгилларига давоми…


Мақолалар мундарижаси