Чоҳга қулаб ўлган йигит ҳикояси

Хуросонда бир барно йигит бор эди, ҳуснда гўё тўлин ой эди. Юсуфдай хушчирой бу йигит қазои тақдирдан бўлиб, чоҳга йиқилиб ўлди (Юсуфни Аллоҳи ҳақ таолонинг фаришталари асраган эди, лекин хуросонлик бу чиройли, нодир йигитни асрашни ҳеч ким сўрамаган эди). Йигит давоми…

Ошиқ маъшуқини ўлдиришга қасд қилгани ҳикояти

Бир соҳиб камол, олиҳиммат одам бор эди, у бир соҳибжамолга ошиқ бўлиб қолди. Тақдир тақозоси билан маъшуқ оғир дардга чалинди, озиб-тўзиб ранги заъфарондай сарғайди. Равшан қунларда ҳам кўнгли зим-зиё, қоронғи эди. Дард уни қийнар, ўлими яқинлашиб борарди. Бу ҳақда ошиққа давоми…

Мажнун ва Лайли ҳикояти

Аҳли Лайли, яъни унинг қабиласи, қавм-қариндошлари Мажнуннинг келишига йўл бермадилар. Шу атрофда, саҳрода бир чўпон қўй боқиб ўтирган эди. Мажнун чўпоннинг қошига келиб, остига тўшаб ўтирган пўстагини бериб туришини сўраб, ялинди. Чўпон бу қўримсиз, жулдур пўстакни нима қиласан, деди. Мажнун давоми…

Чин тоғи устида тошга айланган мард ҳикояти

Бир одам Чин тоғида тошга айланди. Ҳар замон кўзидан заминга ёш оқизарди. Зор-зор кўз ёшлари ҳам заминга тўкиларди ва тошга айланарди. Шундай тошларки, агар бу тошлар булутга аралашса, ундан надомат жоласи ёғиларди, бу одам Чинда машҳурдир, борсанг излаб топгин. Бу давоми…

Хожа ва унинг софдил ғуломи ҳикояти

Сирлардан воқиф хожанинг бир софдил ғуломи, хизматкори бор эди. У ярим кечадан то субҳ — эрта тонггача ухламай, намоз ўқиб чиқар эди. Хожа унга дедики: — Не кор қилурсан, оқшомдан то саҳар ўзингни бедор қилурсан. То қуёш чиққунига қадар намоз давоми…

Бир эркакнинг маъшуқасидан айб топгани

Бир шерюрак, душманлар додини берадиган эр киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар давоми…

Қопга солинган маст ҳикояти

Бир маст одам ҳушини йўқотиб ухлаб ётарди. Шароб, яъни аччиқ сув унинг ишини саранжомлаган, у ҳам шароб-нинг додини берган эди. Ҳам тинитилган софидан, ҳам лойқасидан қўп истеъмол қилиб, хароб аҳволда ўзини билмай ётарди. Бир ҳушёр одам бу ҳолни ёқтирмай, уни давоми…

Ўлим яқинлашганда йиғлаётган ошиқ ҳикояти

Бир ошиқжон бераётган пайтда йиғларди. Ундан бунинг сабабини сўрадилар. Деди: – Шунинг учун йиғлаётирманки, дилим У билан бирга бўлгач, қандай қилиб ўларман? Йўлдоши дедики: – Дилинг у билан бирга экан, агар ўлсанг, бу ажойиб ўлим бўлади. Ошиқ деди: – Кимниким давоми…

Ўз соқоли билан машғул бўлган обид ҳикояти

Мусо замонида бир обид бўлиб, кеча-кундуз ибодат қилар экан. Аммо кўнглида бир илоҳий завқу шавқ қўзғолмас, қалбида заррача нур йўқ эди. Унинг чиройли соқоли бўлиб, ҳар замон соқолини тараб турар, шундан роҳатланарди. Бир кун у Мусони узоқдан кўриб қолди ва давоми…

Ошиқ дарвеш ҳикояти (2)

Бир дарвеш бор эди. Ишқ зўридан зорланиб, ўтга тушган парвонадай беқарор эди. Ишқи тафтидан жон қийналса жонининг ўртанишидан тили сўзга келмасди. Ишқ олови жонидан ўтиб дилини ёндирар, мушкул устига мушкул бошига ёғилар эди. Йўл ўртасида беқарор бўлиб, ҳўнграб йиғларди ва давоми…


Мақолалар мундарижаси