“Агар…”ли уй

Бир одам уй излаётганди. Дўстларидан бири уни ўз маҳалласидаги вайрона уйга олиб борди. Дўсти:
— Агар бу уйнинг шифти бўлса, менга қўшни бўлиб яшардинг. Агар бирор хонаси бўлса, бола чақанг билан осойишта яшардинг,  дея узоқ вақт “агар” деб суҳбатлашди.
— Ҳа, дўстларга қўшни бўлиб яқин уйда яшамоқ яхши, фақат “агар” деб яшаш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайдида, деди уйга талабгор киши.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан