Бўйра шоҳи

Бир подшо кўнгил ёзиш ниятида бутун мамлакатга катта тўй берди. Унда зийнат ҳар қанча гумон қилинганидан ҳам ортиқ даражада эди. Бутун мамлакат ва шаҳарлардаги аҳоли бошдан-оёқ ясаниб, кўчага чиқа бошлашди. Бу тўйда санъат аҳли жуда юксак маҳорат кўрсатиб, осмон қуёши давоми…

Итларга ем бўлган айиқ

Бир тоғлик одам тоғдан айиқ тутиб олди ва уни кўп азият чекиб, қўлга ўргатди. Илгари саёқ юрган айиқ эгасига ром бўлгунга қадар кунда икки марта ўлгунча таёқ ер эди. Очлик азоби ва еган беҳисоб таёғи ичи ва ташини эзиб ташлаган давоми…

Муқбил ва Мудбир

Бир йўл аро икки ўртоқ кетиб борарди. Улардан бири йўлсиз, иккинчиси эса тариқат билимдони эди. Бири нуқсонли, иккинчиси эса комил сифатлар эгаси бўлиб, унисининг оти Мудбир(бахтсиз), бунисининг оти эса Муқбил(иқболли) эди. Улардан ҳар бирининг исми жисмига муносиб бўлганидек, жисми ҳам давоми…

Сулаймон ва чўлоқ чумоли ҳикояти

Чун Сулаймон бир қанча риёзатлар чекиб камолга етганида (пайғамбарлик насиб этганида) унинг оёғи остида ожиз ҳолда қолган чумолига бундай деди:—    Эй менинг оёғ остимда қолган, қон ва тупроққа аралашган жонивор, қандай қилиб бу ҳолга тушдинг?Чўлоқ чумоли шу вақт унга бундай давоми…

Искандар ва Арасту ҳикояти

Искандар дин йўлида жон бергач, Арасту хитоб қилиб деди: – Токи тирик эдинг панду насиҳат қилардинг, аммо бу кунги ўлиминг халқ учун охирги панд – ибратдир.Эй кўнгил, ҳаёт гирдобидан ва бунинг орқасидан келадиган ўлимдан ибрат ол, ғафлатдан бедор бўл. Мен давоми…

Кампир ва ибн Сино ҳикояти

Бир кампир Абу Али ибн Сино олдига бориб, унга қимматли совға бериб, буни мендан туҳфа сифатида қабул қил, деди. Ибн Сино туҳфани олмай, мен Аллоҳдан ўзгадан ҳеч нарса олмасликка аҳд қилганман, деди. Кампир дарҳол жавоб бериб, деди: — Эй Абу давоми…

Ошиқ посбон ҳикояти

Бир посбон — соқчи йигит бор эди, бир гўзалга ошиқу зор эди. Кечаю кундуз уйқусиз ва беқарор эди. Уйқусиз ошиқнинг ҳамдами бўлган дўсти унга ҳайрихохлик билан деди:— Эй уйқусиз дўстим, кечаси бироз уҳла. Ошиқ посбон айтдики:— Посбон кечасини ёр ишқи давоми…

Бир ғуломнинг шоҳ қизига ошиқ бўлгани

Бир Ҳусрав (шаҳаншоҳ) бўлиб, офоқ (уфқлар), кўп мамлакатлар унинг фармони остида эди. Унинг қасри-айвонида бир моҳ — қизи булиб, ҳусн-жамолда париларнинг рашкини келтирарди. У қиз дилбарликда баҳорни ва сарв ҳамда гулни эслатарди. Унинг дардида юз дил мажруҳ, нозик баданидаги ҳар давоми…

Итбоқар қизга ишқи тушган шайх ҳикояти

Хирқа кийган ва номдор бир шайх ит боқувчи соҳибжамол қизни кўриб, ошиқу беқарор бўлди. Шу дилбар ишқида ҳоли забунлашди. Дили дарё мавжидай қонга тўлди. Шайх у гўзалнинг жамолини кўриш умидида кечаси ёр кўчасидаги итлар орасига қўшилди.Кизнинг онаси бу сирдан огоҳ давоми…

Оёғи асалга ботиб қолган пашша ҳикояти

Дарё тарафдан келган пашша бир чеккада асал тўла косани кўриб қодди. У завқланиб, жон-дили билан асалга ўзини урди. Бундай лаззатли таомни шоҳ ҳам, гадо ҳам емаган деб, пашша асални еяверди. Пашша асални ўртасидан еган эди, тўйиб қолиб, четга чиқмоқчи эди, давоми…


Мақолалар мундарижаси