Жон бераётган Буқрот ва унинг шогирди ҳикояси

Буқрот ҳаким касал бўлиб ётиб қолди, ажали етиб, жон бериш азобидан қийналарди. Бир шогирди бор эди, у устозига қараб деди:
– Эй устоз, танангни ювиб кафанлаб дафн этгандан кейин, айт, сени қаердан топамиз?
Буқрот деди:
– Эй ғулом, Мен тириклигимда узоқ умр кўриб, ўзимни ўзим тополмадим, сен мени қаердан топасан? Мен шундай яшаб дунёдан ўтаяпманки, қилча ўзимдан хабардор эмасман. Ўлимга ўлимдан ўзга даво йўқ, ҳар қанча зорланма, хазон бўлган барг ерга тушади. Биз ҳаммамиз ўлиш учун туғилган-миз, дунёдан кўнгил узолмасак ҳам, жонимиз бизни тарк этади. Бутун дунёни ҳукмронлик муҳри остида тутган шоҳаншоҳлар бугун ер остида ётибди. Шоҳми, хусравми, хонми, амирми, барчаси лаҳад тупроғида, арзимас тупроққа тенгдирлар. Шоҳбўлсин, гадо бўлсин — ҳаммаси кетадилар.
Охиратда Ноқис ва комил орасидаги фарқлар аёнлашади. Тириклик ҳам азоб, ўлим ҳам азоб, агар бу ҳар икки ранжу азобингдан ганж – хазина топмасанг, билгилки, ҳақиқий ганж — Симурғдир. Қолганлари эса дарду азобдир. Шу боис дунёда бундан ортиқ ганжни излама.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.