Тамакор савдогар

Саъдий, қишнинг ўртасида бир савдогарни учратди. Унинг юз эллик туя моли, қирқта қули ва хизматчилари бор эди. Савдогар бир кеча Саъдийни уйига таклиф қилди. У бутун кеча давомида у ёқ бу ёқдан гапириб турди:–Фалон танишим Туркистондадир. Фалон молларим Ҳиндистондадир. Бу давоми…

Подшоҳ бўлган тиланчи

Подшоҳнинг яна озгина умри қолди. Аммо, унинг ортидан қоладиган меросхўри йўқ эди. Бу мавзу шоҳнинг ўлими олдидан кўп муҳокама қилинар эди. “У бўладими, ёки бунисими?” – дея бош қотирарди аъёнлар. Подшоҳнинг саломатлик пайтида ҳам катта тортишувлар бўлиб турарди. Ҳукмдор, “Ўлимимдан давоми…

Подшоҳ билан деҳқон

Қиш кунларининг бирида подшоҳ одамлари билан овга чиқди. Бир кийикнинг изидан қувлаб узоқларга кетиб қолишди. Қеч киргач, қўноқ ерларига қайтолмадилар. Нарироқда бир деҳқоннинг уйини кўриб қолган ҳукмдор:–Келинглар, ўша уйга бориб исина қолайлик, нима дедингиз? – дея сўради одамларидан. Унинг ёнида давоми…

Ёлғиз дарвеш

Одамлар ва уларнинг ёмонликларидан йироқ юрган, қалби Аллоҳ ишқи билан лиммо-лим бир дарвеш бор эди. У ўта қаноаткор эди. Мол-мулк ва иззатга ҳеч аҳамият бермас; биргина хирқа билан озгина луқмани идора қилган эди. Бир куни у ўз хаёли билан ўтирар давоми…

Кекса паҳлавон

Кураш санъатининг бутун сир-асрорларини ўрганган бир паҳлавон бор эди. Бу борада унга тенг келадигани топилмасди. Курашда уч юз олтмиш хил ўйин кўрсата оларди. Рақиблари унинг ақл бовар қилмас ўйинлари қаршисида доим мағлуб эдилар. Бу моҳир паҳлавоннинг қўлида яраланишни истаган курашчилар давоми…

Султон нима деди?

Бир подшоҳ вазирини ҳузурига чорлаб, унга бир нарсалар деди. Атрофдаги бир қанча киши, буни билолмай, ичлари қизиди. Дарҳол подшоҳ ҳузуридан чиққан вазирнинг ёнига бориб:–Султон бугун фалон иш ҳақида сенга нима деди? – деб сўрашди.Доно вазир:–Сизга ҳам яширин қолмайди,сиз ҳам ўрганасиз, давоми…

Дилхиралик

Кўпдан бехабар ва бешафқат ўтинчи бор эди. Йўқсилларнинг ўтинини арзон баҳога сотиб олиб, юқори нархда бойларга сотар эди. Бир дил кишиси унинг бу зулмларига тоқат қила олмай:–Илонмисан сен? Кимни кўрсанг, тиқиласан. Ёки бойқушмисан? Қаэрга қўнсанг, вайрон қиласан. Бизга ўтган ва давоми…

Оқ кўнгил вазир

Подшоҳнинг ҳеч кимга ўхшамайдиган хушфеъл, юраги кенг ва жўмард вазири бор эди. Тили билан дили бир бўлганидан ҳеч кимни ғийбат қилмас, нима гапи бўлса, одамнинг юзига қараб айтаверарди. Бир куни подшоҳга унинг бир қилиғи ёқмади. Гъазабга минган шоҳ, жуда қаттиқ давоми…

Хаста подшоҳ

Бир подшоҳ оғир хасталикка чалинди. Бир талай ҳакимлар: “Бу дардни фақат шу хусусиятдаги инсоннинг ўти даволай олади”, – дедилар. Ҳукмдор дарҳол амр этди; подшоҳнинг мижозига яқинроқ бўлган одамни излай бошладилар. Охири шундай хислатга эга, ёш ўспирин йигитни бир қишлоқдан топиб давоми…

Одил Нўширавон

Айтишларича Сосоний ҳукмдорларидан Одил Нўширавон, ёз кунларининг бирида одамлари билан овга чиқди. У тепа ёнбағирларини кезиб чиқаркан, одамлари тоғ эчкисини овлашди. Ундан кабоб тайёрлаб шоҳга тақдим қилишмоқчи эди. Гўштни шох шаббаларига илдириб, тагига олов ёқдилар. Овни тўхтатиб, овқат тайёрлаш билан давоми…


Мақолалар мундарижаси