Энг буюк завқ

Хорун ар-Рашид ўз вазири Жаъфар, яна ўзининг энг яқин хизматчиси билан суҳбатлашиб ўтирганди. Гапдан гап чиқиб Жаъфар Хорундан:
— Нимадан энг кўп завқланасиз?— деб сўради, Хорун ар-Рашид шундай жавоб берди:
— Мен энг нафис кийимлар кийдим, лаззатли овқатлар едим, энг нодир шарбатлар ичдим, энди буларнинг ҳеч бири мени завқлантира олмайди. Умрим-нинг шу даврида соф, тоза ҳавода нафас олиш, бир пиёла кўм-кўк ва муздек сув ичиш ва бола-чақаларимнинг атрофимда гирди-капалак бўлиб юришларини кўриш энг буюк завқимдир.
Шундан кейин Хорун ҳам Жаъфарга шундай савол берди, Жаъфар айтди:
— Марҳамат қилиб берган боғингизда умр кечириш мен учун энг буюк завқдир.
Жаъфарнинг жавобини эшитгандан кейин Хорун ар-Рашид суҳбатлашиб ўтирган энг яқин хизматчисига ҳам худди шундай савол қилди. Хизматчиси айтди
— Менинг оладиган завқим сизларникидан тамом бошқачадир. Қандай завқ дейсизми? Мана эшитинг, диққат билан қулоқ солинг. Етим-есирларга, муҳтож-ларга қўлдан келгунча ёрдам бериш, умуман, ҳаммага яхшилик қилиш мен учун энг буюк завқдир. Бу завқ халқ кўнглига нақш этилган, шоирлар томонидан мақталган, ҳаммага маъқул ва мақбул бўлган энг буюк завқдир.
Хорун ар-Рашид хизматчининг сўзларини эшитгач, ўрнидан туриб Жаъфарга:
— Бугунги суҳбатимиз етади, кетайлик, бу хизматчим ҳақ сўзлари билан мени ҳам, сени ҳам мағлуб этди,—- деди.