Абдуллоҳ Муборакнинг ниқоб кийиб, жанг майдонига кириб, зафар жамолидан пардани олгани ва Ҳасан Рабеъ ул ҳуснни кўриб ҳайрон қолгани
Ҳасан ибни Рабеъ ғазавот жангидан ушбу ажойиб ривоятни қилган:
Уруш майдонида Катта жанг борар экан, исломий гуруҳ кофирлар билан олишаётган пайтда кофирлар қўшини сафидан бир юраклиси дейиш мумкинки, ажал ханжаридек қотили адоват билан майдонга отида жавлон уриб кириб келди. (Ислом) динининг аскарларини ўлдириш билан тиғини чархлар, ўткирлаштириб, наъра соларди – душманнинг янги аскарларини майдонга чиқишга талаб қилиб. Бу ғайридин қотил ғоятда кучли бўлиб, ҳар қандай одам унинг бир зарбасидан йиқилар эди.
Кимки бу майдонга кириб келар экан, ўзидан ўзи ўз қонига беланишга мажбур эди. Шу равишда у бир қанча мусулмонларни шаҳид қилди. (Исломий) дин қўшини умидсизликка туша бошлади.
Шу дамда сафнинг бир учини суриб ташлаб, бир довюрак паҳлавон кийикнинг пайига тушган шердек майдонга кириб келди. Қуёш кўкнинг темир қалқонига ғарқ бўлгани каби у ҳам тиғидан чақмоқ чаққандек нур сочиб, юзини ниқоб билан беркитиб ишқ ўти ошиқни яширинча куйдиргандек бўлди. У қаҳр билан кофирга етишган зомониёқ дарҳол ҳамла қилиб, шу ондаёқ уларни йиқита бошлади. Шу йўсинда уларни дўзахга жўнатар экан, бу қўйни сўйиб, ошхонага юбораётгандек эди.
У келган йўли билан қайтиб келар экан, у худди каклик юришидек қилиб қадам босиб келарди. Дин қўшинлари сафларида жонланиш, қайнаш бошланиб, ҳар томондан такбир айтаётганламинг қичқириқлари эшитила бошланди. Душманнинг ҳурмати хорликка учраб, кофирлар байроғи қуйига эгилди.
Гъолиб эса ўзини маълум қилмади. Шундай бўлгач, унинг кимлигини ҳам ҳеч ким билолмай қолди.
Мени уни билишга бўлган иштиёқ қийнаб, ҳамма ёқни айландим ва топдим. Тиғи ҳам унинг елкасида осиғлиқ, юзидаги ниқоби ҳам жойида эди. Мен унга дедим: «Эй ғалаба йўлдоши бўлган ғозий! Тиғингга ҳам, зарбингга ҳам минг офарин! Юзингни кўриш орзусида ўлишга тайёрман. Тангрининг ризолиги ҳақи, ниқобингни оч!»
Тангрининг отини эшитганидан кейин юзидан пардани олиб ташлади. Иззату шараф тожига муносиб унинг боши намоён бўлди, бу бутун дунёнинг халқининг олди – Ибн Муборак эди.
Отининг оёғига пешонамни қўйиб дедим: «Эй нурли шариатнинг ғолиби! Жаҳон аҳли сени кўриш учун жонларини фидо қилмоқда. Нима учун юзингни беркитмоқдасан? Ёпинчиқ пардани юзингдан йўқот! Сафга сурил, ўзингни элга танит!» Ҳасан деди:
– Ортиқча жидди жаҳд қилма! Мен Унинг ишқида жиҳод қилдим. У барча аҳволимдан огоҳ бўлиб, қандай қадам боссам, У менга ҳамроҳдир. (Сиз эмас), агар У мени таниса, менинг мақсадим ҳам шудир. Танимаса, нима қилган бўлсам, олам эли фойдасигадир! Ҳар бир одам тилагини ёрдан тилар экан, ёр рақиблардан маҳфий равишда иш кўриши керак. Лекин (дин учун) жанг вақтида бу кичик масала бўлиб, нафс билан жанг қилган улуғроқдир.
Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан