Конфуций сабоқлари

БEБАҲО САХОВАТ Қадим замонда содда, раҳмдил бир деҳқон бўлган экан.Бир куни у ер ҳайдаётган чоғ омочи қандайдир қаттиқ нарсага текканлигини сезибди. Деҳқон дарҳол кетмонини қўлга олиб ер кавлашга тушибди, ниҳоят бир бўлак тошга ўхшаш нарсани қазиб олибди. Топилдиқни қўлига олиб давоми…

Нутқ зийнати ва ибратли ҳикматлар

Ҳақиқат — юрак баҳори ҳамда ҳар қандай маҳлуқдан ундириб олинадиган солиқ. У виждон ёритиб турадиган шон-шавкат ва зиё мевасидир. Ҳақиқат чинакам қудратнинг улуғворлигини, асл онгнинг вазминлигини ифодалайди. Унинг гувоҳлиги баҳсларни ечади ва ҳукмларни мустаҳкамлайди.

Мохандас Карамчанд Ганди ҳикматлари

Барча масалаларда ҳар қандай одамнинг ваъдасига ишонса бўлади, аммо пул масаласи бундан мус­тасно. * * * Модомики мен жамоат хизматига бошим билан шўнғиб кетган эканман, бунинг сабаби менинг ўзимни англашга бўлган интилишимдан иборат эди.

Мотуридий пандномаси

БИРИНЧИ БОБ – Худога такя қилмоқ керак. Нимани хоҳласанг У беради.– Уни асра, У ҳам сени асрайди.– У берганни ҳеч ким тортиб ололмайди.– Унга ким итоат этса, ҳамма унга фармонбардор бўлади.– Кимдаким Ундан қўрқса, бошқалар сендан қўрқишади.

Жуброн Халил. Ҳикматли ҳикоятлар

Ўзликни англаш Бир киши сўради:— Инсон ўзини қандай англайди?Донишманд жавоб берди:— Кундузлар ва кечаларнинг сирларини қалбингиз ёлғизликда, осудаликда англайди.Қулоқларингиз эса, қалбингиз билиб олган нарсани эшитишни хоҳлайди.Чунки сиз хаёлан билган нарсаларингизни сўзлар воситасида ҳам билишни истайсиз.

Эй, сокин ва жўшқин қалб…

Қалб кишиси бўлмиш Румий нигоҳида кўнгил олами қандай жилваланади?!.. Буни фақат Мавлоно ёзиб қолдирган шеърий байтлардан билиб олсак бўлади. Доктор Жалолиддин Бакир Чалабийнинг “Ҳазрат Мавлононинг асарларида кўнгил” мақоласида “Девони кабир”дан қалбга оид бир қанча сатрлар берилган. Имкон қадар ўзбек тилига давоми…

Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар

Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар: -Ҳеч нарса қолмадими? -Йўқ. -Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми? -Йўқ. -Ҳеч нарса-я? -Ҳеч нарса… -Ростданми?! Хазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар: -Аллоҳим, сенга ҳамду давоми…

Ҳикмат ёғдуси

Не тилагинг бўлса, Аллоҳдан тила,Йўқса ишинг тўхтар, узаяр оҳинг.Ҳар ишни бошлагин Аллоҳ номи-ла:“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим…”

Қўчқор Норқобил. “Кўнгил дафтари”даги қайдлар

Аёл кўнглини овлаш ва гўзалликни тушунишга кетган вақт қаърига умримнинг куч-қудрати ва қанчалаб сара асарларимни кўмганимни билсанг эди, кўнглимда гоҳида чимиллаб оғриқ берадиган азобларни эҳтимол тушунардинг. Бу ҳолат бир куни сенда ҳам, ҳа менинг ҳаётим давомчиси бўлган ўғлимда ҳам такрорланади. давоми…

Cидқий Хондайлиқий ҳикматлари

Ҳақ таоло уч фирқани дўст тутқай ва уч фирқани дўстроқ тутқай: порсо ва обидни дўст тутқай, порсо йигитни дўстроқ тутқай; жувонмардни дўст тутқай, жувонмард фақирни дўстроқ тутқай; тавозеъ қилғувчини дўст тутқай, тавозеъ қилғувчи иззат эгаларини дўстроқ тутқай.


Мақолалар мундарижаси