Маҳмуд аз-Замаҳшарий. «Нозик иборалар»дан

Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан). * * * Пасткаш кимсанинг ўз насл-насабини мақтаб, у билан фахрланиши, чанқоқ кишининг сув шуъласи (сароби) давоми…

Абу Али ибн Сино. Ахлоқ, таълим-тарбия ҳақида

Ҳар бир табиий нарса ўлчанган бўлади, лекин ҳар бир ўлчанган нарса табиий бўлавермайди. * * * Қаноат деб, ўзига кифоя қиладиган нарсага эришишга айтилади; буни бўшашганлик ҳам дейишади. Қаноат камтарлик ва унча-мунча нарсани назарга илмайдиган хислат билан ҳирс ўртасида бўлади. давоми…

«Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-бақия»)дан

«Яхшилик хислатлари: тақводорлик, тўғрилик, ўзини саклаш, диндорлик, одиллик, инсоний камтарлик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсат ва бошқариш ишларида билимдонлик, тадбиркорлик, тўғри тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугата олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир».(40-бет) * * давоми…

Абу Бакр Муҳаммад ибн Ал-Аббос ал-Хоразмий ўгитларидан

Қалбаки мақташ ҳақоратлашдир, пойдеворсиз қурилган бино қулайди. * * * Сабабсиз узр гуноҳдир, ишонч йўқолиши билан қилинган такаллуф ҳақоратдир. * * * Ғазаб ҳурматни унутади, яхшиликларни кўмиб юборади ва гуноҳсизлар учун жиноятлар вужудга келтиради. * * * Инсон эҳсони билан, давоми…

Эркин Воҳидов шеърият ва ҳаёт ҳақида

Шеър шоир қалбида туғилган ҳаётий туйғуларни ифода қилади ва шу билан ўқувчи юрагини ром қилади. Шоир ўзи ёнмаса, бошқаларни ёндиролмайди, қалб ҳисларида оташ бўлмаса, бошқа қалбларга ҳарорат беролмайди. Бу сеҳрли оташсиз ҳар қандай шеърий жимжималардан, бадиий воситалардан, маҳоратдан наф йўқ. давоми…

Абу Райҳон Беруний. Илмларнинг фойдаси

Агар олис ­тарихимизга назар солсак, 4 сентябр дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган беназир қомусий олимимиз Абу Райҳон Беруний бобомиз таваллуд топган кун ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан буюк алломанинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Масъуд қонуни” ва бошқа кўплаб йирик давоми…

Имом Ғаззолий насиҳатлари

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг; Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг; Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг; Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг; Яхши гапга давоми…

Шукур Холмирзаев. Ижодкор адолатли бўлиши керак!

Ёзувчи кундалиги математикнинг формулалар дафтарига ўхшайди. * * * Бу ўткинчи дунёда адиб дегани шахс бўлиб қолиши керак. * * * Менинг бутун онгли ҳаётим — ижод бобидаги изланишларим — мумкин қадар соддаликка етишиш, асар воқеаларининг мумкин қадар ҳаётга ва давоми…

Азимжон Қосимов. Ақлга қувват битиклар

Баъзи муштипар одамларни ва ҳатто ёш-ялангларни кўриб, эшитиб таажжубда қоласан киши: савоб излаб, яхшилик тилаб юзлаб чақирим йўл босиб авлиёларнинг қабрларини, мозору қабристонларини зиёрат қиладилар (зиёрат қилиш, уларни дуо қилиш яхши амал). Уларга азиз пешоналарини теккизиб ўпадилар, сажда қиладилар. Зиёратлари давоми…

Тилаб Маҳмудов. Олимлари хор мамлакатнинг истиқболи бўлмайди

Тўғри сўзда далолат бор,Эгри сўзда маломат бор. ***Узун арқон – ишга ярар,Узун тилинг – бошни ёрар. ***Ширин сўз шириндир қанду асалдан,Одамни қутқарар оғир касалдан. ***Ширин жазинг бермасанг ҳам, ширин сўзинг аяма. ***Ҳамма аъзо бир вазифа бажарар,Тилим қурғур бирда асал, бирда давоми…


Мақолалар мундарижаси