Конфуций ҳикматлари

1.1Устод айтибдир:— Муттасил ўқиб, камолга интилмоқ шавқигаНима етсин?Олисдан сўраб келган дўст юзига тушмиш кўз завқигаНима етсин?Бировга машҳур бўлмаганидан мажҳул бўлмаган эрҲиммат эгаси эмасми? 1.3Устоднинг сўзиким:— Бежама сўз, чиройли юзданҲиммат кўнглини узган. 1.16Устод айтибдир;— Одамлар сени билмаслигини қўй,Ўзинг бировни билмаслигингдан куй. давоми…

Чжан Чао. “Теран уйқу соялари” китобидан

Шаклу шамойили ва мазмуни содда, аммо айни шу соддалиги боис мафтункор ҳикматлар ҳаёт ҳақида, дўстлик, аёл, табиат, турмуш чизгилари, қадимий хитой фалсафасига оид нақллар ва тушунчалар ҳақида. Уларнинг муаллифи ёзувчи Чжан Чао 1650 йилда Цин сулоласи даврида Аньхуэй вилоятида туғилган. давоми…

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматлари

• Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади. • Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард. • Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман. • Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, давоми…

Муҳаммад Иқбол ҳикматлари

Шоир, мутафаккир ва сиёсий арбоб сифатида танилган Муҳаммад Иқбол 1877 йилнинг 9 ноябрида Покистоннинг Сиялкот шаҳрида таваллуд топди. Шоир туғилган кун бугунги кунда Покистоннинг миллий байрамларидан саналади. Дастлабки шеърий китоби «Асрори Ҳодий» 1915 йилда форс тилида нашр қилинди. Илк китоби давоми…

Жемил Мерич. Сўзлар абадий, сўзлар ўткинчи…

Фалсафа, тил, адабиёт, тарих ва маданият билан боғлиқ ўнлаб асарлар муаллифи, уста таржимон Ҳусейин Жемил Мерич 1916 йилда Туркиянинг Райҳонли туманида дунёга келган. Бошланғич таълимни ўз қишлоғида тамомлаган. Ўрта таълимни франсуз тилига ихтисослашган Антакя Султоний мактабида олган. Шундан кейин Истанбул давоми…

Америка ҳиндуларининг ҳикматли сўзлари

• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз. • Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур. • Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. давоми…

Шамси Табризий ҳикматлари

• Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми? • Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин. • Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. • Одамлар шароб ичиб сархуш бўлади. Ишқ аҳли эса ичмай туриб маст давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ақлли кулги ёхуд кулгили ақл

Касалдан турган бемор ўзини шифокор ҳисоблайди. * * * Бир донодан бир доно етишгунича, юз нодондан минг нодон урчиб улгуради. * * * Ҳозирги замон қарғалари пишлоқни еб бўлгачгина тулки билан гаплашади. * * * Кўп нарсани билсанг қариб қоласан, давоми…

“Буюклар ҳалқаси”

Маърифатнинг чегараси — нафс ва унинг истак-хоҳишидан холи бўлишдир. Тоҳир Мақдисий * * * Кимки ботил йўл билан иззат талаб қилса, Аллоҳ уни ҳақ йўл билан хор қилиб қўяди. Абулҳусайн Сирвонийи Сағир * * * Ҳар бир нарсанинг занги бўлади, давоми…

Шайх Нажмиддин Кубро. «Одоб қоидалари» рисоласидан

… Дунёнинг бир қисмини кезиб чиқдим, кўп ишларни тажриба қилдим, қийинчиликларга йўлиқдим, кишилар билан суҳбат қурдим, улуғ ишларга қадам босдим, нарса-ҳодисаларнинг аччиқ-чучугини тотдим, китобларга мурожаат қилдим, олимлар хизматида бўлдим, умримни дунё кезиш билан ўтказдим, ажойиботларни кўрдим. Кўрдимки, умр ва дунёдан давоми…


Мақолалар мундарижаси