Нимаики бор эди, йўқ бўлди

Бир подшонинг ойдек бир гўзал қизи бор эди. Бутун олам йигитлари унга ошиқ эдилар. У бир фитна манбаи эди, чунки ярим уйқуда бўлган хумор кўзлари мастона боқиб, дилларни мафтун этарди. Юзи кофурдай оқ, зулфлари мушк каби қоп-қора ва хушбўй эди. давоми…

Туякаш ва файласуф

Бир бадавий туясига икки қоп юклаб, ўзи ҳам устига миниб йўлга чиқибди. Йўлда паришон бир файласуфни учратибди. Файласуф ҳазил орасида бадавийдан сўрабди:— Туянинг устидаги қопларда нима бор? Бадавий:— Бирисида тўла буғдой, бирисида қум.— Нега қум тўлдирдинг? Бадавий жавоб берди:— У давоми…

Хазина қидирган одам

Бир одамга катта мерос қолганди. Бироқ “осон келган, осон кетар”; деганларидек, тадбир билан сарфламади, қисқа пайтда бутун бошли меросни тугатди. Қўлида нима бўлса, еб битирди.Ҳеч вақоси қолмагач, Аллоҳга юкинди, ҳар оқшом кўз ёш тўкиб дуо қиларди: “Эй Раббим  менга бойлик давоми…

Ҳар ким ўз ҳаддини билиши керак

Бир сичқон бир туянинг нўхтасини қучоқлаб, йўлга тушибди. Ғуруридан ичига сиғмаётган эди. Ўзи ўзига:— Тавба шундай сарвар эканман у, ўзим бехабар қолибман а? Мен қандай жасур эканманку, баҳайбат туянинг нўхтасидан тутиб, тортиб келаяпман…,  деб гапираётганди.Шу вақт олдиларидан катта бир дарё давоми…

Шакар ўрнига тупроқ еганлар

Тупроқ ейишга ўрганиб қолган одам кунларнинг бирида бозорга чиқди. Бир дўконга кириб икки кило шакар олмоқчи бўлди. Савдогар ҳийлакор одам эди. Тарози тоши ўрнига, тупроқдан фойдаланарди.Савдогар:— Менинг тарозимнинг тоши тупроқдан..Шакар олиш ниятинг бўлса, сабр қил, мен тош топайин, деди.Ҳалиги киши давоми…

Менинг йўқлигим унинг борлиги

Бир кун пашша Яман ўлкасининг подшоҳи пайғамбар Сулаймоннинг ҳузурига келди ва унга арзини айтиб ёлворди:— Эй инсу жинлар султони, эй бутун мавжудотларга, сувга, оловга, шамолга ҳукм эта оладиган Сулаймон… Сенинг адолатинг дунёга ёйилган. Қурт қумурсқа, қушлар  у балиқлар сенинг  адолатингга  давоми…

Хушбўй ҳидлардан ҳушидан кетган одам

Бир одам катта шаҳарга келди. Бозордаги атир упалар сотадиган атторлик дўконлари томонга бурилди. Дўконлардан гул, бинафша, атирҳидлари уфуриб турарди. Бир икки қадам юргач, бу хушбўй ҳидлардан унинг боши айланди. Охири ҳушидан кетди.Оломон унинг устида тўпланди. Бири юрагини, бири билагини уқалар, давоми…

Хотиннинг макри қозини енгди

Жуҳа исмли ақлли, аммо жуда камбағал бир одам бор эди. У хотинига:— Эй хотин бу йўқчиллик жонимизга тегди. Сенда бу гўзаллик, бу чеҳра бор экан, ақлингни ишга солда, бир тузоқ қур, бой бўлайин. Фақат қурган тузоғингга ўзинг тушиб қолма, деди.Хотин давоми…

Чумчуқнинг овчига ўгити

Бир овчи чумчуққа тузоққўйди. Бир чумчуқни тутди. Овланган чумчуқ тилга кириб дедики:— Эй овчи сен шу вақтгача қўйлар, сигирлар единг. Улар билан тўймадинг. Энди менинг арзимас гўштимга тўясанми? Мени қўйиб юбор, эвазига сенга фойдали учта ўгит айтаман… Бу ўгитлардан бирини давоми…

Дунё ҳашаматли бир саллага ўхшар

Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради; ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани кўрганлар, ичида анча газлама бўлса керак, деб ўйлардилар.Сўфи бир кун мадрасага кетаётганда ўғри саллани олиб қочди. Сўфи ортидан бақирди:— давоми…


Мақолалар мундарижаси