Бир кишининг сўфийдан аҳвол сўрагани

Бир номи чиққан одам сўфийдан сўради: – Эй биродар, рўзғоринг қандай ўтаяпти? Сўфий деди: – Мен бир гулхан ичра боғланиб қолганман. Оғзим қуриқ, аммо этакларим ҳўл ҳолда банддадирман. Бўйнимни синдирмасинлар, деб бу ерда бирор кишининг панжасини синдирмадим (яъни, ҳеч кимга давоми…

Бир қулнинг подшоҳ қўлидан мева егани ҳикояти

Бир яхши хулқли подшоҳ бор эди. Бир кун у ўзининг қулига бир дона мева берди. Қул мевани подшоҳ қўлидан олиб, ниҳоятда хурсандлик билан ея бошлади, қул шундай мазза қилиб мевани ер эдики, гўё дунёдаги энг хуштаъм, ширин таомни еяётгандай эди. давоми…

Ҳеч қачон биров қўлидан шарбат ичмаган сўфий ҳикояти

Нафаси ўткир бир пири муршид бор эди. У бировлар қўлидан ҳеч қачон шарбат ичмаган эди. Биров дедики: – Эй Аллоҳ назарига тушган одам, нега ҳеч бир шарбатга рағбат қилмайсиз?»Сўфий деди: – Ўлимни бошимда кўриб турибман, у шарбатни мендан бир зумда давоми…

Жон бераётган Буқрот ва унинг шогирди ҳикояси

Буқрот ҳаким касал бўлиб ётиб қолди, ажали етиб, жон бериш азобидан қийналарди. Бир шогирди бор эди, у устозига қараб деди: – Эй устоз, танангни ювиб кафанлаб дафн этгандан кейин, айт, сени қаердан топамиз? Буқрот деди: – Эй ғулом, Мен тириклигимда давоми…

Жон бераётган найчининг жавоби

Бир най чалувчининг ажали етди, жон берар пайтида биров ундан сўради: – Эй, айни сирлашув вақтида турган одам, бундай пайтда аҳволинг қалай, нимани ўйлаяпсан? Найчи оҳ чекиб, деди: – Ҳолимни ҳеч айта олмайман, аммо сезаяпманки, бир умр ел пуфлаб келибман давоми…

Отаси ўлган киши билан сўфий ҳикояси

Ўғил отаси тобути олдида йиғлаб борар экан, оҳ чекиб дер эди: – Эй отажон, жонимни пора қилган бундайин оғир кун умримда бошимга тушган эмас эди. Шунда ёнида бораётган сўфий деди: – Отангнинг ҳам бошига бундан оғирроқ кун келган эмас. Сенинг давоми…

Шайх Жунайд Бағдодий ўғлининг шаҳид бўлиши

Дин имоми, илоҳий маънолар денгизи Жунайд бир кеча Бағдодда ваъз айтар эди. Унинг сўзларининг салмоғи ва теранлигидан осмон паст бўлгандай, қулоқ солиб ҳайратга тушаётгандай эди. Шайхлар шайхи Жунайд ҳазратларининг бир ёш ўғлони бор эди, унинг камоли, ширинлиги одамлар қалбига ором давоми…

Қақнус умрининг узунлиги ва унинг аҳволи ҳикояси

Қақнус Ҳиндистонда яшайдиган турфа ажиб бир қушдир-ким, узун ва қаттиқ тумшуғи бор. Тумшуғида худди най каби бир қанча тешиклар мавжуд. Бу тешиклар юзтага яқин. Қақнуснинг бошқа қушлар каби жуфти йўқ, у болаламайди. Тумшуғининг ҳар бир тешигидан ўзгача овоз чиқаради, ҳар давоми…

Ҳусайн Мансур Ҳалложнинг дорга осилиши ҳикояти

Ҳалложни дор остига олиб келганларида тилига «Анал-ҳақ»дан ўзга сўз келмасди. Унинг тилига тушунмадилар, қўл ва оёқларини кесдилар. Унинг қони тўкилгач, юзлари, бадани сарғая бошлади. Зеро, қон оққандан кейин киши юзи қизил бўладими?! Гўё йўл устидаги қуёш каби Мансур кесилган қўлининг давоми…

Суякка рағбат кўрсатгани учун подшоҳ томонидан ҳайдалган ов ити ҳикояси

Бир подшоҳ саҳрога овга чиқди ва итбоқарга този итини ясантириб орқасидан олиб юришни буюрди. Подшоҳнинг ўргатилган овчи този ити бор эди. Унинг ёпинчиғи қора бахмалдан ва боғичлари атласдан тикилган бўлиб, бўйнида гавҳар тақинчоқ, қўл ва оёқларида олтин ҳалқалар тақилган, бўйинбоғи давоми…


Мақолалар мундарижаси