Қирғиз масаллари

ТУЯ Туя аввал жуда чиройли кўринишда бўлган. Унинг тарвақайлаган шохи ва қалин жунли думи бор экан. Бир куни у чанқоғини қондириш учун дарё олдига келибди. Сув ичган сайин ўзига маҳлиё бўлармиш. Шу чоқ унинг ёнига югуриб келган кийик: – Марҳаматли давоми…

Ўринли маслаҳат

Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди: – Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтинг-чи, мана, мен давоми…

Озор етса, кечиринг ва…

Бир отбоқар ҳаёти давомида ўз ранчосидан бошқа жойни кўрмаганди. У кучли, шу билан бирга жуда таъсирчан ва самимий йигит эди. Ким билан гаплашмасин, суҳбатдошини тушунишга уринар, йигит учун ҳалоллик ва ростгўйлик ҳамма нарсадан муҳим ҳисобланарди. Тақдир тақозоси билан у бой давоми…

Қалб жароҳати

Савдо-сотиқ гуллаб-яшнаган шаҳарда бир амалдор яшаганди. Кунларнинг бирида у бозор майдонидан ўтиб бораётганида, қандайдир нотаниш жулдур кийимли киши ёнига яқинлашиб, ҳақоратли сўзларни айтиб бақира бошлади ва юзига тупургач, қаёққадир чопиб кетди. Бу шармандаликни кўтара олмаган амалдор хасталаниб ётиб қолди. Аҳвол давоми…

Эски телефон

Пол Виллард Уйимизда телефон пайдо бўлганида, мен ҳали жуда кичкина эдим. Бунақа аппарат ҳали теварак-атрофдагиларда ҳам йўқ эди. Деворга маҳкамланган ва пардоз берилган бу эски қутини жуда яхши эслайман. Унинг ялтироқ гўшагига етиш учун бўйим анча кичкиналик қиларди, аммо мен давоми…

Агар бир ой умрингиз қолса…

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон давоми…

Эри бошига кўтарган аёл

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Аёлини йўқотган эр ҳикоя қилади: “Оқшом уйга келганимда аёлим кечки дастурхонни ҳозирларди. Қўлидан тутиб унга гапим борлигини айтдим. Жим овқатлана бошлади, кўзларида қўрқув бор эди. Бир онда кичрайгандим гўё, оғзимни очолмасдим лекин фикрларимни айтишим керак эди. давоми…

Агар Аҳмад сeни чақирмаса

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди: — Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман. Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши  қараб давоми…

Болалари оч қолган ота ва тиланчи

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси давоми…

Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди: — Эшитаман! Кимсиз? — Менман, ўғлим. Онангман! — Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик давоми…


Мақолалар мундарижаси