Муҳаммадризо Огаҳий (1809-1894)

Огаҳий (тахаллуси; тўлиқ исм-шарифи Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли) (1809.17.12, Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1874.14.12) — шоир, тарихчи, таржимон. Мироб оиласида туғилган. Хива мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб, форс, турк тилларини пухта эгаллаган. Хоразмнинг машҳур шоир ва олимлари, адабиёт мухлисларининг суҳбатларида иштирок давоми…

Дилшоди Барно (1800-1905/06)

Дилшод Отин, Барно, Дилшоди Барно (тахаллуслари; асл исм-шарифи Дилшод Раҳимқул сўфи қизи), (1800, Ўратепа — 1905/06, Қўқон) — шоира, маърифатпарвар. Отасидан савод ўрганган. Мактабдорлик қилган — хотин-қизларга хат-савод ўргатган. Анбар Отин Дилшод Отиннинг иқтидорли талабаларидан бўлган. Дилшод Отин ғазал, мухаммас, давоми…

Гулханий (XVIII-XIX аср)

Гулханий (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Шариф) (тахм. 18-асрнинг охири — Қўқон — 19-асрнинг 20-йиллари) — ўзбек мумтоз шоири, масалнавис. Ҳаёти ва ижоди ҳақида «Мажмуаи шоирон» (Фазлий Намангоний), «Туҳфат ул-аҳбоб» (Қори Раҳматуллоҳ Возеҳ), «Сабот ул-башар ва тарихи муҳожирон» (Дилшод Отин) каби давоми…

Хиромий (1796-1891)

Хиромий (тахаллуси; исми Мулло Қурбон) (1796, Китоб вилояти Чармгарон гузари — ?) — шоир. Баъзи манбаларда Мирзо Қурбон, Муҳаммад Қурбон деб ҳам тилга олинган. Кенагас уруғидан. Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Иқтисодий танглик туфайли мадрасани тугата олмаган, 25 ёшида давоми…

Амирий (1787-1822)

Умархон, Амир Умархон, Амирий (1787— Қўқон — 1822) — Қўқон хони (1810—1822), зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинг ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саводини оилада чикариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хизматига жалб қилинган: акаси — Қўқон хони Олимхоннннг давлатни бошқариш ишларида давоми…

Жаҳонотин Увайсий (1779-1845)

Увайсий (тахаллуси; исми Жаҳон) (1779 — Марғилон —1845) — шоира, маърифатпарвар. Увайсий оилада хат-саводини чиқариб, аввал халфа, сўнгра онасининг ёнида мактабдорлик қилган. Акаси Охунжон ҳофиздан шеърият илмини ўрганган, тез орада шоира, отин сифатида танилган. У, айниқса, арузни, муаммо (шеърда фикрни давоми…

Шермуҳаммад Мунис (1778-1829)

Мунис Хоразмий (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳаммад Амир Авазбий ўғли) (1778— Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1829) — шоир, тарихнавис, таржимон, хаттот ва маърифатпарвар. Дастлабки маълумотни туғилган қишлоғида олган, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиган. 1800 йилда отаси вафот этгач, Аваз Муҳаммад Иноқ давоми…

Мужрим Обид (XVIII-XIX аср)

Мужрим-Обид — (тахаллуси; асл исми-шарифи Миракхўжа ўғли, 18-асрнинг 2-ярми — ҳозирги Бухоро вилояти Вобкент тумани Кумушкент қишлоғи — 19-асрнинг 1-чораги) — зуллисонайн шоир. Ўз даври Бухоро адабий муҳитининг забардаст вакили. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар етарли эмас. Баъзи манбаларда шоирнинг исми давоми…

Ғозий (XVIII аср — 1818)

Ғозий, Муҳаммадғозий (18-асрнинг 2-ярми — Қўқон — тахминан 1818) — шоир. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Қўқондаги Мадрасаи Мирда мударрис, муфти бўлган. Акмал Хўқандийнинг яқин дўсти. Ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Фузулийни ўзига устоз билган. Шеърларининг мазмуни билан ҳам, дунёга, атроф-муҳитга давоми…

Сайқалий (1730-1798)

Сайқалий, Ҳисорий, Собирий (тахаллуслари; исми Собир) (1730— Ҳисор — 1798) — шоир. «Қиссаи Иброҳим», «Рангномаи имом Муҳаммад Ҳанафия», «Аҳтамнома», «Равзат ушшуҳадо» каби диний-дидактик асарлари бор. Уларда Шарқда машҳур айрим сюжетлар қисқа баён этилган. Ғазал, мухаммас, мусаддас, мусамман ва маснавийларида замонасидан, давоми…