Хоразмий (XIV аср)

Хоразмий (14-аср) – ўзбек адабиётининг Навоийгача бўлган атоқли вакилларидан, нома жанрининг асосчиси. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар унинг бизгача сақланиб қолган ягона асари «Муҳаббатнома» орқали етиб келган. «Муҳаббатнома» Олтин Ўрда хони Жонибекнинг ҳукмдорларидан Муҳаммад Хўжабекнинг таклифи билан 1353 йилда ёзилган.

«Муҳаббатнома»нинг «Баёни воқени айтур» қисмидан маълум бўлишича, Хоразмий илгари ҳам кўп шеърлар ёзган, айниқса, муҳаббат мавзуидаги асарлари билан шуҳрат қозонган, лекин улар форсийда ёзилган бўлиб, Муҳаммад Хўжабек шоирдан ишқий мавзуда туркийча китоб ёзиб беришни илтимос қилган.

Хоразмий асарининг майдонга келишида Авҳадий Мароғавий (1274-75; 1337-38)нинг форсча ёзилган «Муҳаббатнома» достонининг таъсири бўлган. Лекин Авҳадийда номалар ошиқ ва маъшуқа номидан ёзилган бўлса, Хоразмийда ошиқнинг маҳбубасига йўллаган шеърий номалари жамланган. Ҳар бир мактуб муаллифнинг чуқур кечинмалари, мурожаати билан бошлансада, унда маъшуқа ҳусну жамоли, феъл-атворининг муболағали тасвири биринчи ўринга чиқади. Номалар моҳият эътиборига кўра, васф билан мадҳнинг синтезидан иборат.

Асар билан Навоий ҳам таниш бўлган. «Муҳокамат ул-луғатайн»да туркий тилнинг бойлигини исботламоқ мақсадида «Муҳаббатнома»дан мисол келтиради.

«Муҳаббатнома»нинг 2 та қўлёзма нусхаси (уйғур ва араб ёзувларида) маълум. Шулардан эскиси уйғур ёзувидаги нусха бўлиб, Британия музейида (инв. № 8193) сақланади. Нусха Шоҳрухнинг Ҳиротдаги саркардаси Мир Жалолиддин топшириғи билан Бакир Мансур томонидан 1432 йилнинг мартида Язд шаҳрида кўчирилган. Ўнта нома берилган. 364 байтдан таркиб топган.

Асарнинг араб ёзувидаги 2-нусхаси ҳам Британия музейида сақланади (инв. №Add 7914), 1508—09 йилларда кўчирилган, 474 байтдан таркиб топган. Мафоийлун мафоийлун фаувлун вазнида ёзилган.

«Муҳаббатнома» кейинги шоирларга катта таъсир кўрсатган. Хўжандий («Латофатнома»), Юсуф Амирий («Даҳнома»), Саййид Аҳмад («Таашшуқнома») унга назира битганлар.

Бегали Қосимов

* * *

Жаҳонда сентек эй жонон йўқ эй жон
Сенинг дардингга ҳеч дармон йўқ эй жон.

Анингдек ерга қўл сунди иликким,
Йироқдин боқмаға имкон йўқ эй жон.

Бугун минг жон билан кимки кўнгилни
Санга бермас қани ваҳ жон йўқ эй жон.

Ети иқлим ичинда кўрукка моли
Санингдек бир таки султон йўқ эй жон.

Бизнинг мазҳабта ошиқларни сизлар
Агар ўлдурсангиз товон йўқ эй жон.

Сени жонимдан ортиқроқ севармен
Бу сўзда ҳақ билур ёлғон йўқ эй жон.

Сенинг ишқингда сайрарга Хоразмий
Бугун оламда бир бўстон йўқ эй жон.

* * *

Солди ниқоб чеҳрадин ул турки ховарий,
Бўлди яна жаҳон юзи оинатек ари.

Тун нофасинға урди қуёшнинг шуои ўт,
Тўлди анинг насими билан кўк мижмари.

Қочти ҳабаш черики адам қалъаси таба,
Чиқти эса уфуқ қинидин субҳ ханжари.

Анқоси кўк Қофининг очти иккинчи бол,
Юлдуз туюри барчаси турди ари-бари.

Дарёқа чўкти ой садафтек кўринмас ўш,
Соҳилға тушти зуҳра-у, тилади муштари.

Соқий, қадаҳни сун дағи қилғил равонаким,
Бўлди равона кўк уза хуршид соғари.

Ишрат билан жаҳонни йигитликда хуш кечир,
Ким ҳеч кишига қолмади бу бевафо қари.

Дунё санга қолурму, Сулаймонға қолмади,
Улким анга мусаххар эди деву ҳам пари.

Хоразмийнинг агар тани тупроқ бўлса ҳам,
Отин тири тутар жаҳон ичра сўзлари.

“МУҲАББАТНОМА”ДАН:

Саломим гулга айт, эй тонг насими
Ким эрур ой қули, ахтар надими.

Саломим ким, кўнгил жонона етса
Ёрур кўзлар саводидин тийилса.

Саломимни еткур ул дилситонга
Раҳмсиз бевафо жону жаҳонга.

Қулингни ҳаддин ошти иштиёқи
Айтгил эй бўюнг тўби табоқи.

Айтғил эй висолинг умр боғи
Эшикинг туфроғи кавсар булоғи.

Айит мендин ким ул мискин урур оҳ
Қачон энгай гадонинг эвина шоҳ.

Қачон қилғай кўзумни ёқти ул ой
Эрур юзи қуёшдек олам орой.

Қачон лаълинг қадаҳлар нўш қилғай
Карашманг бандани мадҳуш қилғай.

Зиҳи пурханда толеь бахт ёри
Ким ул ҳазратга бир кун топса бори.

Жаҳон тутди жамолинг дод қилғил
Бу мискинни бирор ҳам ёд қилғил.

Сенингдек подшоҳинг марҳабоси
Менингдек минг гадонинг хун баҳоси.

Манга сансиз ўлумдур бу ҳаётим
Сенинг меҳринг била юғрилди зотим.

Эрурман васлинга доим талабкор
Кеча ким тун узун бўлса тонги бор.

То бўлғай мақсудим топқунгда бори
Саодат қилса Хоразмийга ёри.

Аввал кўришканин айтур

Тун оқшомким кўрунди байрам ойи,
Муҳаммад-хўжа бек давлат ҳумойи.

Буюрди ўзга шодурвон урулди,
Қадаҳ келтурдилар, мажлис қурулди.

Ҳусайний пардаси узра тузуб соз,
Муғанний бу ғазални қилди оғоз.

Ғазал

Чи маҳ рўйи ту, эй сарви сарафроз,
Ки мемонад барўят гул даҳан боз.

Баёди қоматат мебўсамаш пой,
Ниҳолероки мебинам сарафроз.

Бадон монад туро дур дар баногўш,
Ки гардад Зуҳра бо хуршед ҳамроз.

Хати сабзат базери жаъди мушкин,
Чу тути баччаэ дар чангали боз.

Чи монад бо лабат ҳар лаълу ёқут,
На дар ҳар хотами мебошад эъжоз.

Ту бомо то тавони ноз мекун,
Ки хуш бошад зи ёри нозанин ноз.

Каманд афган чу зулфаг ҳиндуи нест,
Чу чашмат тез турки новак андоз.

Ту султони сарири мулки ҳусни
Бамо бечорагон гаҳ-гоҳ пардоз.

Гулистон кай бувад ҳоли зи булбул,
Жамоли рўйи хубон беназар боз.

Хушо рўзеки Хоразмий бимолад,
Қадамҳойи туро бардидаҳо боз.

Баёни воқиин айтур

Табассум қилди, айди: «Эй фалони,
Кетургил бизга лойиқ армуғони.

Кўнгул баҳринда кўп гавҳарларинг бор,
Очунда порсий дафтарларинг бор.

Муҳаббат нардини кўплардин уттунг,
Шакартек тил била оламни туттунг.

Тиларманким, бизинг тил бирла пайдо,
Китобе айласанг бу қиш қотимдо.

Ким уш елтек кечар айёми фоний,
Жаҳонда қолса биздин армуғоне».

Қабул қилдим, ер ўптим, айдим: «Эй шоҳ,
Эшикинг тупроғи давлатли даргоҳ.

Кучум етмишча кўп хизмат қилойин,
Жаҳонга эзгу отингни ёёйин

Букун тонқа тикин май нўш қилғин,
Бадиҳа бу ғазални гўш қилгин».

Ғазал

Юзунгда кўрдум, эй жон, байрам ойин,
Мунунг шукронаси қурбон бўлаойин.

Агар кун туғмаса ҳам ёқту қилғай,
Юзунг нури бу дунёнинг саройин.

Гар Афлотун сенинг ишқингда тушса,
Берур елга қамуқ тадбиру ройин.

Шакартек тил била тўти тилингиз,
Неча кўп сайд этар жонлар ҳумойин.

Саодат бирла бахт иккиси бичти,
Бўюнгизға латофатнинг бу қойин.

Ижозат берсангиз тонг ёқтуситек,
Жаҳонға ҳуснунгиз човин еёйин.

Сиза теб келди Хоразмийни асранг,
Ким асрарлар қамуқ шаҳлар гадойин.

Маснавий

Довисқинча ғазал, шаҳ гўш тутти,
Манга хилъат киюруб, қўш тутти.

Бир оз кечти дағи мажлис исинди,
Қадаҳ чаврулдию май бошқа минди.

Яна фурсат била бўлдум маҳални,
Ўқудум хизматинда бу ғазални.

Ғазал

Яратқонким тан ичра жон яратти,
Сени кўрклуклар узра хон яратти.

Қуёш янглиғ юзунгизни ёрутти,
Фалактек бизни саргардон яратти.

Халойиқ қибласи бўлди жамолинг,
Ўшал кунким сени яздон яратти.

Тўлун ой таъбия сарв узра қилди,
Ой ичра ғунчаи хандон яратти.

Жамолингни жаҳонга жилва қилди
Мени ул сурата ҳайрон яратти.

Эшиттинг эрса Юсуфнинг жамолин,
Сени ҳусн ичра сад чандон яратти.

Карим тенгри камолин қилса изҳор,
Сен ойни бўйла бенуқсон яратти.

Зиҳи қодирким ул бир қатра сувни
Муҳаббат гавҳаринга кон яратти.

Азалда қилди Хоразмийни муҳтож,
Тағи манзурини султон яратти.

Аввалғи номани айтур

Аё кўрк ичра олам подшоҳи,
Жаҳон тутти сенинг ҳуснунг сипоҳи.

Пари рухсораларнинг кўркабойи,
Юзунг наврўзу, қошинг байрам ойи.

Кўнгул ширин сўзунгга бўлди Фарҳод,
Кўзунг Кашмир жодусиға устод.

Қаро менг ол янгоқингда ярошур,
Бошим дойим адоқингқа ярошур.

Бўйунг сарву санубартек, белинг қил,
Вафо қилғон кишиларга вафо қил.

Ақиқинг суҳбатиндин жон бўлур сўз,
Қамартек чеҳрангга боқса қамар кўз.

Урур наргисларинг новакни жонға,
Кулар чеҳранг чечактек арғувонға.

Муҳаббат нори жондин кетмади ҳеч,
Қўлум сим олмангизға етмади ҳеч.

Саройдин борди Чин-Мочинга човинг
Қиё боқсанг бўлур арслонлар овинг.

Табассум қилсангиз шаккар уёлур,
Тишинг инжусидин гавҳар уёлур.

Жамолинг етти оламга сипаҳлар,
Қатингда ер ўпарлар жумла шаҳлар.

Фалак ишқинг йўлинда бесару пой,
Исирғанг донаси Зуҳра, юзунг ой.

Латофат мулкида султонсен, эй жон,
Қамуқ бошдин-оёққа жонсен эй жон.

Қатиқ кулсанг магар оғзинг билургай,
Пари кўрса сени, мендак тилургай.

Сочинг бир торина минг ҳур етмас,
Юзунгнунг нурина минг нур етмас.

Агар берса суюрғаб ҳақ таоло,
Керакмас сенсизин фирдавси аъло.

Кўнгулнинг қони қайнаб барча тошқай,
Кўзумнинг ёшидин кавсар бўлошқай.

Кишининг сенсизин не жони бўлсун,
Анингтек умрнинг не сони бўлсун.

Шакар эрнинг наботи хизра ўхшар,
Оёғинг кимки ўпса мангу ёшар.

Жамолингтек кишининғ йўқ жамоли,
Дариғо, бўлмаса эрди заволи.

Қиёмат кўрклусен ҳуснунга не сўз,
Йироқ бўлсун жамолингдин ёвуз кўз.

Букун йўқтур, сен ойтек кўкта, асра,
Қулунг бечора Хоразмийни асра.