Қиёсий (XVIII аср)

XVIII асрда яшаб ижод қилган наманганлик ўзбек шоирларидан бири. Асл исми Муҳаммад Аминхўжа эшон.

МУХАММАС

Тийра кўнглумни чироғи васл ила равшан қилинг,
Сакратиб бошимни помоли сумутавсан қилинг,
Беибо қоним тўкуб ётган ерим гулшан қилинг,
Жоними сарви равон андоғ олиб маскан қилинг,
Кўкрагим чокин томошо қилғали равзан қилинг.

Лаззати тиғи шаҳодатдин тотар мардоналар,
Даҳр зулмидин фано даштин кезар фарзоналар,
Ишқ мажлисгоҳида мажруҳ ўлан парвоналар,
Куйи жонон ичра ётган ястаниб девоналар,
Куйдириб бағримни бу жисмим кулин гулхан қилинг.

Ғайбдин кўнглим қулоғиға етиб андоғ суруш,
Ҳақ тажаллиётидин ваҳдат хумодек урди жўш,
Йўхлашиб мен телбани ҳасрат туни ҳар боданўш,
Келса меҳмонлар мени қоним тўкуб эй майфуруш,
Хуми шақ ичра солиб гулранг мард афкан қилинг.

Даҳр дунпарварлиғини кўп азоби ваҳмидин,
Алҳазар султони қоҳирни итоби ваҳмидин,
Даҳр бедоди, замона инқилоби ваҳмидин,
Қилмиш ишларни савошни жавоби ваҳмидин,
Эй кўнгул, дашти фано вайронасин маъман қилинг.

Кўрмаган турли балолар кўкни қотидин етар,
Ҳар кими жониға иш шуҳратли отидин етар,
Зулми рангоранг бурунроқким вафотидин етар,
Ибтилолар ким, Қиёсийға ҳаётидин етар,
Эй ажал, раҳм айлабон оворани мадфан қилинг.

* * *

Сунбул осо зулминга то ман гирифтор айланай,
Гоҳ пинҳон жон тасаддуқ, гоҳ изҳор айланай,
Кўрмасин бу дам юзингни эмди ағёр, айланай,
Эй суман юз, қомати тўби масал ёр айланай,
Кўзларинг ҳумморидин мен хаста бемор айланай.

Ёзуғум не эрди солдинг бир йўли кўздин йироқ,
Тиғи ҳижрон зоҳир этди кўксума юз тоза доғ,
Сен бўлуб ағёр базми ичра монанди чироғ,
Мен шабистони фироқ ичра ғам ила то бу чоғ,
Ўлтуруб афғондамен кел эмди, бисёр айланай.

Эътидоли қоматинг ошиқлара нахли мурод,
Гулшани рўйингда лаъли обдоринг обдод,
Шавқи чашмингдин кўзум ёғдурди борони фасод,
Бу вужуди касрати ғам бирла бермай эътимод,
Гарди куйунгда бўлуб парвона кирдор айланай.

Моҳрўйингдур фалак айвонида шамъи мунир,
Кўзларинг Баҳром эрур, мужгонларинг илгинда тийр,
Дафтари хуснунг учун бордур Аторуд бир дабир,
Сен нечук Зуҳро насаб даврингда эл қилмиш нафир,
Мен кўруб ҳуснинг матоъни Муштаривор айланай.

Не сабаб, эй маҳваш, ғайр ила май нўш айладинг,
Қош қоқиб аёрға бизни фаромуш айладинг,
Ҳар нечук аҳбобни кўргачда оғуш айладинг,
Мотамийлардек мени ғамдин сиёҳпўш айладинг,
Не гуноҳим бор эди, айтғил, мани зор айланай.
 
Зор этиб ҳар лаҳза мен бебокни ўлтурмағил,
Дийдаси намнок кўкси чокни ўлтурмағил,
Мубталойи ишқ мушти хокни ўлтурмағил,
Кўнгли холис, эътиқоди покни ўлтурмағил,
Бермагил бу муфлиси мискинга озор, айланай.

Лаҳза сабрим йўқ мени сен ёрдин айланмасам,
Чашми, фаттон юзлари гулнордин айланмасам,
Қомати сарви равон дилдордин айланмасам,
Ҳам назокат бирла хуш рафтордин айланмасам,
Қўй қадам жоним бисоти узра дилдор, айланай.

Айладим ҳоли дилим ифшо санга, эй сарвиноз,
Оре, ишқ аҳлиға одат айламак арзу ниёз,
Не учун қаҳру ғазаб ҳаддин кўп ўлди, меҳринг оз,
Тарки зулм эт, тангричун ошиқни айлар сарфароз,
Не муносиб сен каби яхшиға бир кор айланай.

Навниҳоли сарвсан бордур малоҳатда гулинг,
Мушку тардур даври рухсорингда тори кокулинг,
Эй гули наврас, бўлуб халқ ичра кўпдур булбулинг,
Ким эрур соҳиб назар эл ичра сотилғон қулинг,
Мен Қиёсийға бўлуб ҳар лағза ағёр айланай.