XIX асрнинг биринчи ярмида Қўқонда яшаб ижод қилган. Ҳисор ўзбекларидан, Қўқонга Бухоро орқали келиб ўрнашган.
* * *
Мунча ким кажрав бўлурму чарх рафторин кўринг,
Ростлиқ касби экан даҳр аҳли кирдорин кўринг.
Даҳр золи меҳрсизликда эрур якто валек
Ончи юз бераҳм эрур эл суҳбат осорин кўринг.
Буни ғам тоғи садо бергай кўнгил афғонидан
Бестундин куҳкандек нола изҳорин кўрунг.
Йўқ фароғат даҳр аро бордур вале турли алам
Бебасират аҳли олам йўқ ила борин кўринг.
Ҳаста ким эрдики, томҳиди карам бу турфадур
Суҳбатим бўлмуш нигорим чашми беморин кўринг.
Ҳусн шоҳи ишқидин кўнглим сари азм айлагач,
Дард ҳайли узра кўздин гавҳар исорин кўринг.
Ёр сармасту майи гулранг тун кун ғайр ила
Зору Музмарнинг дамодам чашми хунборинг кўринг.