XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган. Шаҳрисабзда туғилиб, Қўқонда яшаган. Тўрақўрғонда қозилик қилган.
* * *
Намояд зи гуфтори хуш соҳари
Жаноб аст Муштоқ дар шоирий (Фазлий)
Риндлар базмида соқий жоми мийнодин гапур,
Бандаи гулранги жонбахшу мусаффодин гапур.
Бу ҳаробат ичра лутфунгга эрурман интизор
Рамзи лаьли ла нигоҳи бода паймодин гапур.
Май фунуни диққатин кўнглимга маъво айлагил
Ақлнинг алломасига бул муаммодин гапур.
Эй муғанний, бир наво туз назмдин келтур баёт
Ҳасрати ушшоқ айлаб кўнгли хородин гапур.
Сайҳау таржиь ила сегоҳ қонунин тузат
Нолага сетор тасниф эт сурайёдин гапур.
Воизо, қўй жаннату дўзоҳ, рижоу хавфни
Жон рамақға (етти) ул лаъли масиҳодин гапур.
Куйдию кул бўлди ғурбат гулханида қосидо
Чин сўзум ҳоқонаким, Муштоқи расводин гапур.