Айюб Шаҳрисабзий (тўлиқ исми Мир Хожа Айюб Абулбарака Шаҳрисабзий) (15-аср охири — Шаҳрисабз, 16-аср ўрталари) — ўзбек шоири, мусиқа назариётчиси. Туркий ва форсийда ижод қилган.
Шеърлари мутойибага бой, риндлик руҳи билан ажралиб туради. Навоий («Мажолис ун-нафоис»да), Содиқбек Китобдор («Мажма ул-хавоис»да) Айюб Шаҳрисабзийнинг шеърият ва мусиқашуносликдаги истеъдодини юксак баҳолаганлар. Унинг мусиқий иқтидорига Дарвишали Чангий («Туҳфат ус-суру» — «Рисолаи мусиқий») ҳам юқори баҳо берган.