Шоирнинг исми Зокир хўжа бўлуб, асли Андижоннинг Избоскан номли жойидандур. Қўқон яқинидаги Эшон қишлоқда яшаган.
* * *
Манам бир гўшаи ишқингда ётган рўдапойингман,
Эшикдан урсангу қувсангда кетмас бир гадойингман.
Ёмонлардин ёмону баднамолардин баднамойингман.
Аё, эй шўх бепарвойи ошуби жаҳон, дил санг,
Мунингдек сассиз ўлмоқ табакай кўзларга олам танг,
Агарчи ошиқинг беҳад вале инсоф агар қилсанг.
Баридин ҳам валекин хастаю хору адойингман.
Нетай бўлмай рақибу рўсияҳлардин паришон ҳол,
Куюб рашк ўтиға хокистар айлаб қилдилар помол,
Кўнгилда гап кўп айтурға кўрунганда бўлуб гунг-лол,
Лаванду ландаҳуру соддау ношуд анойингман.
Самонни кўрмадим, умримда кўк беда егоним йўқ,
Ўзим ҳаддим билиб эгамга ем бергин дегоним йўқ,
Аёқимда агарчи тақа, бўйнимда жугоним йўқ,
Узуб нўхтамни ҳаргиз ҳар томонга ирғиганим йўқ.
Демасман арғумоқу тўпжоқу бодпойингман,
Баҳар нолойиқи бир беқуюшқон калта тойингман,
Халойиқ билмайин чинқорча дер, чин қарчиғойингман.