* * *
Юрагимни тиғи ҳажринг тилиб этди пора-пора,
Кима айтайин бу дардим на даво қилай на чора.
Аламингда чиқди жоним, дам урарга йўқ мажолим
Раги мағзи устухоним бўлуб эрди пора пора.
На кўнгулдадур қарорим, на юзумда шарми орим
Санга бердим ихтиёрим, мени қўйма ихтиёра.
Номи жисми ранги гоҳи ғаму ҳасратим гувоҳи
Чиқаверса кўксим оҳи эримасму санги хора.
Ҳама роҳатим қошимдин оқузулда кўз ёшимдин
Бу жунун суви бошимдин тошаверди бора-бора.
Бу фақир, ҳақир Утожий қул эрур надур иложи
Санга кўпдур иҳтиёжи, карам эт бу шармсора.