Абдулла Қодирий. Яшасун кўнчилар ташкилоти (1924)

Меҳнаткашлар ташкилотсиз яшай олмайдирлар. Бу мантиқий бир сўз. Бутун ўлкамизда бирор маҳкам ташкилотлик касаба уюшмаси йўқ. Магар бор бўлса-да, у ҳам якка ва ягона Тошканддаги кўнчилар ташкилотидир. Бу ташкилот бизнинг «миллий анъана»ларимизни оқизмай-томизмай сақлаб келиши баробарида, уни кенг суратда тарқатиш давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қаламнинг тойилиши (1924)

(«Муштум»га совға) Бизда бир гап бор: биров бир қалтис гапни билмасдан айтиб қўюб жуда изза бўлуб кетса, орқасидан қизаруб-бўзаруб туруб: «Суяксиз тил экан, тойиб кетди», – деб қўядур. Рост, тил суяксиз, тойиб кетса мумкин. Лекин қалам деган нарса тилдек эмас. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Катта камчилигимиз (1924)

Яқиндағина ўзбек қизил матбуотининг 6 йиллигини* қилиб ўтказдик. Газеталаримизнинг ҳар бири 6 йиллик матбуот тўғрисида тафсиллик ҳисоблар босдилар. У ҳисоблардан билдикким, матбуотимизнинг рўзнома – кундалик қисми, чиндан ҳам, жиддий қадамлар билан илгарилаган, 2 музофот ва бир марказ газеталари билан Бухоро давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. «Кўмак» ишлари (1924)

Сўнг вақтда шаҳар ва уезд ижроқўм қошида тузилган талабаларга «кўмак» ҳайъати муваффақият билан ишга бошлади. Ҳайъат ўзи яқиндагина (29 декабрь 23-йилда) ишга киришган бўлса ҳам, 16 – 18 кун орасида бирмунча ёрдам тўплаб, талабаларимизга яхшигина ёрдам беришга муваффақ бўлди. Шаҳарда давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Четдаги талабаларимизга ёрдам (1923)

Тошкентда бир неча йил муқаддам муаллимлик қилған эслик ёшларимиздан Абдуваҳоб Муродийнинг Германиянинг олий зироат мактабида ўқиб турғанлиғи тўғрисида газетамизда вақти билан маълумот берган эдик. Яқинда мазкур Абдуваҳоб ўртоқдан «Кўмак» уюшмасига бир хат келган. Ваҳоб ўртоқ ул хатида олий зироат мактабини давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Гуллайсан, маориф! (1923)

«56 йил чорлар вақтида, олти йил инқилоб ичида ерлик халққа маориф бериш масаласини ўй ўйлаш билангина ўтказдик. Энди амалга, ишга киришиш керак»! (Ўртоқ Султон Сакизбой ўғли). Бу – жуда тўғри бир фикр. Буни ўртоқ Сакизбой ўғлидан бош­қа яна кўб кишилардан давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Вақф ишлари (1923)

Андижон шаҳар ва уезд вақф* шуъбаси ўзининг чин ишлик даврини май ойининг ўрталарида бошлаған эди. Шундан бери ҳам бутун қилған ишлари шаҳардаги вақф мулкларини рўйхат қилиш, уезднинг 6 маҳкумига махсус вакиллар қўюб, шулар орқали уезд вақфларининг рўйхатини ола бошлаш ва давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Мусулмонлашдириш (1923)

Сарлавҳа қалтис кетди. Хийла қалтис кетди. Буни ўрусчалаштирсак, мусульманизация бўладирким, эски тўра, бурунғи чиновниклардан чиққан мустамлакачи – колонизаторларнинг кайфлари учади. – Ҳа, мусулмонлашдириш? Бу нима деган гап? Бунга йўл бериб бўлурму? Ҳай, сергак бўл! Йўлни тўс! – Қоч, ўғлон, қоч, давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Миллат масаласи (1923)

Тошкентда қозоқ-қирғиз шевасида чиқатурған «Оқ жўл» рафиқимиз «Туркистондаги миллатлар орасини яқинлаштириш керак» деган сарлавҳа билан бир бош мақола ёзадир. Бу – миллатлар масаласининг қайтадан қўзғатилиши, шў­ролар ҳокимиятининг эски ва зўр асосларидан энг каттасига яна бир мартаба қайтмоқ демакдир, бу қайтиш давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. «Кўмак»га кўмак (1923)

Турли мамлакатларнинг олий ва ўрта мактаб­ларига Туркис­тон ерлик халқ болаларини тўлғазмоқ мақсади билан қурулған «Кўмак» уюшмасининг бош идораси сўнг вақтда буткул сўниб кетди. Марказда аҳвол шу кўчада экан, маҳаллаларда «Кўмак» уюшмаларининг яхши ишлар бош­лағанлиқлари онглашиладир. Агар Самарқандда чиқатурған «Зарафшон» рафиқимизнинг давоми…


Мақолалар мундарижаси