Тамагир

Қадим замонда сахийлиги билан ном чиқарган бир подшоҳ ўзининг кишиларидан бирига:— Мен бир кишига минг танга бермоқчиман, сен нима маслаҳат берасан?—деди.— Бунча кўп пулни бир кишига бериб бўлмайди,— деб маслаҳат берди у киши.— Ярмисини бир кишига берсам бўладими?— Кўплик қилади.— давоми…

Тамагир кампир

Бир кампирнинг биттагина гўзал товуғи бор эди. Бу товуқ ҳар икки кунда бир марта тухум қиларди. Кампир бир кун:— Товуғимнинг қорнида тухум хазинаси бор бўлса керак. Ҳар икки кунда бир тухум олишдан кўра, унинг қорнидаги тухум хазинасида сақланган ҳамма тухумни давоми…

Зийраклик

Ҳар бир ишда эҳтиёткорлик ва зийракликни қўлдан бермаслик лозимдир. Бу хислатларни йўқотган киши ҳийлакор, доғули, товламачиликни ўзига касб этиб олган фирибгар, қаллобларга алданиб, кейин пушаймон бўладилар. Вақти ўтгандан кейин пушаймон бўлиш фойда бермайди.Қадим замонда Эрон шаҳарларининг бирида Алоуддин номли мўътабар давоми…

Ўғрилик

Тамғоч номли ҳукмдорга қаллоб бир йигит гулдаста тақдим қилди. Тамғоч у йигитдан гулларни қаердан олганини сўраганди, йигит гулзордан келтирганини айтди. Тамғоч яна:— Ўз гулзорингданми?— деб сўради. Йигит ўзининг гулзори йўқлигини, гулларни бошқа бир кишининг гулзоридан олганини сўзлаб берди. Тамғоч яна:— давоми…

Имтиҳон

Хиёнат, ўғрилик кўчасидан ўтмаган, пок, соф қалбли одам халқнинг ишончини қозонади, иззат-ҳурматга сазовор бўлади.Қадим замонда Сарондип оролида ўзининг мулойимлиги билан машҳур бўлган бир подшоҳ ҳукм сурарди. Баъзан нобакор кишилар унинг мулойимлиги, лутфкорлигини суистеъмол қилардилар. Подшоҳ кимни хазиначи этиб тайин қилса, давоми…

Самимий дўстлик

Бир куни халифа Хорун ар-Рашид шоир Абунувоснинг қилган бир ишидан жуда ҳам аччиғланди, ғазабига чидай олмай шоирни арслон, қоплон, бўри каби ваҳший ҳайвонлар яшайдиган ертўла, чуқурликка ташлашга буюрди. Ўша вақтда Бағдод шаҳрининг бир чеккасида бўлган бу чуқурликка ўлим жазосига ҳукм давоми…

Меҳмон

Бир киши улуғ мартабали бир одамдан анчагина пул қарз олган бўлса ҳам, қарзини ўз вақтида адо этмаган, ваъдасидан кўпгина вақт ўтказган эди. Ниҳоят, пул эгаси қарздордан пулини ундириб олишни ўзининг катта бир хизматчисига ҳавола қилди.Хизматчи қарздорнинг уйига борди, унга қаттиқ-қаттиқ давоми…

Матонат эгаси — занжи

Таълим-тарбия олимларидан Ҳофиз Умар Сомий айтади:— Ўн саккизинчи асрда Африкадан Европага қайтган бир олим ўз кўзи билан кўрган аянчли бир воқеани шундай ҳикоя қилади:— Бир золим мустамлакачининг қўл остида бўлган занжилардан бир қанчаси жабр-зулмга тоқат қила олмай, қочиб кетишга мажбур давоми…

Чин йигитлик нимада?

Қадим замонда Мўсул шаҳрида Муҳаммад Али исмли гўзал, тарбияли, ахлоқли бир киши яшарди. Қўлидан келганча ҳаммага ёрдамини аямагани, шафқатли, марҳаматли одам бўлгани учун халқ уни иззат ва ҳурмат қиларди. Ораларида келишмовчилик, жанжал чиққан кишилар Муҳаммад Алининг ҳузурига келиб, унинг ҳукмига давоми…

Хулқи хуш

Абу Саид исмли бир мўътабар одам кунлардан бир кун ёру дўстлари учун зиефат берди. Ошпазини чақириб:— Мен яхши кўрганим фалон хил таомни пишириб олиб кел,— деб буюрди. Ошпаз у буюрган таомни тайёрлаб, бошқа таомлар билан бирга олиб келди. Абусаид ўзи давоми…


Мақолалар мундарижаси