Тери қўлдан кетар

Кўчада шошиб кетаётган бир одамдан сўрашди:— Нега бунча шошяпсан? Рангинг ҳам ўчган, нима бўлди.Одам айтди:— Эшитмадингми ҳали? Шаҳар султонининг кўнгли учун бозордаги эшакларни сўйиб, терисини шилиб, ичига сомон тўлдиряптилар.— Хўш,хўш? Лекин сен одамсан-ку?— Тўғри, аммо султоннинг одамлари бу ишга шундай давоми…

Бир томчи овқат

Форс шоҳлари орасида биттаси жуда қудратли, лекин ўта ёвуз эди.Бир куни шоҳнинг бош ошпази унга егулик олиб кирганида овқатнинг бир томчиси дастурхонга томибди. Шоҳ ошпазга қарабди. Ошпаз ўша заҳоти уни қатл жазоси кутаётганини сезибди.Шунда у қўлидаги овқат тўла идишни бир давоми…

Энг яхши нутқ

Бир куни турли касб эгалари йиғилиб гурунглашарди. Уларнинг ҳар бири ўз ҳунарига хос бўлган сўзамоллик ҳақидаги фикрини баён қилдилар.Гапни заргар бошлади:— Сўзларни нозик ипга термоқнинг энг яхши усули — уларни зийракликнинг ўткир тиғи билан тешиб, ундан тафаккур ипини ўтказиб, улар давоми…

Нафс кимда йўқ?

Бир куни Абдураҳмон Жомий Хожа Аҳрор Валининг зиёратига отланди. Йўлда энликкина ариққа дуч келди. Сакраб ўтаётиб, чўнтагини ушлади. Унинг чўнтагида саккиз тиллоси бор эди.Хожа Аҳрор Валининг мол-дунёси беҳисоб эди. Яйловларда унинг минглаб моли ўтлаб юрар, булар муридлар тарафидан ҳазрат эшонга давоми…

«Нон улуғ, хоним»

Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг яхши бир одати бор эди. У гоҳо-гоҳо аркони давлат бирла шаҳар айланар, аҳли раиятнинг ҳолидан хабар оларди. Бир куни хон маҳрамлари ила шаҳар сайрига чиқди. Ёнида хос мулозими Ҳасан қайғичи ҳам бор эди. Бир кўчадан ўтаётиб, Ферузнинг давоми…

Сўнгги илинж

Абу Райҳон Беруний дардга чалинди. Ҳозиқ табиблар имкон қадар муолажа қилдилар, аммо беморнинг аҳволи яхшиланмади. Аксинча дард кундан кунга кучайиб борарди. Бу дунёдан насибаси узилаётганини олимнинг ўзи ҳам сезиб турарди. Лекин унинг жўшқин табиати илму ирфон уммонидан сўнгги қатрагача олиб давоми…

Тўрт табиб

Табибларнинг улуғи Ибн Сино кунлардан бирида қаттиқ оғриб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Ибн Синонинг шогирдлари, энг яқин дўст-биродарлари йиғилишибди. Улар яхши сўз айтиб, улуғ табибнинг кўнглини кўтаришга, кайфиятини яхшилашга ҳаракат қилишса, шогирдлари уни дори-дармонлар билан даволашга киришибдилар.Ўлими яқинлигини сезган Ибн давоми…

Энг яхши ва ёмон аъзо

Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди. Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди. Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларини пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак давоми…

Шоҳ ва соҳибжамол

Кунларнинг бирида сайр қилиб юрган шоҳнинг кўзи ҳуснда тенги йўқ аёлга тушиб қолади. У ўзига ҳамроҳлик қилаётган аъёнига юрагига чўғ ташлаган бу соҳибжамолнинг ким эканлигини аниқлашни буюради. Сарой ходими кўп вақт ўтмасдан шоҳга аёл унинг хизматкорларидан бирининг рафиқаси эканлигини маълум давоми…

Хўжайинининг қулоғини чўзган қул

Ҳазрати Умар (р.а.) халифалиги даврида Шом шаҳрига бориш зарурияти туғилиб қолди. Саодат ва иззат билан саҳобаи киромлардан иборат бир жамоани ёнларига олиб, Мадинаи Мунавварадан йўлга чиқдилар. Ҳазрати Умарнинг (р.а.) бир туядан бошқа уловлари йўқ эди. Муғира номли бир қуллари бўлиб, давоми…


Мақолалар мундарижаси