Дилсўз Мустафоев (1945)

Дилсўз (Dilsuz Murtaza oğlu Mustafayev) – озарбайжон шоири, таржимон. 1985 йилдан Озарбайжон ёзувчилар иттифоқи аъзоси. ДУНЁ, СЕНДА НАСИБАМ БОР Дунё, сенда насибам бор: Олажакман эрта-кеч. Энг аввало бир юрт истайман – Тунлари сут берсин йиғлаган гўдакларга, Шамоллар эсганида байроқлари сочилсин. давоми…

Мажнун (XVII аср)

Мажнун – асл исми Қайс ибн ал-Мулавваҳ бўлган араб мумтоз шоири. Ишқий шеърлари билан машҳур бўлган шоирнинг номи кейинчалик шарқ шеъриятида “ошиқ” сўзи тимсолига айланган. * * * Ишқ ила мен хастаман, бу дардима даво йўқдур, Қора қисмат битилмишдир, висолдан давоми…

Ивон Дейвис (1965)

Ивон Дейвис (Ivon Davis) – шоира, ишқ куйчиси, жамоат арбоби, Коннектикутдаги “DAVISCommunications” ташкилотини бошқаради. Жамоатчилик билан алоқалар, халқаро муносабатлар, маркетинг ва бошқарув соҳаларида катта ишлар қилмоқда. Кўплаб мамлакатларга саёҳати асносида ёшлар ва аёллар муаммоларига жиддий эътибор қаратиб, уларнинг жамият тараққиётида давоми…

Нодзава Бонтё (1640-1714)

* * * Ёшгина мода товус! Учта япроқ учади — Ечинар қиш яланғоч. * * * Ҳой, учаётган ғозлар! Элас-элас кўринасиз Баҳорги кунботишда. * * * Осмондаги ой, Биргина сен биродар Қутураётган бўронга. * * * Сузмоқда булутлар карвони… Елкасида давоми…

Найто Дзёсо (1662-1704)

* * * Тоғларнинг ўркачига Шовқин солиб тушдилар Учаётган қушлар галаси. * * * Қорлар ёғади совуқ, Кумуш этар оқ сочларимни Қиш фаслида ой. * * * Ой шуъласи ёғар осмондан! Бутхонанинг соясига беркинди Сўқир кўз бойқуш. Рус тилидан Турсун давоми…

Камидзима Оницура (1661-1738)

* * * У бошқа одам, Гули йўқ дарахт уни Чорласа агар. Рауф Парфи таржимаси * * * Тўлиб турган ҳовуздан энди Ҳеч ёққа сув сачратолмайман… Ҳамма ёқда куйлар чигиртка! * * * Устухонларини одамлар Ипакка ўраб олди. Назар солдилар давоми…

Ҳикматулла Айимбетов (1948)

Ҳикматулла Айимбетов 1948 йил 2 сентябрда Тахтакўпир туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тамомлаган (1972). Унинг “Ёлғиз терак” (1976), “Тинглангизлар” (1985), “Оқ қоғоз” (1993) номли шеърий, “Қора бувра” (1998), “Тахтакўпир ўғли” (2007) номли романлари чоп этилган. ТОШ Бир иморат қурмоқ давоми…

Ким Ён-Ги (1960)

АЙРИЛИҚ Ер юмалоқ, Қуёш юмалоқ. Коинот ҳам юмалоқ. Агра эгри бўлмаса инсон туйғулари, Изига қайтсин. Ҳар ким ёғдуга дуч келар йўлида, Дуч келар янги барг чиқарган ниҳолга. Парвоздаги қушдек, туяман аён Ернинг тортиш кучи, осмон залварин. Янги кун ҳақида қайғураман давоми…

Ким Хён-Чжо (1956)

ТОҒ Оёққа тургач у Қўйиб юборди нафсини; Бойликлар орттиргач Унута борди уятни. Юксак осмонларга интилди Ва унинг ташвишларидан Кирланди мусаффо дунё. Тоғ, Бағрида қийғос очилган Гуллар кулгусини яширди. КЎЛ Қачонлардир жавлон урган вақт Томчига айланиб, уйқуга чўмди. Кулгусиз, фарёдсиз бўм-бўш давоми…

Пак Мок-Воль (1917-1978)

ОЙ Гуллаётган шафтолининг Шохларига яшириниб Ой сузиб борар. Недонг-мён ёки Одонг-мён Қишлоқлари устидан, Пульгукс ибодатхонаси турган жойлар, Кёнгчжу вилояти узра. Ой сузиб борар Гуллаган шафтолининг Шохларига бурканиб. ТОҒ ШАФТОЛИСИ ГУЛЛАДИ Тепалик, Хугасан тепалиги, Қизил тошлари ял-ял тепалик. Гулга кирди тоғ давоми…