Сабоҳаддин Али (1907-1948)

Ёзувчи ва шоир Сабоҳаддин Али (Sabahattin Ali) 1907 йил 25 февралда Болгариянинг Карджали шаҳрида туғилган. Бошланғич таълимини Ускударда олгандан сўнг Чаноққалъада ўрта мактабни тамомлаган. Олий таълимини Баликесир муаллимлар мактабида олган. Сабоҳаддин 1928 йилда Таълим вазирлигининг стипендияси билан Германияга боради. 1930 давоми…

Мустафо Сайид Сутувен (1908-1969)

Мустафо Сайид Сутувен (Mustafa Seyit Sutüven) — турк шоири. Шеърлари «Юксалиш», «Сарвати фунун», «Едилтепа», «Янги инсон», «Янги овоз», «Борлиқ», «Юрт ва дунё», «Турк тили» журналларида чоп этилган. САНЪАТ Қаламим – мўйқалам, учи игнадек инжа, Оқ қалбим – сиёҳдон, сиёҳи – давоми…

Аҳмад Муҳиб Диранас (1909-1980)

Аҳмад Муҳиб Диранас (Ahmet Muhip Dıranas) — турк шоири ва ёзувчиси. 1909 йили Синопда туғилган. Анқара эркаклар лицейида Аҳмад Ҳамди Танпинардан таълим олган. «Асарлар» (1994), «Соялар» (1995), «Шеърлар» (2006) китоблари яоп этилган. СЕРЕНАДА Яшил деразадан бир гул от менга, Нур-зиёга давоми…

Ўрхон Шоиқ Кўкёй (1902-1994)

Ўрхон Шоиқ Кўкёй (Orhan Şaik Gökyay) — турк адабиёт адабиёт тарихи ва тил олми, шоир, маърифатпарвар. “Бу Ватан кимники” шеъри машҳурдир. Унинг Дада Қўрқут ҳикоялари ҳақидаги илмий ишлари адабиётшунослар орасида қадрлидир. ҚОРИШИҚ Ерлардан кўкларга тортардим тўрлар Шу оққан юлдузлар манимдир, давоми…

Аҳмад Ҳамди Танпинар (1901-1962)

Аҳмад Ҳамди Танпинар (Ahmet Hamdi Tanpınar) — турк шоири, романнавис, адабиётшунос, сиёсатчи ва академик. Туркияда Жумҳурият авлодининг ил маърифатпарварларидан бўлган Аҳмад Ҳамди Танпинар «Бурсада замон шеъри билан ўқувчиларга танилган. Унинг «Йигирма беш йилднинг мисралари» номли китоби 5 жилдда нашр этилган. давоми…

Аҳмад Қудсий Тажар (1901-1984)

Аҳмад Қудсий Тажар (Ahmet Kudsi Tecer) — турк маърифатпарвари, шоир, драматург, сиёсатчи. Қорачаўғлон ва Юнус Эмро ҳақида тадқиқотлар қилган. Машҳур халқ шоири Ошиқ Вейсални Туркияга танитган. ҚАЙДАСАН Кечалари бир сас бузар уйқуни, Дилни ҳаяжонга кўмар: – Қайдасан? Ахтараман йиллар бўйи давоми…

Камолиддин Каму (1901-1948)

Камолиддин Каму (Kemalettin Kâmi Kamu) (1901 йили Байбуртда туғилган, 1948 йили Анқарада вафот этган) — «Ғурбат шоири» дея танилган турк шоири ва сиёсатчиси. Шеърлари мактаб дарсликларига киритилган. БИР ЙЎЛОВЧИГА (Хазон йўлчисига) Сочинг яна паришон, Бағринг алам-ла вайрон, Қайга йўл олдинг давоми…

Ражаб Ҳифзий (1893-1918)

Ражаб Ҳифзий (Recep Hıfzı) Усмонли салтанатининг Қарс вилоятидаги Қағизман туманида яшаб ўтган халқ шоиридир. Ражаб Тупроққалъа маҳалласидаги мадрасада таълим олади, Қуръонхон ҳофиз бўлиб етишади. Ўзи ҳам мактаб очиб, болаларни ўқитади, имом бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда ошиқлар, яъни бахшилар йўлида давоми…

Али Оқбош (1941)

Али Оқбош (Ali Akbaş) — турк шоири. У 1941 йилда Каҳраманмарашда туғилган. Истанбул университети адабиёт факультетида таҳсил олган. «Девон» («Divan»), «Асл адабиёт» («Doğuş Edebiyat»), «Қанот» («Kanat») журналларида фаолият кўрсатган. У 2012 йил турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси бўлган. Шоирнинг «Эртак давоми…

Муродий – Султон Мурод II Ғозий (1404-1451)

Султон Мурод II Ғозий (1404, Амася — 1451, Эдирне) — Усмонлилар сулоласининг 6-султони, Меҳмед I Чалабийнинг ўғли. У адолатли ва инсофли ҳукмдор сифатида ном қолдирган. Мавлавий тариқатига мансуб бўлган султон Муродий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Яхшигина хаттот бўлган. Унинг ҳукмронлик давоми…


Мақолалар мундарижаси