Юстинас Марцинкявичюс (1930-2011)

Юстинас Марцинкявичюс (Justinas Marcinkevičius) – Болтиқбўйи мамлакатлари адабиётининг XX асрдаги энг ёрқин юлдузларидан бири. Литва халқ шоири. “Менга сўз беринг”, “Нон ушатаётган қўл”, “Ёғоч кўприклар”, “Оловланган бута”, “Ҳаётнинг ҳузурбахш қўли”, “Яша ва шукр қил”, “Ўн икки баҳор”, “Қон ва кул”, давоми…

Саломея Нерис (1904-1945)

Саломея Нерис (Salomėja Nėris, ҳақиқий фамилияси — Бачинскайте, турмушга чиққанидан сўнг – Бучене) — литва шоираси. Литва халқ шоираси (1954 — ўлимидан сўнг). МЕНИНГ ЎЛКАМ Каҳрабонинг олтин томчисимон Тоза, ноёб менинг кичкина ўлкам. Қўшиқдай жарангли, шодликдай равон, Ярқираб кундан-кун яшнайди давоми…

Марцелиюс Мартинайтис (1936-2013)

Марцелиюс Мартинайтис (Marcelijus Martinaitis; 1.04.1936 — 5.04.2013) – литва шоири, адабиётшунос, публицист, таржимон. Унинг «Кукутис балладалари» китоби жуда машҳур. КУКУТИСНИНГ ЯЛЛАСИ Ялласини бошлар Кукутис: «Ҳаёт қандай шодумон, беғам! Ҳаёт гўзал, қувончу байрам, Ҳатто недир етишмаса ҳам!» Кукутиснинг шодмон сасини Ялла давоми…

Римантас Ванагас (1948)

Римантас Ванагас (Rimantas Vanagas) – литвалик шоир, таржимон ва жамоат арбоби. 1979 йилдаёқ илк тўплами учун литва шоири Зигмас Геле номидаги ёшларнинг энг яхши тўпламига бериладиган мукофотга сазовор бўлган. ОНАМНИНГ ХАТИ Олисда, Ўрмонлар ортида, Ота маконимда қадрдон, Менга хат ёзади давоми…

Даля Саукайтите (1950)

Даля Саукайтите (Dalia Saukaitytė) – литвалик шоира, адиба ва журналист. Вильнюс университетини тамомлагач, кўп йиллар газета-журнал ва нашриётларда фаолият олиб борди. Бир қатор адабий мукофотларнинг лауреати. УЙҒОНИШ Август. Салқин тушар оқшом чоғида, Иссиқ ҳам ғанимат, энди ғанимат. Алвидо, азизим, ишқ давоми…

Гражина Циешкайте (1951)

Гражина Циешкайте (Gražinos Cieškaitės) – литвалик шоира, таржимон. Жаҳон халқлари шеъриятидан кўплаб намуналарни она тилига таржима қилиб, ўз халқининг маънавий хазинасини бойитишга ҳисса қўшган. ИШҚ ЮЛДУЗИ Бунда шеъриятнинг шамойили йўқ, Таралади фақат бир наво майин. Ором ва сукунат бағрини ёриб, давоми…

Юлюс Янонис (1896-1917)

Литва адабиёти тарихида ўзига хос из қолдирган шоирлардан Юлюс Янонис (Julius Janonis) жуда қисқа – 1896 йилдан 1917 йилгача, – атиги йигирма бир йил умр кўрган эди. Машаккатли, юпун, нотинч кечган шу умрининг етти йилини у шеър ёзишга бағишлади. Шоирнинг давоми…

Эдуардас Межелайтис (1919-1997)

Межелайтис Эдуардас Беньяминович (Eduardas Mieželaitis; 1919.3.20, Литва Республикаси — 1997, Вильнюс) — Литва халқ шоири (1974). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1943). Ижоди 1935 йилдан бошланган. Дастлабки шеьрий тўпламлари («Лирика», 1943; «Ватан шамоли», 1946) Литва халқ қўшиқлари, эртак ва афсоналари руҳи билан давоми…

Кристионас Донелайтис (1713-1780)

Литва бадиий адабиётининг улкан намояндаларидан бири, забардаст шоир Донелайтис (Kristijonas Donelaitis) Шарқий Пруссиянинг Лаздинеляй қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Кёнигсбергдаги мактабда, кейинчалик университетда таълим олди. Авваллари у ўқитувчилик қилди, сўнг 1743 йилдан тортиб умрининг охиригача пасторлик вазифасида ишлади. К. Донелайтисдан бизгача давоми…

Спосманите Мяйле (1965)

Спосманите Мяйле — литва шоираси, ёзувчи. 1965 йили Литвада туғилган. Ҳозир Данияда яшайди. * * * Уйга қайтиб келар энг олис йўлни излаб йўлга чиқдим Сувратлар орқали биламан Шаҳарлик афсоналарни Бир-бирига ўхшаш байрамлар Ўнгига айланган тушлар Жўмракларда ўйнаган сувлар Нурли давоми…


Мақолалар мундарижаси