Ууно Кайлас (1901-1933)

Ууно Кайлас (Uuno Kailas) 1901 йилда туғилган. Замонавий фин шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бири. Матти Куусининг шоир ҳақидаги: “Кайлас буюк, умрибоқий, биз уни илоҳийлаштирамиз”, – деган сўзлари шеърият оламида машҳур. Адабиётшунослар эса, Кайлас шеърияти жаҳон адабиёти хазинасидаги гавҳарлардан биридир, дея эътироф давоми…

Катри Вала (1901-1944)

Катри Вала (Katri Vala; ҳақиқий исми фамилияси Ваденстрём Карин Алисе) фин шоираси ва публицисти. 1901 йил 11 сентябрда туғилган. Адабий фаолиятини ёзувчиларнинг “Туленкантаян” (“Машъаладорлар”) тўгарагида бошлаган. “Олис боғ” (1924), “Кўк қопқа” (1926), “Қайтиш” (1934), “Ёнаётир жонажон ошён” (1942) шеърий тўпламлари давоми…

Захариас Топелиус (1818-1898)

Захариас Топелиус (Zacharias Topelius) — Финляндия адабиётининг атоқли намояндаси, шоир, адиб, драматург. Миллати — швед. Унинг романтик руҳдаги лирикаси табиат билан уйғунлашиб кетган, табиат ранглари шоир қаламида тиниқ, рамзий тарзда акс этади. Топелиуснинг бетакрор, мусиқий, жарангдор шеърияти: “Рангин арчагул” (1844–1854), давоми…

Алексис Киви (1834-1872)

Алексис Киви (Aleksis Kivi) — фин шоири, адиб, драматург. Фин эпоси “Калевала” оҳангларида “Куллерво” пьесасини, “Леа” драмасини яратди. Унинг “Етти ака-укалар” асари фин тилидаги биринчи роман ҳисобланади. ҚУШЛАР УЙИ Қайлардадир мовий денгизда Яшнаб ётар ёқимли орол. Чор атрофи ўт-ўлан, ўрмон давоми…

Эйла Кивиккахо (1921-2004)

Эйла Кивиккахо (Eila Kivikk’aho) Карелиянинг Сортавала шаҳрида таваллуд топган. Унинг шеърларида ёрқин қатъийлик ва кучли юмор руҳи устувор. Шоира новатор шоира сифатида танилган.Таржимон сифатида дунё ўсмирлар ва болалар адабиётидан кўплаб асарларни фин тилига ўгирган. ТАШХИС Юрагинг кулбасин моғор босган, нам, давоми…

Касимир Лейно (1866-1919)

Касимир Лейно (Kasimir Leino) — фин шоири, адиб, театршунос, адабиётшунос, санъат назариётчиси. Хельсинки университетини тугаллаган (1888), фалсафа фанлари доктори. Илк шеърий тўплами – “Шеърий тажрибалар” (1886) фин шеъриятида ўзига хос реализм мурожаатномасига айланди. “Кесишган тўлқинлар” (1890), “Кенгликлар” (1893), “Шеърлар” (1899) давоми…

Каарло Крамсу (1855–1895)

Каарло Крамсу (Kaarlo Kramsu) — фин шоири. Шеърлари турли тўпламларда эълон қилинган. Шоир руҳияти ғамгин оҳангларда ифодаланади. Унинг муҳаббат лирикаси армон ва соғинч туйғуларига йўғрилган. Шоир доимий изтироб ва етишмовчиликлар сабаб руҳий касалликлар шифохонасида вафот этган. ШАРШАРА БЎЙЛАБ Шом. Хаёллар давоми…

Вильо Каява (1909-1998)

Вильо Каяванинг (Viljo Kajava) ижодий йўли мураккаб босқичлардан иборат. Унинг дастлабки “Қурувчилар” (1935), “Бурилиш йиллари” (1937), “Хайр, сайёҳ қуш” (1938) каби шеърий тўпламларини ташкил этган шеърлар асосан гражданлик руҳи билан суғорилган. В.Каява иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий журналист сифатида фаолият давоми…

Эдит Сёдергран (1892-1923)

Таниқли шоира Эдит Сёдергран (Edith Irene Södergran) 1892 йилнинг 4 апрелида Санкт-Петербургда финляндиялик швед инженер оиласида таваллуд топган. У дастлабки шеърлари 4 тилда: швед, француз, немис ва рус тилларида ёзган. Ёш шоиранинг ижоди француз символизми, немис экспрессионизми ва рус футуризми давоми…


Мақолалар мундарижаси