Мирослав Максимович (1946)

Мирослав Максимович (Мирослав Максимовић) — таниқли серб шоири. “Шеърлар” (1978), “Мудраётган хизматчи” (1971), “Сарроф” (1972), “Оддий хизматчининг хотиралари” (1983), “Само” (1996), “Танланган шеърлар” (2000), “Белградда ёзилган шеърлар” (2002), “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари ҳақида 77 сонет” (2008), “Озодлик ҳақида ёмғир шивири” давоми…

Гойко Божович (1972)

Гойко Божович (Гојко Божовић) — шоир ва ношир. “Ер ости иншооти” (1991), “Ҳайвон юраги” (1993), “Нарсалар ҳақида шеърлар” (1996), “Архипелаг” (2002), “Элементлар” (2006), “Беназир қўшничилик” (2012) шеърий тўпламлари ҳамда “Замонавий шеърият. ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги серб шеърияти ҳақида” (2000), “Севимли давоми…

Томислав Маринкович (1949)

Томислав Маринкович (Томислав Маринковић) — таниқли серб шоири. “Эгизак” (1983), “Таниш вақт” (1986), “Шеърлар” (1991), “Кўзгу олдидаги шубҳалар” (1996), “Омон қолиш мактаби” (2003) ва бошқа шеърий китоблар муаллифи. БОЗОРГА БОРГАН ШОИР Ёзнинг беҳаловат жазирамаси. Бозор шовқини ичра кетиб борардим. Айланма давоми…

Борислав Радович (1935-2018)

Борислав Радович (Борислав Радовић) — шоир, эссенавис, таржимон. “Шоирона” (1956), “Бедорлик қардошлиги” (1960), “Танланган шеърлар” (1979), “1971–1982 йиллар шеърлари” (1983) “Қирқ икки танланган шеър” (2007) шеърий китоблари, тўртта адабий эсселар тўплами нашр этилган. Француз тилидан О.Бальзак, Ш.Бодлер асарларини таржима қилган. давоми…

Любомир Симович (1935)

Любомир Симович (Љубомир Симовић) — шоир, носир, драматург, таржимон. Серб фан ва санъат академияси аъзоси. “Славян элегиялари” (1958), “Хўроз уч қичқиргунча” (1972), “Шанба”, “Уммоний идрок” (1982), “Нон ва туз” (1985), “Игна ва ип” (1992), “Зулмат сабоғи” (1995), “Тухум пўчоғи” (1998), давоми…

Иван Лалич (1931-1996)

Иван Лалич (Иван В. Лалић) — шоир, носир, эссенавис, мунаққид. Француз, немис, инглиз ва можор тилларидан таржималар қилган. “Собиқ бола” (1955), “Мелисса” (1959), “Аргонавтлар ва бошқа шеърлар”, “Вақт, гулханлар, гулшанлар” (1961), “Византия” (1987) каби шеърий китоблар муаллифи. Кўплаб шеърий антологиялар давоми…

Стеван Раичкович (1928-2007)

Стеван Раичкович (Стеван Раичковић) — шоир, эссенавис, носир ва болаларга мўлжалланган китоблар муаллифи. Серб фан ва санъат академияси ҳақиқий аъзоси. Йигирмадан ортиқ шеърий китоблари, жумладан, “Харсанглар бешиги” (1963), “Дарёга бораётган кема” (1967), “Тасодифий мемуарлар” (1978), “Теграмдаги олам” (1988) ва “Кундаликдан давоми…

Драган Лукич (1928-2006)

Драган Лукич (Драган Лукић; 30 ноябрь, 1928 — 1 январь, 2006) — Сербия болалар шоири. ЁМҒИР ЁҒАР Булут ўхшар мушукка, Думи чўзилган тикка. Булут – узун соқолли, Булут – айғирдай ёлли. Булут –улкан майқўнғиз, Улар сони икки юз. Булутларга осмон давоми…

Мира Алечкович (1924-2008)

Мира Алечкович (Мира Алечковић; 2 февраль 1924, Нови-Сад, Югославия — 27 февраль 2008, Белград, Сербия) — серб ёзувчиси, шоир. Серб фан ва санъат академияси аъзоси. Югославия ёзувчилар уюшмаси президенти. ЦИРК Бизга келди кўчма цирк, Қувончларга бердик эрк. Ҳамма югуриб-елди, Циркни давоми…

Йован Змай (1833-1904)

Змай (асл исм шарифи Йованович) Йован (Јован Јовановић Змај; 1833.24.11, Нови-Сад, 1904.3.6, Каменица, Воеводина) — серб шоири. Ижодида миллий ватанпарварлик мавзуи асосий ўринни эгаллайди («Вила», 1858; «Уч гайдук», 1866; «Бахтсиз она», 1871 ва б.). Змай ҳажвий шеърлар устаси («Ёғоч қасидаси», давоми…


Мақолалар мундарижаси