Боқи Раҳимзода (1910-1980)

Боқи Раҳимзода – Тожикистон халқ шоири. 1910 йилда туғилган. Тошкент давлат педагогика институтини битирган. Шоирнинг “Фронтга”, “Яшил япроқ”, “Олтин бешик”, “Булоқ”, “Босиб ўтилган йўл”, “Илҳом” каби китоблари нашр этилган. 1980 йилда вафот этган. Умр Бу дунёда умрдан азиз дам йўқдир, давоми…

Неъмат Оташ (1953-2016)

“Шукуфа”, “Садои сабзи шукуфта”, “Ба ишқ бовар кун” каби шеърий мажмуалар муаллифи. Бир неча драматик асарларни таржима қилган. “Шараф” ордени соҳиби. Камол Хўжандий мукофоти билан тақдирланган. БЎЛМАНГ Худо сақлаб Сизни ҳар дам ёронлардан жудо бўлманг, Мудом ўйлаб ўзингизни, такаббур, худнамо давоми…

Аҳмаджон Раҳматзод (1953)

“Баҳор хаёли”, “Кўкарган тош”, “Лаъл”, “Гирдбод”, “Ваҳдатсиз йўқман” каби шеърий мажмуалар ва достонлар муаллифи. Шеърлари рус, украин, қирғиз, ўзбек тилларига ўгирилган. Тютчев, Шестаков, Петрарка, Р.Парфи, М.Али каби таниқли шоирлар шеърларини тожик тилига таржима қилган. Айни пайтда Сўғд вилояти Ёзувчилар уюшмаси давоми…

Атохон Сайфуллоев (1933-2017)

Ўнлаб илмий-оммабоп ва тадқиқот китоблари, бир қатор насрий ва шеърий мажмуалар муаллифи. Филология фанлари доктори, профессор. Драматургия билан ҳам шуғулланган. Рўдакий номидаги Давлат мукофоти ҳамда Камол Хўжандий, Мирзо Турсунзода номидаги мукофотлар соҳиби. ДЎСТ Кўзларим равшан эрур дўстнинг дийдоридан, Ком ширин давоми…

Сайидамин Жило (1945)

“Мурод уфқи”, “Ғазал гулбоғи”, “Ишқ афсонаси”, “Ғазал девони” синга­ри қатор шеърий китоблар муаллифи. Пьесалар китоби чоп этилган. Пушкин, Блок, Лермонтов, Рубцов шеърла­рини тожик тилига ўгирган. * * * Парвариш айлай дилимда дўстлик каломини, Ўтгуси умринг ширин тутганда дўстлик номини. Тотигай давоми…

Раънои Зоирдухт (1961)

Раънои Зоирдухт 1961 йили Истаравшан шаҳрида туғилган. «Гули толе», «Духтари субҳ», «Валодати эҳсос» номли шеърий китоблари чоп этилган. НЕ УЧУН РАНЖИБ КЕТУРСАН… Не учун ранжиб кетурсан, айт, мани бедилдан? Бир сўник шамдек айирдинг борлигим маҳфилдан. Мисли маст каклик эдим, домингга давоми…

Нурмуҳаммад Ниёзий (1947-2018)

“Илк мевалар”, “Яшил тош”, “Уруш ҳиди”, “Ишқ шаҳрига сафар” сингари шеърий мажмуалар муаллифи. Шеърлари қардош халқлар тилларига ўгирилган. Тожикистоннинг “Шараф” ордени билан тақдирланган, халқ шоири. * * * Одамзотни этмабди ҳеч ном улуғ, Номни қилур ҳамиша иқдом улуғ. Қай кўнгилнинг давоми…

Акбар Абдулло (1950)

Акбар Абдулло 1950 йил 9 июнда Хатлон вилоятининг Шўробод ноҳиясининг Даштижум қишлоғида туғилган. Восеъ ноҳиясида ўрта мактабни тугатгач, Душанбе шаҳридаги индустриал педагогика техникумида таҳсил олган. 1972-1976 йилларда Тошкент шаҳрида Совет Иттифоқи Ички ишлар Вазирлиги Олий мактабини битирган. Шеърлари рус тилига давоми…

Эмомали Мирзоев (1952)

ШОИР ВА РАССОМ Бор эди шоир жуда сарватли Қасру боғли, беҳисоб давлатли. Тузди у ўз шеърларидан бўстон. Бўлсин дея номим эл ичра достон. Нашр қилмоқ истади у бир китоб Рассом топиб айлади унга хитоб: «Нақшу ороиш бергин сен чунон, Токим давоми…

Аҳлиддин Ҳисорий (1954)

ЭНГ ГЎЗАЛ СЎЗ Садаф танамдан жон гавҳаримгача Фикру хаёлимда яшайди Ватан. Дедилар, сўйлагил: «Ватан»дан ўзга Тилимга келмади гўзалроқ сухан. ОНА ҚАЛБИ Она қалби бамисоли офтоб эрур, Лим-лим тўла эзгуликдан савоб эрур. Дунёда не бордир ундан улуғ, Ҳар бир ҳарфи юзлаб давоми…


Мақолалар мундарижаси