Аревшат Авакян (1940)

Аревшат Авакян — шоир, журналист ва рассом. 1966 йили Ереван давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Қўним билмас парвозлар”, “Нурли траектория”, “Моддият руҳи”, “Сўз қулфи” ва “Бошпана” каби шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. Рассом сифатида ўз китобларига бе­заклар ҳам ишлаган. давоми…

Саят-Нова (1712-1795)

Саят-Нова (Սայաթ-Նովա; асл исми – Арутин Саядян) Тбилисида, камбағал арман оиласида туғилган. У яшаган пайтда Тбилисида турли миллат вакиллари истиқомат қилишган. Шу боис Саят-Нова арман, грузин, озарбайжон тилларини пухта ўзлаштирган. Саят-Нова оташин муҳаббатни, ижтимоий адолатни, халқнинг асрий орзу-умидларини бир йўла давоми…

Наири Зарян (1900-1970)

Наири Зарян (Նաիրի Զարյան; ҳақиқий исми Айастан Егиазарьян) – шоир ва носир. 1928 йили Ереван давлат университетини тугатган. Бир нечта шеърий тўплами чоп этилган. “Авацан”, “Жаноб Петрос ва унинг вазирлари” романлари, “Ара” трагедияси, “Булоқ бошида”, “Тажриба даласи” сингари комедиялари ҳам давоми…

Ованес Шероз (1915-1984)

Ованес Тадевосович Шероз (Հովհաննես Շիրազ, асл исми Оник Карапетян; 27 апрель 1915 — 14 март 1984) — арман шоири, жамоат арбоби. * * * Ким билур, қанчада мўйсафид Масис, Буни ким ечади, на мену на сиз. Ўраган бўлса ҳам уни давоми…

Ашот Граши (1910-1973)

Граши Ашот Багдасарович (ҳақиқий исми Григорян Ашот Багдасарович) 1910 йили Арцахда туғилган. Ереван давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Илк китоби «Кириш» номи билан 1934 йили чоп этилган. Шеър ва достондан иборат қирққа яқин китоб муаллифи. * * * Дарё водий узра давоми…

Елена Шуваева-Петросян (1978)

Елена Шуваева-Петросян 1978 йилда Россиянинг Волгоград вилоятида туғилган. Ереванда Лазарян номидаги Халқаро алоқалар институтини тамомлаган. Россия ҳам­да Арманистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бир қанча халқаро мукофотлар соҳибаси. 2001 йилдан буён Ереванда яшайди. ЁҚАЛАБ Осмон қирғоғидан денгиз қирғоғигача, Бахт соҳилидан қайғу соҳили давоми…

Цовинар Багдасарян (1948)

Багдасарян Цовинар Минасовна (Ծովինար Բաղդասարյան) 1948 йил 8 мартда Тоғли Қорабоғда туғилган. Арманистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2003) * * * Кўнгил қўйиб ой нурига биз Қаршиладик тонгги зиёни. Ҳали билмай ишқ не, недир ҳис Унутгандик бутун дунёни. Кўкка боқиб жимгина, давоми…

Аветик Исаакян (1875-1957)

Исаакян Аветик Саакович (Ավետիք Սահակի Իսահակյան) [1875.19(31).10, Казарапат — 1957.17.10, Ереван] — арман шоири. Арманистон Фанлар академияси академиги (1943). Семинарияда ўқиган (1889—92). 1911—36 йилда чет элда яшаган. Арманистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1946—57). Дастлабки шеър ва достонларида ижтимоий зулмга қарши давоми…

Эдуард Милитонян (1952)

Эдуард Георгиевич Милитонян — арман жамоат арбоби, шоир ва ёзувчи. СЎЗЛАР Шоир кўзларини юмиб олди оғриқ зарбидан, Шунда сўзлар қўлларидан қуйилиб келди. Бино бўлмай туриб, бир сўзни ҳам билмас эди ул. Яна бир сўз билмайди ул барҳам топган дам. Тирикликда давоми…

Варлен Алексанян (1942)

Варлен Алексанян — шоир, таржимон. ХОТИРАЛАР Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Шаум ҳамда Вачаган Миноянлар хотирасига Кирларга ўралган сўқмоқларга, Бошоқларга чирмашган шамолларга, Ўрилган далага — ангорларга, Куздаги бетиним ёмғирларга, Баҳорги куртакка Ва саратонга Қоришиб бормоқда Хотиралар, оҳ… Энди улар қайтмас давоми…


Мақолалар мундарижаси