Ким Со Вол (1902-1934)

Шоир Ким Со Вол (김소월) Сеулдаги Америка коллежи ва Токиодаги тижорат институтида ўқиган. Дастлабки ижодида француз символистларининг таъсири сезилади. “Со Вол” (“Тоза ой”) тахаллуси билан битган шеърлари кореяликлар кўнглидан чуқур жой олган. 1925 йили шоирнинг шеърий тўплами чоп этилган. Со давоми…

Ли Сонъсон (1941)

Шоир Ли Сонъсон 1970 йилдан шеърлари билан танила бошлаган. Шундан сўнг шеърхонлар ва адабиётшунослар томонидан унинг ижоди юқори баҳоланиб, бир неча китоблари чоп қилинган. “Корё” университетини тугатган. Унинг шеъриятида табиатни тахайюл кўзгусида куйлаш, лиризм устувор. ЮЛДУЗЛАРГА ТИКИЛИБ Узоқ тикиламан юлдузларга, давоми…

Ким Кван Ук (XVIII аср)

(XVIII аср, таржимаи ҳоли номаълум) * * * Шу тоғлар меники, дарёларим бор, Сизлар – бугун менинг бунда бор-йўғим, Мен бу кун бу ерда асли ҳукмдор, Менинг сўзларимни бўла олур ким? Майли, улар мени десинлар бахил, Сизни ҳеч кимсага бермайман, давоми…

Ли Чон Гу (XVI аср)

(XVI аср, таржимаи ҳоли номаълум) * * * Ишонса ҳам бўлар, ишонмаса ҳам – Сенинг ишқинг шундай, севишинг шундоқ! Мен сенга ишонган ўша бахтли дам, Билардим – телбалик сенга ишонмоқ! Менга айтгандилар: кўнгил тўлмасди… Лекин ишонмасдан севиб бўлмасди! Рус тилидан давоми…

Юн Сон До (1587-1642)

БЕШ ДЎСТ Дўстларим бор: ям-яшил ғаров, Қарағай, тош ва яна анҳор. Агар кўкда ой ҳам кўринса, Бахтлидирман яна икки бор. Ишонингиз, айтайин бир сўз: Менга етар мана шу беш дўст. АНҲОР Дейдилар: булутнинг ранглари нафис, Бироқ гоҳо чиқар булут ҳам давоми…

Ди Хван (1501-1570)

* * * Ҳар баҳор гуллайди тақир тоғлар ҳам, Оқшом ой чиқади кузда милтираб, Замонанинг зайли ўзгармас ҳеч ҳам, Инсонга бу дунё монанддир, ё Раб. Балиқ чайқалади, бургут сармастдир… Буларнинг барчаси бежиз эмасдир? * * * Агар тоғни йиқса момоқалдироқ, давоми…

Сон Сам Мун (XV аср)

(XV аср, таржимаи ҳоли номаълум, корейс алифбоси муаллифи) * * * Ўлимингдан кейин нима бўласан, Дея мендан сўрсанг – айтарман, эркам: Пинлай чўққисида шовуллаб турган Қарағай дарахти бўларман ўлсам. Бутун дунё қорга тўлса ҳам тўзиб, Ям-яшил шовуллаб турарман ўзим. * давоми…

Ким Хён-Чжо (1956)

ТОҒ Оёққа тургач у Қўйиб юборди нафсини; Бойликлар орттиргач Унута борди уятни. Юксак осмонларга интилди Ва унинг ташвишларидан Кирланди мусаффо дунё. Тоғ, Бағрида қийғос очилган Гуллар кулгусини яширди. КЎЛ Қачонлардир жавлон урган вақт Томчига айланиб, уйқуга чўмди. Кулгусиз, фарёдсиз бўм-бўш давоми…

Хван Мун Квон

ШУНЧАКИ, АВВАЛГИДЕК Шамол олисларга олиб кетган кузак ёмғири кўксингга чак-чак томиб поклай бошлар қалбингни. Ўзинг ҳам билмайсан қайдан келдинг, қайга кетарсан тўхтама, йўлингда давом эт шунчаки, аввалгидек. Ғир-ғир эсаётган шабадаликда кўринса, кўринмаса устингдан кулгани бегоналарнинг юксакдан ёғавер ёмғирга ўхшаб шунчаки, давоми…

Чхон Ким

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) Тоғдаги қишлоққа тун тушди сокин, Олисдан бир кучук вовуллади, вой… Уйдан чопиб чиқдим – келгандир ёрим – Изғирин самода нур сочарди ой. Эҳ, кўппак, не қилдинг устимдан кулиб – Кучук увилларди ойга термулиб. Рус тилидан давоми…