Юсуф Адиб (1949)

Юсуф Адиб (Yusuf Edip) 1949 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Скопье Кирилл ва Мефодий университети архитектура факультетини тамомлаган. “Куннинг қучоғидаман” номли шеърий китоби нашр этилган (1988). АЙРИЛИШ Яна бир уй йиқилмоқда – Бу ишни, Бунга ўхшаш кўп йўқотишни Кўра-кўра безиб давоми…

Жовид Сарачўғли (1935)

Жовид Сарачўғли (Cavit Saracoğlu) 1935 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. * * * Хилватда хаёл сурсаму кўз солсам унинг-ла Руҳ оламининг дўст кўринар панжарасиндан, Жўшгай юрагим, кошки бир он қолсам унинг-ла Бир акси садо туйсам унинг тотли сасиндан. Ҳар ҳолу давоми…

Ислом Туркой (1950)

Аҳмадов Ислом Ҳафтик ўғли (Ислом Туркой – Islam Türkay) 1950 йилда Қазах туманининг Темирчилар қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, Сумгаит кимё заводида ишлай бошлаган. 1977 йилда Озарбайжон давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Ёзувчи” нашриётида кичик муҳаррир, 1983 йилдан муҳаррир вазифасида давоми…

Фина Гарсиа Маррус (1923)

Фина Гарсиа Маррус (Fina García Marruz) – Куба шоираси, адабиётшунос, эссенавис. СОФЛИК Че Гевара хотирасига Марҳум энди жой эгалламас, Бошқаларга бўшатади жой. Бўлиб энди тупроқ — муқаддас, Эҳтиром ҳам кутмас ҳойнаҳой. Йўли қайга элтар номаълум, Энди азоб бермас ҳеч нарса, давоми…

Мирта Агирре (1912-1980)

Мирта Агирре (Mirta Aguirre Carreras) – Куба шоираси, журналист ва сиёсий арбоб. КЎНГИЛДАГИ ҲАҚИҚАТ ҲАҚИДА ШЕЪР Тушунмайсан, ахир, буни дўстгинам, Кел, англатай, лекин сўз билан эмас. Сўзда ифодалаш қийин жуда ҳам, Фақат тушунишга майл берсанг бас. Тушунтириб берай билганим қадар давоми…

Бонифасио Бирне (1861-1936)

Бонифасио Бирне (Bonifacio Byrne) – Куба шоири. УХЛАЁТГАН ҚУЛ Барча қувончлардан маҳрум саркаш қул, Кийгани, егани чаладир унинг. Эртадан-кечгача билмайди тиним Фақат илинжида зумлик уйқунинг. У қаҳр-ғазабни ичига ютган, Кўникиб қолгандир хокисорликка. Бутунлай унутган болалигини Хўжаси юзига боқолмас тикка. У давоми…

Хосе Форнарис (1827-1890)

Хосе Форнарис (José Fornaris) – Куба шоири. ЎЛКАМ ТОНГИ Мунча гўзал, мунча шукуҳли Уйғонишнинг қувонч ҳузури. Сирли титрар нам япроқ узра Саҳар чоғи ойнинг оқ нури. Ана, тўти, қанот қоқади, Гуаява шохлари ора. Мафтун этар сеҳрли патлар, Товланаркан ранго-ранг, сара. давоми…

Тўрабой Жўраев (1951)

Тўрабой Жўраев (Турабай Жороев) 1951 йили Боткен вилоятининг Лайлак туманида туғилган. Ўш педагогика институтини (1972) ва Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган (1979). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1991). “Ыйман” (“Иймон”), “Аваз” (“Овоз”), “Дартикем жүрөк” давоми…

Эрмамат Усмонов (1937-2014)

Эрмамат Усмонов (Эрмамат Осмонов) 1937 йили Новқат туманининг Меркит қишлоғида туғилган. Тўқмоқдаги республика маданий-оқартув билимгоҳини тамомлаган (1960). Қирғизистон журналистлар уюшмаси (1970) ва Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1988). Илк шеърий тўплами 1976 йили чоп этилган. ДАРАХТЛАР Ернинг юзи оқу қизил нурга давоми…

Исабек Исақов (1933-2014)

Исабек Исақов (Исабек Исаков) 1933 йили Норин вилоятининг Қўчқор туманида туғилган. Қирғизистон давлат университетини тамомлаган (1958). СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1963). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби (2007). Илк шеърий тўплами 1959 йили “Ўроз билан хўроз” номи билан чоп этилган. У давоми…