Рашида Исмоилий (1941)

Шоира, драматург ва ҳикоянавис. Ғарбий Африкада жойлашган мамлакат Бенинда туғилган. Ўтган асрнинг 60-йилларида Нью-Йоркка кўчиб ўтган. Африка санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилиш баробарида Рашида Исмоилий бадиий ижод соҳасида ҳам сезиларли ишлар қилган, тўртта шеърий тўплами, америкалик адиб Ленгстон Ҳьюз ва давоми…

Салим Бобуллоўғли (1972)

Салим Бобулло ўғли (Səlim Babullaoğlu Səlimov) ҳозирги Озарбайжон модерн шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, шоир, таржимон ва эссенавис. У 1972 йил 10 декабрда Ширвон шаҳрида туғилган. Кўплаб шеър ва ҳикоялар муаллифи. «Танҳо» (Баку, 1996), «Июнда куйланган қўшиқлар» (Истанбул, 2006), «Юракка бағишлов» давоми…

Булат Окуджава (1924-1997)

Булат Шалвович Окуджава (9 май 1924, Москва, Россия — 12 июня 1997, Кламар, Франция) — Рус шоири, носир ва сценарист, бастакор. АЛОМАТ А. Жигулинга Қузғун қарилласа – урушдан нишон, элда бор шунақа аломат, ишонч. Урушга сира йўл қўймаслик учун бу давоми…

Ҳусайн Ҳабаш (1970)

Шоир Ҳусайн Ҳабаш 1970 йилда Суриянинг Африн вилоятидаги курдлар яшайдиган Шайхул Ҳадид қишлоғида таваллуд топган. Айни пайтда у Германиянинг Бонн шаҳрида истиқомат қилади. Илк шеърий китоби “Гуллар қатида” деб номланган. Курд ва араб тилларида ижод қилувчи шоирнинг тўртта шеърий китоби давоми…

Дороти Паркер (1893-1967)

Дороти Паркер (Dorothy Parker) – америкалик шоира, ёзувчи ва сценарийнавис. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳаракатларида иштирок этган. Фарзандсиз ўтган, қора танлилар ассоциацияси аъзолари томонидан дафн этилган. Истагига кўра, қабрига: “Менинг хокимни ҳам кечиринглар” деб ёзилган. УМР АДОҒИДА… Бир куни қарийман, сокинлашаман, давоми…

Илья Каминский (1977)

Илья Каминский (Ilya Kaminsky) 1977 йилда собиқ Иттифоқ таркибидаги (ҳозирги Украина) Одесса шаҳрида дунёга келган. 1993 йили унинг оиласи АҚШ ҳукумати томонидан бошпана билан таъминланади ва Америкага кўчиб келади. Иля Жоржтаун Университетида бакалаврлик дипломини олади. Кейинроқ у Жорж Беннет ёзувчилар давоми…

Джейн Кеньон (1947-1995)

Жейн Кеньон (Jane Kenyon) – америкалик шоир ва таржимон. Анна Ахматова шеърларини рус тилидан инглизчага таржима қилган. ҚИСҚА КИРАР, ҚИСҚА СЎЗЛАР У Мен китоб ичида қолдирилган ул Икки юз йил сўнгра топилган бир гул. Ижодкор, ошиқ ҳам соқчи ҳам ўзим… давоми…

Мери Грейвит

Мери Грейвит (Mary Gravitt) – Америка шоираси. Филаделфиянинг Пенсилвания шаҳрида туғилган. У 1989 йилда Аёва университетига ўқишга киради. Мазкур даргоҳдаги таълим жараёни унга Халқаро Ёзувчилар Дастури билан яқиндан танишиш имконини берди. Дастур ва унинг ташкилотчилари ёрдамида Мерининг дунёқараши кенгайди ва давоми…

Кристофер Меррил (1957)

Кристофер Меррилл (Christopher Merril) Массачусетс штатининг Нортҳемптон шаҳрида туғилиб, Ню-Жерсида ўсиб-улғайди ҳамда Мидлбёри коллежи ва Вашингтон университетида таълим олди. У тўртта шеърий тўплам нашр қилди, булар қаторига “Нурафшон сув” (“Brilliant Water”) ва “Қўриқчилик гулхани” (“Watch Fire”) тўпламлари киради. Муаллиф “Қўриқчилик давоми…

Ивон Дейвис (1965)

Ивон Дейвис (Ivon Davis) – шоира, ишқ куйчиси, жамоат арбоби, Коннектикутдаги “DAVISCommunications” ташкилотини бошқаради. Жамоатчилик билан алоқалар, халқаро муносабатлар, маркетинг ва бошқарув соҳаларида катта ишлар қилмоқда. Кўплаб мамлакатларга саёҳати асносида ёшлар ва аёллар муаммоларига жиддий эътибор қаратиб, уларнинг жамият тараққиётида давоми…