Абай (1845-1904)

Абай — Иброҳим Қўнонбоев — XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган қозоқ шеъриятининг машъали, бастакор, файласуф ва қозоқ ёзма адабиётини асосчиси, маърифатпарвар шоиридир. У 1845 йилнинг 8 августида Семипалатинск вилоятига карашли, ҳозирги Абай тумани, Чингизтоғ бовуридаги Қашқабулоқ маконида дунёга давоми…

Муҳаммад Раҳимхон II – Феруз (1845-1910)

Феруз XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларидаги ўзбек адабиётида ўзига муносиб ўринга эга бўлган адиблардан биридир. У шоир, мусиқашунос, давлат арбоби ва феодал ҳукмдор эди. Феруз, яъни Муҳаммад Раҳим 1845 йилда Хивада Саид Муҳаммад оиласида таваллуд топди. У бошланғич давоми…

Сатторхон Абдулғаффоров (1843-1901)

Сатторхон Абдулғаффоров Марказий Осиёда ижтимоий тафаккурни ривожлантириш тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Сатторхон 1843 йили Чимкент шаҳрида йирик мударрис оиласида туғилган. У 1862 йили Тошкентда “Шукурхон” мадрасасини битириб, 1864 йилгача Чимкент шаҳрида муфтийлик қилган. 1873 йили Сатторхон Чимкентда очилган биринчи рус-тузем давоми…

Муқимий (1850-1903)

Муҳаммад Аминхўжа — Муқимий лирик шоир ва забардаст ҳажвчи сифатида XIX асрнинг сўнгги чораги ва XX аср бошларидаги ўзбек миллий адабиётининг энг йирик намояндаси сифатида донг таратди. Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон чор Россиясининг мустамлакасига айлантирилган шароитда қалам тебратган Муҳаммад давоми…

Фурқат (1859-1909)

XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларидаги ўзбек халқчил адабиётининг йирик намояндаси, маърифатпарвари, лирик шоири, оташин публицисти Зокиржон Фурқат Қўқон шаҳрида, Мулло Холмуҳаммад оиласида дунёга келган. Бўлажак шоирнинг отаси замонасининг илғор фикрли вакилларидан бири сифатида турли билимлардан яхшигина хабардор давоми…

Завқий (1853-1921)

Завқий — XIX аср иккинчи ярими ва XX асрнинг биринчи чорагида яшаб ижод этган йирик ижодкорлардан биридир. Завқий тахаллуси билан шуҳрат қозонган Убайдулло Қўқон шаҳрида Уста Солиҳ махсидўз оиласида туғилди. Ёшлигиданоқ Уста Солиҳ унинг тарбиясига жиддий аҳамият беради, моддий қийинчиликларга давоми…

Муҳаммад Юсуф Баёний (1858-1923)

Муҳаммад Юсуф — адабий тахаллуси Баёний XIX аср II ярми ва XX аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган замонасининг забардаст тарихнавис олими, ажойиб шоири ва моҳир таржимони бўлган. Баёний тарихнавис олим сифатида “Шажарайи Хоразмшоҳий” ва “Хоразм тарихи” номли тарихий асарларйни давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919)

Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов (1878-1931)

“Мунаввар” — нур олган, нурли дегани. Туркияда ҳозир ҳам бу сўзни зиёли ўрнида қўллайдилар. “Қори” деб Қуръонни маромига етказиб ўқийдиганни айтганлар. У Тошкентнинг маърифатли бир хонадонида туғилиб, исмига муносиб бўлиб ўсди. Ҳужжатлардан унинг Шайхонтоҳур даҳа, Дархон маҳалласида туғилиб ўсгани маълум давоми…

Абдулла Авлоний (1878-1934)

XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир. У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида, тўқувчи Миравлон ака оиласида дунёга келди. Болалиги Миробод маҳалласининг давоми…


Мақолалар мундарижаси