Шарафиддин Али Яздий (? — 1454)

Шарафиддин Али Яздий Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг XIV ва XV аср бошларидаги тарихидан баҳс юритувчи машҳур «Зафарнома» асарининг муаллифи сифатида тарих зарварақларида мангу муҳрланган муаррихлардан бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолияти асосан XV асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. давоми…

Абдураззоқ Самарқандий (1413-1482)

Абдураззоқ Самарқандий ҳижрий 12-шаъбон, 816 (мелодий — 7 ноябрь, 1413) йили Темурийлар давлатининг Ҳирот шаҳрида туғилди. Унинг тўла исми Камолиддин Абдураззоқ, отасининг исми Жалолиддин Исҳоқ Самарқандийдир. Абдураззоқ Ҳиротда туғилганлигига қарамай «Самарқандий» деган нисба билан шуҳрат топганлигига сабаб, отаси Жалолиддин Исҳоқнинг давоми…

Мирхонд (1433-1498)

Мир Муҳаммад ибн Саййид Бурхонуддин Ховандшоҳ ибн Камолуддин Маҳмуд ал-Балхий — Мирхонд ўрта аср тарих фанининг кўзга кўринган намояндаларидан биридир. Ота-боболари бухоролик бўлиб, фиқҳ илмида замонасининг етук олимлари сифатида машҳур бўлган. Улардан Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Маҳбубий (вафоти — тах. 1300) давоми…

Хондамир (1475-1534)

Ҳиротлик тарихчи Хондамир (тўла исми Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Хумомуддин ибн Хожа Жалолуддин Муҳаммад ибн Бурҳонуддин) ўз асарлари билан XVI аср бошларида фан тараққиётига кириб келган алломалардандир. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз асарлари ва замондошлари ёзиб қолдирган оз-моз маълумотдан давоми…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат давоми…

Махдуми Аъзам (1461-1542)

Мовароуннаҳрлик аллома, йирик диний ва сиёсий арбоб, Нақшбандия тариқатининг раҳнамоси ва назариётчиларидан бири Махдуми Аъзамнинг тўлиқ исми — Саййид Аҳмад Хожаги ибн Саййид Жалолиддин Косоний Даҳбедийдир. У Фарғона водийсининг Косон шаҳрида таваллуд топган. Косонийнинг отаси Қорахонийлар (840—1212) сулоласига мансуб султонлардан давоми…

Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510)

Шайбонийлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Шайбонийхон ҳукмдор Абдулхайрхоннинг набираси Шоҳ Будоқхоннинг ўғли бўлиб, у 1451 йил туғилгандир. Болалигидан уни Муҳаммад Шоҳ Бахт («Шоҳ бахти») деб атар эдилар. Муҳаммад Шоҳ Бахтнинг отаси Шоҳ Будоқ Султон эрта вафот этган. Кўчманчи олий табақадагиларнинг ўзаро давоми…

Пошшохожа (1480-1547)

Саййид Пошшохожа ибн Абдулваҳобхожа мутафаккирнинг тўлиқ исми бўлиб, Хожа унинг тахаллусидир. Хожа 1480 йили Нисо шаҳрида дунёга келган. У дастлаб отаси қўлида, сўнгра Нисо ва Марв мадрасаларида муфассал таълим олган. Ижтимоий фаолиятини темурийзодалардан Нисо вилояти ҳукмдори Кепак Мирзо ҳукуматида 1496 давоми…

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот (1499-1551)

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот — Марказий Осиёнинг XVI асрдаги атоқли муаррихи, адиби ва давлат арбоби бўлиб, машҳур «Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи сифатида тарих саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олган. Адабиётда кўпинча Мирзо Ҳайдар исми билан аталади. Унинг ота аждодлари XIV—XVI асрларда Мўғулистонда давоми…

Юсуф Қорабоғий (1563-1647)

Марказий Осиёнинг XVII асрдаги ижтимоий ва илмий тафаккурининг йирик намояндаси Ибн Муҳаммаджон Юсуф ал-Қорабоғий ал-Муҳаммад Шоҳий аслида озарбайжонлик бўлиб, ўзининг буюк салафлари асарларидаги баъзи илғор анъаналарни давом эттира олган ижодкордир. Шарқ манбаларида олимнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар учрайди. Аммо давоми…


Мақолалар мундарижаси