Амир Темур (1336-1405)

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 8 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темурнинг давоми…

Баҳовуддин Нақшбанд (1318-1389)

Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган яна бир йирик тасаввуфий тариқат — “Нақшбандия” тариқатидир. Бу тариқат Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд номи билан боғлиқцир. Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида туғилади (сўнгра Ҳазрати Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ “Қасри давоми…

Шоҳрух Мирзо (1377-1447)

Шоҳрух Мирзо Амир Темурнинг тўртинчи ўғли бўлиб, 1377 йил 20 август, пайшанба куни оламга келган. Тарихчи Хондамирнинг берган маълумотига қараганда, Шоҳрухнинг онаси Тағой Туркон оғо Соҳибқироннинг хос канизакларидан бўлиб, Амир Темур кейинчалик уни ўз никоҳига киритган. Шундай бўлса ҳам Шоҳрухни давоми…

Мирзо Улуғбек (1394-1449)

Улуғбек 1394 йилнинг март ойида Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида, бобоси Темурнинг ҳарбий юриши пайтида туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай исми берилган, лекин болалигидаёқ у Улуғбек деб атала бошлаб, бу исм кейинчалик унинг асосий исми бўлиб давоми…

Тафтазоний (1322-1390)

Соҳибқирон Амир Темур Марказий Осиё ва унга қўпши бўлган юртларни бирлаштириб, феодал тарқоқликка барҳам бергач, Самарқандга тасарруф этилган барча минтақа ва вилоятлардан машҳур олим ва ҳунармандларни тўплай бошлаган. Унинг мақсади IX—X асрларда бўлгани каби ислом дунёсининг илмий марказлари сифатида танилган давоми…

Саййид Шариф Журжоний (1340-1413)

Соҳибқирон Амир Темур томонидан Самарқанднинг шон-шуҳратини ошириш ва уни жаҳон илмий марказларидан бирига айлантириш ниятида ўз пойтахтига тўплаган олимларидан бири Мир Саййид Шариф Журжонийдир. 1387 йили Шероз фатҳ этилгандан кейин машҳур кишилар қаторида Журжоний ҳам Самарқандга жўнатилган. Темур вафот этгандан давоми…

Қозизода Румий (1364-1436)

XV аср бошларида Мовароуннаҳрда шуҳрат қозонган улкан математик ва астрономлардан бири Қозизодадир. Олимнинг тўлиқ номи Салоҳиддин Мусо ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд. Қозизода аслида ҳозирги Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Мармара денгизидан жануброқдаги Бурсада таваллуд топган. Унинг отаси Муҳаммад “Хожа Афанди” лақаби билан маълум давоми…

Ғиёсуддин ал-Коший (1380-1429)

Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший (кўпроқ Ғиёсуддин ал-Коший исми билан машҳур) — XIV-XV асрда ўз фанининг билимдонлари — риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. Унинг бобоси Маҳмуд ибн Яҳъё ибн ал-Ҳасан ал-Коший ҳам ўқимишли бўлиб, давоми…

Али Қушчи (1403-1474)

“Ўз даврининг Батлимуси” деб танилган Али Қушчининг тўлиқ номи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Унинг туғилиш санаси маълум бўлмаса-да, XIV аср охири ё XV аср бошида давоми…

Яъқуб Чархий (1359-1447)

XV асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаган нақшбандия таълимотининг йирик вакилларидан Хожа Аҳрори Валийнинг устози бўлмиш мавлоно Яъқуб Чархий Ғазна (Афғонистон) шаҳрига тобе қишлоқлардан бири ҳисобланган Чарҳда туғилганлиги учун Чархий тахаллусини олгандир. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, у ўз давридаги илмларни эгаллагач, кўнглида давоми…


Мақолалар мундарижаси