Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510)

Шайбонийлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Шайбонийхон ҳукмдор Абдулхайрхоннинг набираси Шоҳ Будоқхоннинг ўғли бўлиб, у 1451 йил туғилгандир. Болалигидан уни Муҳаммад Шоҳ Бахт (“Шоҳ бахти”) деб атар эдилар. Муҳаммад Шоҳ Бахтнинг отаси Шоҳ Будоқ Султон эрта вафот этган. Кўчманчи олий табақадагиларнинг ўзаро давоми…

Пошшохожа (1480-1547)

Саййид Пошшохожа ибн Абдулваҳобхожа мутафаккирнинг тўлиқ исми бўлиб, Хожа унинг тахаллусидир. Хожа 1480 йили Нисо шаҳрида дунёга келган. У дастлаб отаси қўлида, сўнгра Нисо ва Марв мадрасаларида муфассал таълим олган. Ижтимоий фаолиятини темурийзодалардан Нисо вилояти ҳукмдори Кепак Мирзо ҳукуматида 1496 давоми…

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот (1499-1551)

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот — Марказий Осиёнинг XVI асрдаги атоқли муаррихи, адиби ва давлат арбоби бўлиб, машҳур “Тарихи Рашидий” асарининг муаллифи сифатида тарих саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олган. Адабиётда кўпинча Мирзо Ҳайдар исми билан аталади. Унинг ота аждодлари XIV—XVI асрларда Мўғулистонда давоми…

Юсуф Қорабоғий (1563-1647)

Марказий Осиёнинг XVII асрдаги ижтимоий ва илмий тафаккурининг йирик намояндаси Ибн Муҳаммаджон Юсуф ал-Қорабоғий ал-Муҳаммад Шоҳий аслида озарбайжонлик бўлиб, ўзининг буюк салафлари асарларидаги баъзи илғор анъаналарни давом эттира олган ижодкордир. Шарқ манбаларида олимнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар учрайди. Аммо давоми…

Абулғозийхон (1605-1664)

Абулғозийхон “Шажарайи турк” ва “Шажарайи тарокима” номли катта илмий аҳамиятга эга бўлган тарихий асарларни ижод этган ўзбек тарихнавис олим, узоқ вақт Хива хонлигини бошқарган йирик давлат арбобидир. Абулғозийхон адабиётдан ҳам хабардор бўлган. Тиб илмини яхши ўрганган бўлиб, бу борада “Манофеъ давоми…

Муҳаммад Шариф Бухорий (XVII аср)

Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад ал-Ҳусайний ал-Алавий ал-Бухорий (вафоти — 1697 йил) ал-Мавлавий лақаби билан машҳур бўлган олим XVII асрдаги Мовароуннаҳр мутафаккирларининг ёрқин намояндаларидан биридир. У ўз ижодида ёлғиз фалсафага оид билимнигина эмас, балки тарих, шеърият, ҳуқуқ, тилшунослик каби соҳаларни ҳам давоми…

Турди Фароғий (XVII аср)

XVII асрда яшаб ижод қилган Турди Фароғий ўзбек адабиёти тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган шоир ва мутафаккирлардан биридир. Шоир ўз шеърларини кўп ҳолларда “Турди” номи, баъзан эса “Фароғий” тахаллуси билан ёзган. “Фароғ” Жиззах ҳудудидаги қишлоқлардан бирининг номи бўлиш эҳтимоли давоми…

Бобораҳим Машраб (1640-1711)

Бобораҳим Мулла Вали (Валибобо) ўғли Машраб ўз ижоди билан ўзбек адабиётида халқчиллик, ижтимоийлик ва дунёвийликнинг чуқурлашувида, жаҳолат ва бидъатта қарши кураш ғояларининг кучайишида, шеърият шаклларининг такомиллашуви ҳамда бадииятнинг камолга эришувида катта ўрин тутган сўз усталаридан биридир. Машраб фақат оташзабон ижодкор давоми…

Сўфий Оллоёр (1644-1724)

Сўфий Оллоёр ўзбек мумтоз адабиётида тасаввуф адабиёти анъаналарини изчил давом эттириб, ўзига хос мактаб яратган адиб, шоир ва мутафаккирдир. Шоир 1644 йилда Каттақўрғон беклигига қарашли Минглар қишлоғида Оллоқули (Темирёр) хонадонида дунёга келган. Сўфий Оллоёр дастлаб Шайхлар қишлоғидаги масжид қошидаги мактабда, давоми…

Махтумқули (1733-1783)

Машҳур туркман шоири ва мутафаккири, туркман адабиёти, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган талант соҳиби. У шоир Озодий Давлатмамат оиласида 1733 йилда туғилиб, бошланғич саводни овул мактабида олади. Сўнг ўз илмини ошириш мақсадида Хива, Бухоро ва Андижон мадрасаларида таҳсил олиб, ўзбек давоми…


Мақолалар мундарижаси