Давлатшоҳ Самарқандий (1436/37-1495)

XV асрнинг кўзга кўринган адабиётшунос олимларидан бири Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Ғозий ас-Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда кам бўлиб, «Тазкирот ун-шуаро» («Шоирлар тазкираси») асарида келтирилган баъзи бир маълумотларга қараганда, у йирик ҳарбий хизматчи ва давлат арбоби оиласида туғилган. давоми…

Ҳусайн Бойқаро (1438-1506)

Султон Ҳусайн Амир Темурнинг эвараси бўлиб, 1438 йил июль (ҳижрий 842 йил, муҳаррам) ойида Ҳиротнинг шарқи-шимолидаги Давлатхона саройида дунёга келган. Унинг отаси Ғиёсиддин Мансур Бойқаро Мирзонинг учинчи ўғли эди. Бойқаро Мирзонинг отаси эса Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умар Шайх (1356—1394), давоми…

Жалолиддин Давоний (1426-1502)

Давонийнинг тўла номи Жалолиддин Муҳаммад Асад ас-Сиддиқий ад-Давоний бўлиб, 1427 йилда Эроннинг Казарун волиятига қарашли Давон қишлоғида туғилган. У ёшлигиданоқ илм-фанга, айниқса, мусулмон фиқҳшунослигига қизиқади ва бошланғич мактабни битиргандан сўнг Шерозга келиб, мадрасада йирик олимлар қўлида таҳсил олади. Кейинчалик у давоми…

Ҳусайн Воиз Кошифий (1440-1505)

XV асрнинг иккинчи ярмида Хуросонда Алишер Навоий атрофида тўпланган аллома, шоир ва донишмандлар орасида машҳур ва қомусий талант эгаларидан бири Воиз Кошифийдир. Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифий тахминан 1440 йилларда Хуросон вилоятидаги Сабзавор шаҳрининг Байҳақ кентида туғилган, унинг ота-онаси, болалиги ҳақида давоми…

Камолиддин Беҳзод (1455-1535)

Мовароуннаҳр ва Хуросонда XV асрдаги Ренессанс (Уйғониш даври) вакилларидан бири, Навоийнинг шогирди, «Шарқ Рафаэли», улуғ мусаввир ва миниатюрасоз Камолиддин Беҳзоддир. Нафақат мусулмон Шарқи халқлари, балки бутун дунё халқлари санъати тарихида сезиларли из қолдирган, унинг тараққиётига ўзининг баракали ҳиссасини қўшган забардаст давоми…

Фасиҳ Хавофий (1375-1442)

Темур ва темурийлар даврида яшаб ижод этган алломалардан бири Фасиҳ Аҳмад Жалолиддин Муҳаммад Хавофий 1375 йилнинг 28 сентябрида Ҳиротда туғилиб, шу ерда таълим-тарбия олгандан сўнг, 1405 йили давлат ишлари билан Самарқандга жўнатилгач, 1415 йилгача нуфузли амирлардан Алоуддин Али Тархон, кейин давоми…

Низомиддин Шомий (? — 1431)

Марказий Осиёнинг XIV—XV аср, яъни Темур ва Темурийлар даврвда яшаб ижод этган моҳир тарихнавис, ёзма ёдгорликларнинг энг дастлабкиларидан бири — Амир Темур топшириғи билан ёзилган. «Зафарнома» асарининг муаллифи Низомиддин Шомийдир. Низомиддин Шомий ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз асарларидан баъзи бир давоми…

Шарафиддин Али Яздий (? — 1454)

Шарафиддин Али Яздий Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг XIV ва XV аср бошларидаги тарихидан баҳс юритувчи машҳур «Зафарнома» асарининг муаллифи сифатида тарих зарварақларида мангу муҳрланган муаррихлардан бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолияти асосан XV асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. давоми…

Абдураззоқ Самарқандий (1413-1482)

Абдураззоқ Самарқандий ҳижрий 12-шаъбон, 816 (мелодий — 7 ноябрь, 1413) йили Темурийлар давлатининг Ҳирот шаҳрида туғилди. Унинг тўла исми Камолиддин Абдураззоқ, отасининг исми Жалолиддин Исҳоқ Самарқандийдир. Абдураззоқ Ҳиротда туғилганлигига қарамай «Самарқандий» деган нисба билан шуҳрат топганлигига сабаб, отаси Жалолиддин Исҳоқнинг давоми…

Мирхонд (1433-1498)

Мир Муҳаммад ибн Саййид Бурхонуддин Ховандшоҳ ибн Камолуддин Маҳмуд ал-Балхий — Мирхонд ўрта аср тарих фанининг кўзга кўринган намояндаларидан биридир. Ота-боболари бухоролик бўлиб, фиқҳ илмида замонасининг етук олимлари сифатида машҳур бўлган. Улардан Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Маҳбубий (вафоти — тах. 1300) давоми…


Мақолалар мундарижаси