Увайсий (1779-1845)

Ўзбек адабиёти тарихида мумтоз ўринга эга бўлган Жаҳон отин — Увайсий XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган машҳур ўзбек шоирасидир. У Марғилон шаҳрининг Чилдухтарон маҳалласида, тахминан 1779 йилларда дунёга келган. жаҳон отиннинг отаси тўқувчи, ҳам косиб давоми…

Нодира (1792-1842)

Моҳларойим — Нодира XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб, ижод этган машҳур шоира, давлат арбоби, маданият ва адабиёт ҳомийсидир. Шоира 1792 йили Андижон ҳокими Раҳмонқулбий оиласида таваллуд топди. Унинг онаси Ойшабегим маърифатли аёл бўлган. Ўзининг оилавий силсиласига кўра Бобур наслига мансуб давоми…

Махмур (?-1844)

Махмур тахаллуси билан қалам тебратган Махмуд Мулла Шермуҳаммад ўғли XIX аср биринчи ярми ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик намояндаларидан биридир. У XVIII асрнинг охирги чорагида Қўқон шаҳрида, зиёли оиласида дунёга келган. Отаси Мулла Шермуҳаммад — Акмал тахаллуси билан шеърлар ёзиб, давоми…

Гулханий (XVIII-XIX аср)

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан бири Муҳаммад Шариф Гулханийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида тафсилий маълумотларга эга эмасмиз. XVIII асрнинг сўнгги чораги ва XIX асрнинг биринчи ярми Қўқон адабий муҳитида қалам тебратиб, ўзбек бадиий насри тараққиётига жиддий ҳисса қўшган Гулханий давоми…

Мунис Хоразмий (1778-1829)

Амир Авазбий ўғли Шермуҳаммад, адабий тахаллуси Мунис Хоразмий XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвардир. Мунис ўзбек адабиёти, умуман маданияти тарихида салмоқли ўринни эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг давоми…

Огаҳий (1809-1874)

Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли — Огаҳий XIX аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг “кўп ва хўб” шеър айтган шоирлардандир. Огаҳий 1809 йил 17 декабрда Хива атрофидаги Қиёт қишлоғида (Ҳозирги Огаҳий номли жамоа хўжалиги) дунёга келган. Отаси давоми…

Комил Хоразмий (1825-1899)

Комил Хоразмий XIX асрда яшаб ижод этган маърифатпаврар шоир, санъаткор, хаттот, давлат арбоби, ўз даври илғор маданиятининг машҳур вакилларидан биридир. Комил — шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, унинг асл номи Паҳлавон Ниёз Муҳаммаддир. Паҳлавон Ниёз Муҳаммад 1825 йилда Хивада мударрис Абдулла давоми…

Аҳмад Дониш (1827-1897)

Аҳмад Дониш ёки Аҳмад Калла деб ном қозонган Аҳмад ибн Мир Носир ибн Юсуф ал-Ханафи ас-Сиддиқий ал-Бухорий Бухоро амирлигида XIX асрнинг ўрталарида яшаб ижод этган, илғор фикрлари билан ном қозонган шоир, мутафаккир, маърифатпарвардир. У 1827 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Шу давоми…

Бердақ (1827-1900)

Бердақ қорақалпоқ халқининг машҳур демократ шоиридир. У XIX асрда яшаб ижод этган. Шоирнинг асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли бўлиб, Бердақ унинг тахаллусидир. Мутафаккир тўғрисида маълумотлар кам сақланиб қолган. Унинг таржимаи ҳоли ва ижодига оид маълумотларни, асосан, ўзининг асарларида учратиш мумкин. давоми…

Чўқон Валихонов (1835-1865)

Чўқон Чингиз ўғли Валихоновнинг асл исми — Муҳаммад Ҳанавия бўлиб, қозоқ халқининг буюк олими, демократ-маърифатпарвари, тарихчиси, этнографи, фольклоршунос, сайёҳ ва жуғрофидир. Чўқон Валихонов 1835 йилда Қозоғистоннинг ҳозирги Кустоной вилоятида Кўчмурин деган жойда туғилган. У Абилойхоннинг эвараси. Чўқон илк бор Кўчмуриндаги давоми…


Мақолалар мундарижаси