Ҳумоюн Мирзо (1508-1556)

Жавоҳарлаъл Неру Ҳумоюн ҳақида “Маданиятли ва ўқимишли киши”, деб ёзган эди. У риёзиёт ва нужум илмига ғоят қизиқар, мусиқий илмни жуда қадрларди. Ҳумоюн ҳафтада икки марта шеърият ва мусиқага оид анжуманлар ўтказиб турар, унинг шеъриятдаги иқтидорини ота мерос, дейиш мумкин. давоми…

Тошхўжа Асирий (1864-1915)

Хўжандлик. Косиб оиласида туғилган. Қўқонда машҳур «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқиган. Муқимий бош бўлган Қўқон адабий ҳаракатчилиги билан яқиндан танишган. Хислат Тошкандий, Ажзий Самарқандий билан адабий ҳамкорлик қилгани, бир-бирлари асарларига назиралар ёзишгани маълум. Асарлари ўзбек ва тожик тилларида ёзилган.Душанбеда асарлари босилиб давоми…

Музтариб (1858-1944)

Қосимхонтўра Музтариб Тошкентнинг Қаландархона маҳалласида эшон оиласида туғилган. Отаси Сайфиддинхонтўра Тошкент қаландарларининг пири бўлган экан. Юсуф Сарёмий (1840—1912), Тошхўжа Асирий (1864—1915), Каримбек Камий (1865—1922), Саидаҳмад Васлий (1870—1925), Ҳайбатулло Хислат (1880—1945) каби шоирлар уларникида тез-тез йиғилиб туришган. Сайфиддинхонтўранинг шеърга майли баланд давоми…

Котиб (1858-1933)

XIX асрнинг охири — XX асрнинг бошларидаги Тошкентда ушбу тахаллус билан икки шоир яшаб, ижод этган. Сизга икки шеърини таҳдим этаётганимиз Пирмуҳаммад Турсунмуҳаммад ўғли Себзор даҳасида, Калковуз суви бўйидаги маҳаллалардан бирида бўзчи оиласида туғилган. Эски мактабдан сўнг дастлаб «Бекларбеги» мадрасасида, давоми…

Гулшан (1840-1908)

Исми-шарифи Исомуҳаммад Имоммуҳаммад ўғли, Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги Сақичмон маҳалласида (ҳозирги Чиғатой кўчасида) туғилган. «Шарифбой» мадрасасида Мирзаохунд номли мударрисда хатми кутуб қилган. Тошкентнинг машҳур бедилхонларидан.Қабри Чиғатойда. Девон тузган бўлса-да, тақдири номаълум. Айрим ғазаллари асримизнинг 10-йилларида тузилган баёзларда учрайди.Шоир ҳақидаги маълумотлар Мўминжон-Тошқиннинг давоми…

Шоиқ (1833-1916)

Мираҳмадхон Мирабдураҳим ўғли. Мирий тахаллуси билан ҳам шеърлар ёзган. XX аср бошида тузилган баёзларда ҳар икки тахаллус билан босилган шеърларини учратиш мумкин.Тошкентнинг Кўкча даҳасида пўстиндўз оиласида туғилган. Бухорода «хатми кутуб» килиб, Тошкент мадрасаларида дарс берган. Муфтилик, аъламлик қилгани ҳам маълум.Девон давоми…

Хаёлий (XIX аср)

Хаёлий – Қарши шаҳрида XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод қилган. Хўжахаёл маҳалласида туғилган. Бухоро мадрасасида сабоқ олган. Шоирнинг тўрт юз ўн олти саҳифали девони топилган. * * * Оё, маҳваш, сани ул тири тирконингга салламно, Юзунг устундаги ул донаи давоми…

Водилий (1893-1965)

Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер давоми…

Лаффасий (1880-1945)

Лаффасий (тахаллуси; асл исми Ҳасанмурод Муҳаммад Амин ўғли) (1880 — Хива — 1945) — ўзбек шоири, тарихчи ва тазкиранавис. Мадаминхон мадрасасида таълим олган. Лаффасий ўзининг «Хива шоир ва адабиётшуносларининг таржимаи ҳоллари» тазкирасида халқ орасида машҳур бўлган Мунис Хоразмий, Огаҳий, Роғиб, давоми…

Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

Мирзо Ҳўқандий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хайруллахон Сайд Носир ўғли Мирзо) (1880, Қўқон – 1943, Тошкент) — шоир ва маърифатпарвар. Қўқон мадрасасида Сулаймонқули Рожийдан адабиёт, ҳуснихат, муаммодан сабоқ олган. 1910 йилда янги усулда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 1912 йилдан мазкур мактаб давоми…


Мақолалар мундарижаси