Ҳожи Муин. Бизда соғлиқни қақшатиш ишлари (1925)

Шаҳримизда соғлиқни қақшатиш ишлари, Худоға шукр, бу йил жуда тартибга қўйила бошланди. Ҳифзи сиҳҳат бўлумининг «бепарво фалак»лигидан халқимиз жуда мамнун ва сарафроздир.Бу йил эски шаҳардаги гузар ҳовузлари микруб булоғиға айланиб қолди. Ҳатто, бу ҳовузларнинг биридан чўчқа чиққонлиғини ҳам газетада ўқидиқ. давоми…

Ҳожи Муин. Эзилган деҳқонға (1925)

Юзи сарғайғон, бели букулган деҳқон! Кўтар бошингни, оч кўзингни! Устингдаги олиқ-солиқ юкингдан қирқ фоизи камайтирилди.Ўзгаришнинг алғов-далғов чоғларида бошингдаги давлат қуши учди, сени қашшоқлиқ деви қучди. Нон деб кесакни единг, от деб эшакка миндинг. Ҳўкузинг кетди, озуғинг битди. Молинг таланди, қозонинг давоми…

Ҳожи Муин. Буюк устозимиз Беҳбудий афанди (1920)

Бутун ислом дунёси, бохусус, жаҳолат қоронғулиғинда қолғон Туркистон ўлкаси муршид ва раҳбарларға ниҳоят даражада муҳтож бўлдиғи бир замонда Туркистон халқиға меҳрибон ота ва устоз манзалласинда бўлғон муҳтарам муҳарриримиз муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратларининг табиий ажали билан эмас, балки золим, таассуб ва давоми…

Ҳожи Муин. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874-1919) (1923)

Маориф ва маданият жиҳатдан кейинда қолғон ҳар бир миллатнинг бир кун «интибоҳ даври»ға етиши табиийдур. Янгигина уйғона бошлағон миллатларнинг уйғониш даври қизиқ воқеалик бўлғонидек, ул даврнинг йўлбошчилари ҳам ибратлик можароға молик бўладурлар. Бизнинг Туркистонда уйғониш даври 1901нчи йилдан бошланадур. Биз давоми…

Ҳожи Муин. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1923)

СЎЗ БОШИ Ҳар миллатнинг ўзиға махсус маданияти, адабиёт ва матбуоти, миллий тарих ва тарожими аҳвол китоблари, шоир ва адиблари бўлади. Бир миллатнинг тараққиёти маданияси қайси даражада эканлигини билмак учун унинг адабиёт ва матбуотини бир даража кўздан кечирмак лозимдур. Биз Туркистон давоми…

Ҳожи Муин. Муфти Маҳмудхўжа ҳазратларининг қандай шаҳид бўлғонлиғи (1922)

Асримиз бошларида Туркистонда Биринчи рус инқилобининг таъсирида маърифатпарварлик ҳаракати кучайиб кетди. Мураббий, адиб, драматург, журналист, қонуншунос Маҳмудхўжа Беҳудий бу илғор ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг бошида турган улуғ инсонлардан бири эди. У бутун куч-ғайратини, билимини, азиз умрини онгли равишда Ватанининг, халқининг бахти учун давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Нутқ (1937)

1937 йил, 7-8 апрель ЗУҒУМ РКП(б) МКнинг 1925 йил 18 июндаги «Партиянинг бадиий адабиёт соҳасидаги сиёсати ҳақида» деб чиқарган қароридан кейин, адабиётда пролетариат ғоясининг гегемонлиги ва ёт мафкурага қарши курашнинг кескин қнлиб қўйилиши муносабати билан Фитрат, Чўлпон каби ижодкорлар ҳақида давоми…

Абдулла Қодирий. Суддаги нутқ (1926)

Абдулла Қодирий «Муштум» ойномасининг 1928 йилги 27-сонида Овсар имзоси билан «Йиғинди гаплар» мақоласини эълон қиладилар. Бу мақола ўша пайтда ақллар орасида кўп гап-сўз ва турли мулоҳазаларга сабаб бўлади. Адиб Ўзбекистои Жиноят Қонунлари мажмуасининг «Раҳбар ходимларни обрўсизлантириш» деган моддаси билан қораланади. давоми…

Абдурауф Фитрат. Тилимиз (1919)

1918 йили Туркистон Компартиясининг топшириғига кўра, Фитрат (Шокиржон Раҳимий ва Қаюм Рамазон билан ҳамкорликда) дастлабки она тили дарслигини яратади (бу ҳақда «Иштирокиюн» рўзномасининг 1918 йил 1 май сонида «Биринчи она тили курси» деган мақола ҳам чиққан). Кейинроқ олим бу соҳадаги давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Маскавдаги драмстудиямиз (1926)

«Ер юзи» журналининг ўқувчиларига нафис санъат муассасаларимиздан студияни танитиш зарур; чунки, биз ўртоқ Мўмин Хўжа айтгандай, ингичка санъатимизга бино қуриш кунларидамиз. Ҳозир бу йўлда нечта қадам қўйсак, ҳар бир қадамимиз келгуси замонда минг маротабалар текширилиб, сараланадир. Ундан кейин: менинг бу давоми…


Мақолалар мундарижаси