Абдурауф Фитрат. Мухторият (1917)
Туркистон мухторияти… Темур хоқонининг чин болалари ёнинда, туркистоннинг тубчак турклари орасинда, мундан ўғурли[1], мундан муқаддас, мундан суюнчли бир сўзни борлиғига ишонмайман. Туркистон туркининг қонини қайнатғучи, имонини юксалтгучи бир қувват бор эса, ёлғуз шу сўзда бордир: Туркистон мухторияти. Элли(к) йилдан бери давоми…