2018 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2018 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 552 961 тани (www.ziyouz.com — 4 707 615; www.ziyouz.uz — 845 346) ташкил этди (кунига ўртача 15313 киши). Ташриф буюрганларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (5%), Тожикистон (3%), Қирғизистон (3%), АҚШ (2%), Туркия (2%), Жанубий Корея (1%) каби 153 давлатдан мухлислар ташриф буюрган.

2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида:
Мақолалар сони: 26486 та (n.ziyouz.com — 10191, islom.ziyouz.com — 2253, davronbek.ziyouz.com — 430, ziyouz.uz — 11958, ziyouz.uz/ru — 1445, ziyouz.uz/en — 209).
Facebook саҳифамиз мухлислари сони: 17346 нафар.
Youtube каналимиз обуначилари сони: 4797 нафар (видеолар сони: 402 та, 1 765 675 марта кўрилган).
Twitter’даги ўқувчиларимиз сони: 908 нафар.
Telegram‘даги обуначиларимиз сони: 3120 нафар.

Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — Ziyouz.com кутубхонасида ҳозирда 10890 та китоб мавжуд. Ушбу рўйхатда 2018 йил давомида порталимиз ўқувчилари томонидан энг кўп мутолаа қилинган китоблар 20 талиги ўрин олган:

Энг кўп ўқилган китоблар:

1. Фёдор Достоевский. Жиноят ва жазо
2. Муҳаммад Юсуф. Сайланма
3. Ўзбекча-туркча ва туркча-ўзбекча изоҳли луғат
4. Калила ва Димна
5. Артур Конан Дойл. Йўқолган дунё
6. Тоҳир Малик. Иблис девори (қисса)
7. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (А.Мадвалиев таҳрири остида)
8. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси
9. Саид Аҳмад. Уфқ
10. Пиримқул Қодиров. Юлдузли тунлар
11. Аҳмад Лутфий Қозончи. Саодат асри қиссалари (аудиокитоб)
12. Эркин Воҳидов. Яхшидир аччиқ ҳақиқат
13. Пауло Коэльо. Ал-Кимёгар (аудиокитоб)
14. Имом ал-Бухорий. Ал-жомеъ ас-саҳиҳ. 1-жилд
15. Артур Конан Дойл. Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар
16. Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар
17. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-жилд2-жилд3-жилд
18. Карим Маҳмудов. Қизиқарли пазандалик
19. Алихонтўра Соғуний. Тарихи Муҳаммадий
20. Ўткир Ҳошимов. Нур борки, соя бор (роман)

* * *

Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.com ва www.ziyouz.uz сайтларида айни пайтда ўзбек адабиётидан 2907 та, жаҳон адабиётидан 1407 та ҳикоя ўрин олган.

Ушбу рўйхатлар 2018 йилда порталда энг кўп ўқилган ҳикоялар таҳлили асосида тузилди. Рўйхатнинг аввалида энг кўп мутолаа қилинган ҳикоя ўрин олди. Айни муаллифнинг жами 1000 ўқувчидан кам бўлмаган ва рейтингнинг юқори 100 талигидан ўрин олган ҳикоялари ҳам рўйхатга киритилди.

Ўзбек адабиётидан (ҳикоялар сони ва энг кўп ўқилганига кўра) Абдулла Қаҳҳор асарлари, жаҳон адабиётидан Артур Конан Дойл асарлари энг кўп мутолаа қилинган.

Ўзбек адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:

1. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. “Қиёмат”
2. Хуршид Дўстмуҳаммад. “Миркомилбойнинг қазо бўлган намози”
3. Абдулла Қаҳҳор. “Анор”, “Майиз емаган хотин”, “Бемор”, “Даҳшат”
4. Тоҳир Малик. “Қарғиш”
5. Хуршид Даврон. “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят”
6. Абдуқаюм Йўлдош. “Пуанкаре”, “Парим бўлса…”
7. Саломат Вафо. “Устюрт”
8. Наби Жалолиддин. “Даюс”
9. Исажон Султон. “Олисдаги урушнинг акс-садоси”, “Туман”
10. Саид Аҳмад. “Қоракўз Мажнун”, “Сароб”
11. Абдулла Қодирий. “Жинлар базми”
12. Уйғун Рўзиев. “Тавба”, “Ялпиз тераётган қизалоқ”
13. Луқмон Бўрихон. “Овчи қисмати”
14. Мурод Муҳаммад Дўст. “Дашту далаларда”
15. Зулфия Қуролбой қизи. “Ёмғирли йўлка”
16. Ўткир Ҳошимов. “Оқ булут, оппоқ булут”, “Ўзбек иши”
17. Азамат Қоржовов. “Сандиқда сақланган сир”
18. Фаррух Жабборов. “Товуқ йили”
19. Нурулла Чори. “Ташвиши йўқ одамлар”
20. Акбар Мирзо. “Қоядаги чақалоқ”

Жаҳон адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:

1. Франц Кафка. “Эврилиш”, “Жазо колониясида”, “Қишлоқ кўчасидаги болалар”
2. Агата Кристи. “Тилсимли шахмат”
3. Василь Биков. “Сариқ қум”
4. Жек Лондон. “Ҳаётга муҳаббат”
5. Умар Сайфиддин. “Бадал”
6. Ги де Мопассан. “Дўндиқ”, “Тун”
7. Михаил Шолохов. “Инсон тақдири”
8. Антон Чехов. “Семиз ва ориқ”, “Хамелеон”
9. Артур Конан Дойл. “Боском водийсининг сири”, “Изқуварнинг инқирози”, “Беш дона апельсин уруғи”
10. Альфонс Доде. “Сўнгги сабоқ”
11. Жан-Поль Сартр. “Девор”
12. Уильям Фолкнер. “Эмили учун атиргул”
13. Рабиндранат Тагор. “Нур ва соялар”
14. Редьярд Киплинг. “Тоғ қизи”
15. Валентин Распутин. “Француз тили сабоқлари”
16. О‘Генри. “Сўнгги япроқ”
17. Эрнест Хемингуэй. “Ёмғирда қолган мушук”
18. Ясунари Кавабата. “Аёл тушлари”
19. Фёдор Достоевский. “Кулгили одамнинг туши”
20. Чингиз Айтматов. “Аскар бола”

Самые читаемые рассказы узбекской литературы:

1. Уткир Хашимов. “Дорожное происшествие”, “Последные жертвы войны”
2. Абдулла Каххар. “Гранат”, “Два сапога – пара”, “Больная”
3. Cаломат Вафо. “Гора Бутан”, “Мелодия зла”
4. Ульмас Умарбеков. “Осенняя погода”, “Абдулла-кавунчи”, “Старая орешина”
5. Шукур Халмирзаев. “Пастух”, “Жизнь вечна”
6. Латиф Махмудов. “Миллион штук урюка”
7. Бахтияр Нуритдинов. “Отец и сын”, “Потусторонный покупатель”
8. Гафур Гулям. “Воришка”
9. Саид Ахмад. “Тишина”, “Журавли”, “Колыбельная”
10. Улугбек Хамдам. “Пиала воды”, “Камень”
11. Абдукаюм Юлдашев. “Пуанкаре”
12. Исажон Султон. “Ночной ураган”, “Чаша на воде”
13. Хуршид Дустмухаммад. “Кичкирик”
14. Чулпан. “Девушка-пекарь”
15. Саида Зуннунова. “Одиночество”
16. Миркарим Асим. “Томирис”
17. Зульфия Куралбой кизи. “Женщина”
18. Эркин Агзам. “Племянники”
19. Худайберды Тухтабаев. “На все руки мастер”
20. Абдулла Кадыри. “На улаке”, “Пир злых духов”

* * *

Ўзбек шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:

Ziyouz порталида 2018 йилда шеърлар насрий асарларга нисбатан анча кам ўқилган. Энг кўп ўқилган Алишер Навоий саҳифасига ҳам йил давомида атиги 4200 марта ташриф буюрилган. Кучли йигирматаликка йил давомида 400 мартадан кўп ўқилган саҳифалар киритилди.

1. Алишер Навоий (1441-1501)
2. Абдулла Орипов (1941-2016)
3. Ғафур Ғулом (1903-1966)
4. Иқбол Мирзо (1967)
5. Эркин Воҳидов (1936-2016)
6. Аҳмад Яссавий (XII аср)
7. Машраб (1610-1711)
8. Комий (Комилжон Отаниёзов) (1917-1975)
9. Абдулла Авлоний (1878-1934)
10. Ошиқ Эркин (1937)
11. Алихонтўра Соғуний (1885-1976)
12. Кавсар Турдиева (1958)
13. Нодира Афоқова (1966)
14. Гулчеҳра Нуруллаева (1938)
15. Фарида Афрўз (1956)
16. Анвар Обиджон (1947)
17. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)
18. Фурқат (1859-1909)
19. Ҳазиний (1867-1923)
20. Ҳамид Олимжон (1909-1944)

Жаҳон шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:

Рақамлар 2018 йилда ҳам порталимизда ўзбек шеъриятидан кўра, жаҳон шеърияти кўпроқ ўқилганини кўрсатмоқда. Жаҳон шеъриятидан энг кўп Умар Хайём рубоийлари мутолаа қилинган (йил давомида 6200 марта ўқилган). Кучли 4 таликни форсийзабон шоирлар эгаллашди.

1. Умар Хайём (1048-1131)
2. Жалолиддин Румий (1207-1273)
3. Саъдий Шерозий (1203-1292)
4. Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721)
5. Абай (1845-1904)
6. Имодиддин Насимий (1370-1417)
7. Абдураҳмон Жомий (1414-1492)
8. Махтумқули (1733-1783)
9. Абу Али ибн Сино (980-1037)
10. Муҳиббий – Султон Сулаймон Қонуний (1494-1566)
11. Низомий Ганжавий (1141-1209)
12. Муҳаммад Фузулий (1498-1556)
13. Сергей Есенин (1895-1925)
14. Александр Пушкин (1799-1837)
15. Ибройим Юсупов (1929-2008)
16. Михаил Лермонтов (1814-1841)
17. Абу Абдулло Рудакий (858-941)
18. Ҳофиз Шерозий (1325-1388)
19. Муса Жалил (1906-1944)
20. Расул Ҳамзатов (1923-2003)

* * *

Ziyouz порталида энг кўп қидирилган ва ўқилган шахсиятлар:

1. Амир Темур (1336-1405)
2. Мирзо Улуғбек (1394-1449)
3. Абу Али ибн Сино (980-1037)
4. Жалолиддин Мангуберди (1198-1231)
5. Жалолиддин Румий (1207-1273)
6. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)
7. Абдулла Қодирий (1894-1938)
8. Абдулла Орипов (1941-2016)
9. Эркин Воҳидов (1936-2016)
10. Алишер Навоий (1441-1501)
11. Абдулла Авлоний (1878-1934)
12. Амир Олимхон (1881-1944)
13. Чингиз Айтматов (1928-2008)
14. Тоҳир Малик (1946)
15. Усмон Азим (1950)
16. Зулфия (1915-1996)
17. Муҳаммад Юсуф (1954-2001)
18. Ўткир Ҳошимов (1941-2013)
19. Иқбол Мирзо (1967)
20. Аҳмад Яссавий (XII аср)