Маъдан (1762-1838)

Маъдан — Одинамуҳаммад Авазмуҳаммад ўғли (1762, ҳозирги Тожикистон Ашт тумани — 1838) — шоир. Камина тахаллуси билан шеърлар ёзган. Шеъриятдаги шуҳрати бутун Қўқон хонлигига тарқалган. Мадалихон таклиф қилганда, шоир саройга боришдан бош тортади. Маъдан шеърларидан девон тузган, бир қанча шеърлари давоми…

Пошшохожа (1480-1547)

Пошшохожа, Пошшохўжа Абдулваҳобхожа ўғли, Хожа (1480, Нисо — 1547, Бухоро) — шоир, давлат арбоби ва йирик уламо. Отаси — Абдулваҳобхожа Сулаймонхожа ўғли ўз даврининг йирик тасаввуф шайхи ва шоири бўлган. Пошшохожа Нисо ва Марв мадрасаларида таҳсил олган. Муҳаммад Шайбонийхон қозоқ давоми…

Нишотий (XVIII аср)

Муҳаммадниёз Нишотий (18-аср, Хоразм) — шоир. Хива мадрасаларида ўқиган. Хоразм хонлигида сиёсий аҳвол оғирлиги туфайли Нишотий Бухорога келган, ғариблик ва муҳтожликда яшаган. Адабий мероси «Ҳусну Дил» достони, «Қушлар мунозараси» манзумаси ҳамда 1500 мисра шеър — 38 ғазал, 14 мухаммас, 1 давоми…

Ҳайдар Хоразмий (XIV-XV аср)

Ҳайдар Хоразмий (14-асрнинг охири — Хоразм — 15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш-шуаро», Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис», «Муҳокамат ул-луғатайн» асарлари ҳамда ўзининг «Маҳзан ул-асрор» достонида берилган. Ҳайдар Хоразмий давоми…

Байрамхон (1500/05-1591)

Байрамхон (асл исми Муҳаммад Байрамхон ибн Сайф Алибек) (? — 1561.1.2) — бобурийлар даври сиёсий арбобларидан, шоир. Акбаржон оталиғи. Туркманларнинг қора қўюнли уруғидан. Ёшлигида Бадахшонда бобурийлар хизматига киради. 1534 йили муҳрдорлик мансабига тайинланади. 1540 йили Шершоҳ исёни сабабли Ҳумоюн билан давоми…

Аҳмадий (XV аср)

Аҳмадий XV аср ўзбек шоирларидан бўлиб, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги маълумотга ҳозирча эга эмасмиз. Шоир Аҳмадийнинг «Созлар мунозараси» деб атаганимиз биргина асарини биламиз, холос. Бу асарнинг XVI аср бошларида кўчирилган ягона бир нусхаси Британия музейида сақланади. Тўпламга киритилган давоми…

Яқиний (XV аср)

Яқиний (15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарида қисқа маълумот берилган. Яқинийнинг бизгача фақат «Ўқ ва Ёй» мунозарасигина сақланиб қолган. Бу асар Юсуф Амирий, Аҳмадий анъаналарининг давоми сифатида майдонга келган. Яқиний отиш мусобақаси майдонига кирган отлиқ йигитнинг қўлидаги ўқ давоми…

Сайид Аҳмад (XIV-XV аср)

Сайид Аҳмад, Саидий (14-асрнинг охири — Ҳирот — 15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Темурий шаҳзодалардан Мироншоҳнинг ўғли, давлат идора ишларида қатнашмаган. Туркий ва форсийда шеърлар ёзиб, девон тартиб берган ҳамда нома жанрида «Таашшуқнома» («Ошиклар мактублари», Навоий таъбирича, «Латофатнома») достонини яратган (1435—36). давоми…

Хўжандий (XIV-XV аср)

Хўжандий (14-асрнинг 2-ярми Хўжанд — 15-аср бошлари) — шоир, дунёвий адабиёт вакилларидан бири. Хўжандий ҳақида биографик маълумотлар сақланмаган. Бизгача унинг «Латофатнома» асари етиб келган. Асар Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»сига назира тарзида ёзилган. Достон ўнта нома (мактуба)дан иборат. Асарда севги тараннум этилиб, висол давоми…

Қутб Хоразмий (XIV аср)

Қутб Хоразмий (14-аср, Хоразм — ?) — шоир, таржимон. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи ягона манба унинг «Хусрав ва Ширин» достонидир. Қутб Хоразмийнинг ижодий камолот йиллари Хоразмнинг Олтин Ўрда давлатига қарам бўлган даврига тўғри келади. Достонини Сиғноқ шаҳрида ёзган давоми…